2:59

Руҳий ғалаба 209

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг доимий мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлсада дийдор учрашганимиздан жуда миннатдорман. Марҳамат тингланг, эшиттиришимизни бошлаймиз. Азиз биродарлар, келинг эшиттиришимизни 2 Коринфияликларга мактубининг 10 боби 4 ояти билан бошлаймиз. “Бизнинг жангдаги қурол-аслаҳамиз башарий эмас, балки қалъаларни яксон қилиш қудратига эга бўлган руҳий аслаҳалардир. Биз Худонинг қудрати билан сафсаталарни барҳам берамиз”.

Ҳа! Худонинг каломи “қилич” деб аталади. Жанг олиб бормоқчи бўлган аскар учун турли қуроллар ва ҳимоя кийимлари керак бўлади. Улардан асосан қилич, шлем, қалқон ва бошқалар. Агар мана шу санаб ўтганларимиздан биронтаси йўқ бўлса, аскар айнан шу жойидан яраланиши мумкин. Шунинг учун Худованднинг айтган амрларини барчасига амал қилиш жуда муҳим. Сабаби, ҳар бир масиҳий учун Худованднинг сўзи ҳам, қурол ҳам ҳимоя пардаси бўлиб хизмат қилади. Руҳий қилич ҳар биримизга Муқаддас Руҳ томонидан берилади. Ушбу руҳий қиличнинг афзаллиги шундаки, у ерда инсон қўллари билан ясалмаган, балки самодан тўғридан-тўғри Худованд томонидан берилган.

Доно ва солиҳ масиҳийнинг қўлидаги ушбу кескир қиличга ердаги ҳеч қандай қилич тенглаша олмайди. Албатта Худованднинг Ўзи бизнинг қўлимиздаги қилични тиғини доимо чарҳлаб туради. Шунинг учун ҳам ушбу руҳий қиличимиз ҳеч қачон ўтмас бўлиб қолмайди. Ҳар бир янги тавба қилган биродаримиз кескир қилич сифатида қўлига Муқаддас каломни олади. Албатта Муқаддас китобни хоҳлаган киши олиши ёки сотиб олиши мумкин. Лекин ҳали Раббимиз Исо Масиҳни танимаган инсонларнинг қўлида ушбу калом қилич каби бўлиб хизмат қилмайди. Чунки Худони танимаган инсонларда Муқаддас Руҳ ишламайди.

Худованд билан бирга бўлган ҳар бир масиҳий тўғри жанг олиб боришни яхши билади. Муқаддас Руҳ нафақат ҳаётимизни бошқаради, балки нима қилишимиз учун олдиндан тўғри йўл кўрсатиб туради. Юҳанно мактубининг 14 боби 26 оятини биргаликда ўқиб кўрсак: “Ўша Юпатувчи, яъни Муқаддас Руҳ Ўзи сизларга ҳаммасини ўргатади, Менинг сизларга айтган ҳамма сўзларимни У ёдингизга туширади”. Агар қўлингизда руҳий қилич бўлса, уни қандай ишлатишни ўрганган бўлсангиз, у одамларга яхшилик ва нажот келтиради холос. Римликларга мактубининг 1 боби 16 оятида шундай айтилган: “Ҳар ҳолда мен Инжилдан ор қилмайман. Аввало яҳудий, сўнг турли халқдан имон келтирган ҳар бир киши учун Инжил Худонинг ҳалоскорлик қудратини етказувчи Хушхабардир”. Азизлар, қиличингизни қинидан чиқаринг ва ишга солинг. Худованд ҳар бирингизга ёр бўлсин. Шунинг билан азизлар, эшиттиришимиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамизни манзили: dilkash@najot.com яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top