Ассалому алайкум қадрли опалар ва сингиллар. Бугун Мен Лола сизлар билан бажонудил сухбатга киришаман. Аёл киши табиатан сухбатлашишни ёқтиради. Шундай экан шу инъомимиздан фойдаланган холда фақат оиламизга ёрдам берадиган мавзулар хақида сухбатлашайлик. Биз бир неча бор мухтожликларимизни эрларимизга қандай холатда ва усулда етказиш хақида сухбатлашдик, бугунги мавзумиз эса мухтожликларимизни қондиргани учун унга миннатдорчилик билдириш хақида. Фақат угина эмас, эримизни қандай бўлса шундайлигича севиш хақида хам сухбатлашамиз. Биз миннатдорчилик билдириш деганда оддийгина сўз билан рахмат айтишни тушунамиз. Аммо миннатдорчилик билдиришнинг хам турлича усуллари бор. Масалан уйингизда бир нарса эрингизга ёқмайди. Ўша нарсадан қутулинг. Агар эрингизга ахлат челак ёқмаса, уни ахлатга ташланг-да, ўзингиз жамғарган пулингиздан янгисини сотиб олинг. Шу билан эрингизга қилган иши учун миннатдорчилик билдирган бўласиз. Буни кўрмасликнинг эса иложи йўқ. Яна эрингиз оиласи учун бирор иш қилганда, уни мақтаб қўйинг. Оиласига ғамхўр ва ажойиб эр эканини унга турли сўзлар билан гапиринг. Албатта: “Бу унинг вазифаси ва мажбурияти, бу учун рахмат айтишимнинг хожати йўқ, ахир у менга уйни йиғиштирганим ёки овқат тайёрлаганим учун рахмат айтмайди-ку”- дейишингиз мумкин. Бироқ шу кичик миннатдорчилик сабаб эрингиз оиласига яна хам кўпроқ ғамхўрлик қиладиган, энг асосийси буни хурсандчилик билан қиладиган бўлади. Баъзи эркаклар хотинларининг мухтожликларини қондирадилар аммо бу ишни нега қилаётганларини билмайдилар, шундай қилиш керак, тамом! Аёллар хам буни мажбурият деб қабул қилишади. Агар сизнинг оилангизда хам шундай бўлса, эрингиз хар сафар сиз учун бирор нарса қилганида, унга миннатдорчилигингизни билдиринг. Хатто у энг кичик иш қилган бўлса хам. Бориб-бориб бунинг натижасини кўрасиз. Миннатдорчилик билдирганингизда фақат қилган иши учун эмас, унинг шундай эканлиги учун миннатдор бўлинг. У қандай бўлса шундайлигича севишингизни кўрсатинг. У эса аста-секин сизга мажбурият юзасидан эмас, хохлагани учун ғамхўрлик қиладиган бўлади. Сиз уни қанча севсангиз, у хам сизни хурсанд қилишга имкон қидирадиган бўлади. Аёл киши оиладаги мувозанатни тўғри сақлай билиши лозим. Бунинг учун эса ички куч, ирода, қаноат, сабр-тоқат, битмас-туганмас мухаббат ва яна кўп нарсалар керак бўлади. Агар Худо билан муносабатингиз яқин бўлса, ўша сифатларни бемалол Худодан оласиз. Чунки Худованд оилангиз мустахкам бўлиши учун сизга куч, қаноат, сабр, мухаббат ва қийин холатларда хотиржамлик беради. Худо билан яқин муносабатда бўлсангиз, сиз моддий нарсаларга эътибор бермайсиз. Шундай ажойиб эрингиз борлиги учун Худовандга шукр қиласиз. Худонинг ёрдамида ундаги яширин яхши сифатларни кўра оласиз. У сизга донолик беради. Агар оилангиз учун керакли бўлган нарсаларнинг сони кўп бўлса, уларнинг хаммасини бирваракайига эрингизга айтишни лозим топмасангиз, ўша мухтожликларни рўйхат қилиб, уни эрингизга кўрсатинг. БУ усул кўпгина эрларга ёқмаслиги мумкин, бироқ баъзиларга бу яхшигина эслатма бўлиб хизмат қилади. Сиз тузган рўйхат чиндан керакли бўлган нарсалар ва оилавий маблағга тўғри келадиган бўлиши керак. Шундай қилсангиз у сиқилмайди. Рўйхатни унга Беринг. Унинг ўзи қайси бирлари мухимроқ эканини танлаб олсин. Агар хаммасини бажаришга рози бўлса ва бу учун маблағ хам етарли бўлса, бундан аълоси бўлмайди. Хамма эрлар мажбурлигидан эмас, аёлларини севгани учун уларнинг мухтожликларини қондиришини истайман. Бунинг учун эса эрингизни севишингиз, унга нисбатан сабрли бўлишингиз ва сухбатларимизда айтилганларига амал қилишингиз керак бўлади. Хар қандай холатда хам Худога умид боғланг. Унга илтижо қилинг. У сизнинг мухтожликларингизни эрингиз орқали амалга оширишига ишонинг. Шунда хаммаси яхши бўлади. Мен эса сизларга бу ишда омад тилаб хайрлашаман. ОМОН бўлинг!