2:55

Худонинг сўзи 131

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Азизлар, сизлар билан радио орқали бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз биродарлар, бизнинг Худованднинг ваъдаларига бўлган ишончимиз биринчи галда имонимизга боғлиқ. Имон қанчалик кучли бўлса, Худованднинг ваъдаларига шунчалик тез ва онсон ишона оламиз. Албатта Худованд ҳеч қачон ёлғон ваъдаларни бермайди, ёки ҳеч кимни ҳеч қачон алдамайди. Чунки У буюк Худованд. Инсонлар кўпинча ўзларининг ваъдаларини эсдан чиқаришади. Лекин Худованд, орадан минг йиллар ўтсада, Ўз ваъдасини бажаради. Фақатгина биз инсонларда шу ваъдани кутиш учун сабр-тоқат ва баъзида имон етишмай қолади.

Ҳурматли биродарлар, агарда кимдир Худованддан нажот беришини сўраса, ёки Худованднинг Ўзи кимнидир қутқаришни истаса, албатта У шу нарсани амалга оширади. Худованд Ўзига ишонганларнинг барчасини гуноҳлари кечирилиши ҳақида Ўзининг каломида айтган, демак, кимки Худовандга ишонган бўлса, шу инсон ўзидаги барча гуноҳлардан соқит бўлган. Лекин шайтон инсонга тинимсиз ҳужум қилиб туради, ва у инсонларни турли йўллар билан бўлсада, Худованднинг ваъдалари ёлғон деб ишонтиргиси келади. Худованднинг ваъдасига ҳар бир киши ҳеч иккиланмасдан ишонса бўлади. У минг йиллар давомида барча ваъдаларини бажариб келмоқда. Келинг азиз биродарлар, муқаддас каломдан барчамизга жуда яхши таниш бўлган бир оятни ўқиб кўрсак.

Ҳатто ушбу ояат барчамизга ёд бўлиб кетган, деб айтишимиз мумкин: “Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин”. Юҳанно мактуби 3 боб 16 оят. Демак, Худовандга ишонган ҳар бир киши абадий ҳаётган эга бўлар экан. Бу Худованднинг ҳар бир инсон учун бераётган ваъдаси. Энг муҳими эса, Унга ишонганлар ўлимдан ҳаётга эга бўладилар. Кўпчилик инсонларга бу нарсаларни тушуниш унчалик осон эмас. Қачонки Худованд билан мулоқот бошлансагина, аста- секин барча саволларга ойдинлик кира бошлайди. Ахир “холва деган билан оғиз чўчимайдику”.

Холвани мазасини билиш учун албатта уни татиб кўриш керак. Худованднинг ваъдалари айнан ким биландир амалга ошиши учун эса аввало Худога ишониш керак. Кимдадир имон камроқ бўлса Худованддан сўрасин. Албатта У ҳар бир кишини ўзига яраша имонини мустаҳкам бўлишида ёрдам беради. Чунки айнан сўраганларни марҳаматлаши ҳақида Унинг Ўзи ваъда берган. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ўз поёнига етди. Сизлар билан хайрлашар эканман, барчангизга мустаҳкам имон ва кучли ишонч тилаб қоламан. Шу билан бирга азизлар, сизга ўзимизнинг интернетдаги сайтимизнинг манзилини эслатиб ўтсам: www.najot.com яна “Дилкаш” радиомизнинг қувноқ тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг. “Дилкаш” радиоси доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top