2:54

Худонинг сўзи 129

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли “Дилкаш” радиосининг азиз мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлар орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Ўйлаймизки, сизлар учун тайёрланаётган эшиттиришларимиз сиз азиз тингловчиларга манзур бўлмоқда. Ҳурматли биродарлар, қачонлардир кимдир сизни ёки яна бошқа биродарни нима биландир марҳаматлаган бўлса ажаб эмас. Марҳаматлаш деганда, кимдандир биз муҳтож бўлган нарсани совға сифатида олишимизга айтилади. Албатта бошқаларни марҳаматлаш учун айнан шу нарса ўзимизда бор бўлиши керак. Бошқача айтадиган бўлсак, марҳаматлаш учун ўзимизда имконият бўлиши керак. Бундан ташқари шу марҳаматлаётган нарсамиз ўзимизники бўлса, мақсадга мувофиқдир.

Айтмоқчиманки, кимдандир олиб худди ўзимизни нарсамиздек бошқаларга бериш, менимча, унчалик чиройли бўлмаса керак. Ҳар бир қилаётган ишимизни, яъни марҳаматимизни аввалом бор чин юракдан амалга ошириш жуда яхши. Норозилик билан қилиш ёки шу нарса орқали ўзимизда, ёки оиламизда муаммоларни келтириб чиқариши яхши эмас. Кимнидир марҳаматлаш — ҳар бир шахснинг шахсий ишидир. Кўпинча кўрганмиз ёки эшитганмиз, айниқса чет эллик биродарларимиз маҳаллий биродарларимизни нима биландир марҳаматлаганида, жамоатдаги бошқа биродарларнинг норозилигига ҳам сабабчи бўлган. Ҳурматли биродарлар, Худованд томонидан келадиган марҳаматни бажонидил қабул қилишга ўрганайлик.

Шу билан бирга бошқаларга келаётган марҳамат учун юрагимизда норозилик илдизи отишига йўл қўймайлик. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, энди бугунги эшиттиришимиздаги энг асосий жумлани айтмоқчи эдим. Яъни ўзимиз ҳам бошқаларни марҳаматлашни ўрганишимиз ҳақида. Албатта, ҳар биримиз кичкина нарса орқали бўлсада бошқаларни марҳаматлашни ўрганишимиз керак. Филиппияликларга мактубининг 2 боби 4 оятида шундай ёзилган: “Ҳар бир киши ўз манфаатинигина эмас, балки бошқаларнинг ҳам манфаатини ҳам кўзласин”. Бошқаларни марҳаматлагандан кейин, ҳамма жойда жар солиб овоза қилмай, камтарин бўлишимиз яхшироқ. Раббимиз Исо Масиҳ айтганидек, чап қўлимиз билан берганимизни ўнг қўлимиз билмагани яхшироқ. Ўйлайманки, шу орқали ўзимизга Худодан кўплаб марҳаматларни келишига йўл очамиз. Худованд барчани марҳаматлашни истайди, марҳаматлайди ҳам. Азизлар, бошқалардаги марҳаматни кўриб юрагимизни хурсандчиликка тўлдирайлик.

Бошқалар учун хурсанд бўлишни ўрганайлик. Иложи бўлса фақат ўзимиз ҳақимизда эмас, бошқа биродарларимиз ҳақида ҳам ғамхўрлик қилишни ўрганайлик. Шу орқали болаларимиз ҳам ёшлигидан ўзларининг юракларига яхши нарсаларни сингдириб боради. Шу билан азиз биродарлар, бугунги мавзуимиз ўз ниҳоясига етди. Сизлар билан хайрлашар эканман, ўзимизнинг интернетдаги сайтимизни манзилини сиз азизларга эслатиб ўтсам: www.najot.com Азизлар, яна радиомиз тўлқинларида учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top