Ассалому алайкум мехрибон ва мухаббати оташ аёллар. Бугунги сухбатимиз жуда қизиқ ва фойдали бўлиши аниқ. Мен Лола эса бу сухбатлар орқали сизлар билан бирга ўрганаман. Ўтган сафар эр-хотин ўртасидаги муносабатларни яна хам романтикроқ қилишнинг бир нечта йўллари борлиги хақида айтдим. Энди эса эрларимиз билан муносабатни яқинроқ ва чуқурроқ қилиш учун ўша бир нечта йўлларни кўрсатаман. Сиз эса бунга ўзингиз қўшимчалар қилишингиз ва фантазиянгизни ишга солишингиз мумкин. Чунки сизнинг оилангиз бу сизнинг худудингиз. Хар бир аёл эса ўз худудининг паст-баландликларини яхши билади. Шунга кўра иш тутишингизга ишонаман. Эрингизда сизга бўлган мухаббатни орттиришни истасангиз, баъзи нарсаларни олдиндан ўйлаб олинг. Қандай холатда у ўзини хаммадан бошқача ва ягона хис қилади. Сиздаги қайси хислат ёки харакатлар унда ўзини шундай хис қилишига сабаб бўлган. Балки унинг учун атайлаб бирор нарса қилишингиз, қийин бўлса хам унинг учун қилган бирор бир ишингиз бўлиши мумкин. Ёки оилавий кечки овқатга йиғилишдир. Нима бўлганда хам эрингиз нимани ёқтиришини сиз мендан кўра яхшироқ биласиз ва шунга кўра иш тутасиз. Нима қилсангиз хам унга ёқадиган бўлсин. У ёқтирган кўйлагингизни кийинг, у ёқтирган атирингизни сепинг, сочингизни хам унга ёқадиган қилиб турмакланг. Бундай холатларни эса тез-тез такрорлаб туринг. Хаётдаги бундай хар хил холатлар орқали у ўзини мухим ва хаммадан бошқача хис қилади. Балки харакатларингизнинг натижаса дархол кўринмас, шундай бўлса хам қатъият билан харакат қилишда давом этинг. Охир оқибат харакатларингиз натижасида унинг сизга бўлган мухаббати хам кучаяди. Иккинчи йўли бу вақти вақти билан интим муносабатларни ўзингиз бошлаб беришингиздир. Баъзи аёллар учун бу холат табиий хисобланса, жуда кўп аёллар бундан тортинишади. Уларнинг фикрича интим муносабатга киришишни биринчи бўлиб эрлар бошлаб бериши керак. Бундай холатда мен эрлар хақида бир хақиқатни айтаман. Буни ўзингиз хам яхши биласиз, бироқ баъзан-баъзан бу хақиқат ёдингиздан кўтарилиши мумкин. Эрларнинг фикру хаёли доимо оиласини таъминлаш, кўпроқ пул топиш, ўз ишини олға силжитиш хақида бўлади. Агар оилада муаммолар кўпайиб кетган бўлса, интим муносабатни бошлашни ундан кутмай қўяқолинг. Агар у сизни яна хам кўпроқ севишини истасангиз, ўшандай холатларда ундан хафа бўлмай, интим муносабатга киришишни ўзингиз бошлаб Беринг. Бундай муносабатга киришидан олдин ўзингизни тайёрланг. Иложи борича ёқимлироқ бўлинг. Ширин хидли совунлар билан ювиниш, сочингизни чиройли турмаклаш, духи сепиш, ётоқни хам хушбўй хидларга тўлдириш, унга хам ёқимли бўлади. Бу мавзуда гапириш осон эмас, бироқ бу оиладаги энг мухим мавзулардан бири бўлгач, нима хам қилардим. Биз аёллар ўзимиз учун фойдали бўлган хар қандай мавзуда гаплашишга мажбурмиз. Шундай сухбатлар давомида бир-биримиздан ўрганамиз. Орамизда ишлайдиган аёллар хам бор. Уларнинг вақтлари эса доимо тиғиз бўлади. Эрталаб эри билан бирга ишга кетади, эридан бироз олдин ёки бир оз кейин келади. Уйда рўзғор ишлари, болаларга қараш, овқатлантириш, кийимларини ювиш, эртанги кун учун тайёргарлик кўриш, буларнинг хаммаси учун вақт керак. Баъзан ўша вақтни топишнинг иложи бўлмай қолади. Агар шунчалик банд бўлсангиз эрингизга вақтни қаердан топасиз. Баъзи аёллар бундай холатда эрларига вақт ажратиш кераклигини хам унутиб қўядилар. Агар қоидаларга қаттиқ амал қиладиган аёл бўлсангиз, режалаштирган ишингизни вақтида бажаришга ўрганган, бўлсангиз бу яхши. Аммо бунинг ёмон томони хам бор. Бирор ишни қилишга улгурмасангиз асабийлашасиз, бунинг таъсири болаларга ва эрингизга хам ўтади. Бундай холатда ўзингизни бўш қўйишни маслахат бераман. Кундалик режангизда бир иш қилинмай қолган бўлса, нима бўпти? Бирор бир ишингиз қолиб кетган бўлса хам, эрингизга вақт ажратишингиз қолиб кетмасин. У билан муносабатингиз хар қандай ишдан хам мухимроқ. Ишингиз мухимлигини биламан. Аммо шундай бўлса хам оилада хамма нарсани бир хил ушлашга ўрганишингиз керак бўлади. Ишларга эътибор бериб, болаларингиз ёки эрингиз эътиборсиз қолиб кетмасин. Шундай қилингки сиз берадиган эътиборни у бошқа аёлдан қидирмасин. Сизларга оилавий муносабатларда омад тилаб кейинги сухбатимизгача хайрлашаман. Омон бўлинг!