3:31

Руҳий ғалаба 217

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан радиомиз тўлқинлари билан соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Ҳурматли радиомиз мухлислари, биз сиз билан кўп марта ёлғон таълимотлар ҳақида эшитганмиз. Лекин қандай қилиб ушбу таълимотдан ўзимизни ва жамоатимизни ҳимоя қилишимиз мумкин? Бунинг иложи борми? Албатта иложи бор. Аввалом бор ёлғон таълимот кириб келишига йўл қўймасликка ҳаракат қилишимиз керак. Азиз биродарлар, доимо ёдингизда тутинг, шайтон — бу ёлғончи ва ёлғон таълимотларни тарқатувчи махлуқдир.

Шайтон доимо ёруғ фариштадай кўриниш бериши мумкин. Унинг малайлари эса, ҳақиқат тарқатувчи хизматчилардай кўринади. Аслида эса уларнинг мақсади умуман бўлакча. Келинг азиз биродарлар, 2 Коринфияликларга мактубининг 11 боби 13, 14 ҳамда 15 оятларини биргаликда ўқиб кўрамиз: “Бу каби одамлар сохта ҳаворийлар, ҳийлакор хизматкорлардир, улар фақат Масиҳнинг ҳаворийлари қиёфасини оладилар. Бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Чунки шайтоннинг ўзи ҳам нурли фариштанинг қиёфасини олади. Демак, шайтоннинг хизматкорлари аҳли салоҳ қиёфасини олсалар, ажабланмаслик керак. Уларнинг оқибати қилмишларига яраша бўлади. Шайтоннинг энг оммавий усулларидан бири бу, жамоатларга ёлғон таълимотни иложи борича чуқурроқ киритишдан иборат.

Ўзингиз бир ўйлаб кўринг азизлар: жамоатда икки хил таълимот эгалари пайдо бўлса нималар содир бўлиши ҳақида. Албатта биродарлар орасида биринчи галда тортишувлар пайдо бўлади. Демак, бу дегани жамоатда севги йўқолади деганидир. Шундан кейин эса жамоат бир нечта гуруҳларга бўлиниб кетиши хам аниқ.Чунки ҳар бир таълимот олиб келган киши ўзини тўғри деб билади. Азиз биродарлар, агар сиз қатнаётган жамоатга кимдир келиб нимадир ўргатишни истаётган бўлса, албатта олдиндан унинг мақсади ва ўргатадиган дарс ёки семинарининг иш режалари билан яхши танишиб чиқинг. Ўйлайманки, доно ўқитувчи ёки биродар бундай ҳолатдан асло хафа бўлмайди, аксинча хурсанд бўлиши керак.

Ёлғон таълимотнинг энг ачинарли томони шундаки, у соф ва каломга асосланган ҳақиқатни сиқиб чиқаришга уринади. Азиз биродарлар, шундай ҳолатларга йўл қўймасликка ҳаракат қилинг. Худованд албатта ҳар бир чўпондан ёки хизматчидан жамоатнинг ҳолати учун жавобгарликни сўрайди. Энг ачинарли ҳолат шундаки, ёлғон таълимот ўзининг ортидан кўплаб биродарларни эргаштириб кетмоқда. Худованд доимо ҳар биримизга шайтонга қарши туришимизни буюради. Матто китобининг 24 боби 24 оятини ҳам биргаликда ўқиб кўрамиз: “Чунки сохта масиҳлар ва сохта пайғамбарлар пайдо бўлиб, иложини топсалар, ҳатто танланган кишиларни ҳам йўлдан оздириш учун ғаройибот ва мўъжизалар кўрсатадилар”. Ҳурматли биродарлар, турли мўъжизалар, ғаройиботлар бу абадий ҳаёт эмас.

Абадий ҳаёт Худованддадир. Фақатгина Унга эргашайлик. Азизлар, мавзуимизга якун ясар эканман, сизларга ўзимизнинг интернет сайтимизни манзилини эслатиб ўтмоқчи эдим: www.najot.com Яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top