Ассалому алайкум қадрли аёллар. Мен Лола сизлар билан сухбатлашаётганимдан, биргаликда ўрганаётанимиздан хурсандман. Бу учун Худодан миннатдорман. Ўтган сафар эримиздаги бизга бўлган мухаббатни кучайтиришнинг учта йўлини кўриб чиқдик. Ўша учта йўл ёдингиздан кўтарилган бўлса, эслатиб ўтаман. Биринчиси: эрингиз ўзини мухим ва бошқача хис қиладиган холатларни пайдо қилиш. Иккинчиси: вақти-вақти билан интим муносабатларни ўзингиз бошлаб бериш. Учинчиси: Мумкин қадар кунлик режангизни ўзгартиришга тайёр бўлиш. Эрингизга керак бўлганингизда доимо унинг ёнида бўлиш. Бу уч йўл орқали биз эримиздаги мухаббатни кучайтиришимиз мумкин. Бироқ булар хали хаммаси эмас. Эрнинг мухаббатини орттириш учун яна бир нечта йўлларни кўриб чиқишимиз керак. Демак энди тўртинчи йўл хақда гаплашамиз. Тўртинчи йўл. Ташқи қиёфангиз, қадди қоматингиз жойида бўлсин. Қад-қомат ва ташқи гўзаллик жойида бўлишига халал берадиган энг катта душманимиз бу – нотўғри овқатланишдир. Нотўғри овқатланиш натижасида организмда турли хил касалликлар келиб чиқади. Бу касалликларнинг таъсири юзингизда хам кўринади. Тошмалар, хуснбузарлар, доғлар пайдо бўлиши мумкин. Ундан ташқари нотўғри овқатланиш туфайли семириш хам юзага келади. Доимо хориган, асабий холатдаги Хотин билан яшаш зерикарли. Бундай муаммолардан халос бўлишнинг энг яхши ва осон йўли, жисмоний машқлар билан шуғулланишдир. Бу машқлар сизни тетик, бардам қилади. Асабийликдан холи бўласиз. Энг мухими эса соғлом бўласиз. Хар куни жисмоний машқларни қилишни одат қилиб олинг. Ўзингизга маъқул бўлган жисмоний машқ турини танланг, бу югуриш, велосипед хайдаш, сузиш ёки спорт залга қатнаш бўлиши мумкин. Агар уларнинг хеч бири сизга тўғри келмаса, Уйда музика қўйиб, бир соат машқ қилишингиз мумкин. Эрингиздаги сизга бўлган мухаббатни оширишнинг яна бир йўли мехрибон бўлишдир. Эркаклар мехрибон аёлларни ёқтиришади. Эркакларнинг ўзларига бўлган ишончи бошқаларнинг улар хақидаги фикрларидан ёки уларга қилган хатти-харакатларидан келиб чиқади. Эркак киши унга хамдард бўлган одамга яқинлашади, унга бефарқлардан эса узоқлашади. Бунинг учун эса сиз ўзингизда мехрибонлик хислатини оширишингиз керак бўлади. Бу хислатни оширишнинг иккита йўли бор. 1) Хар доим унинг сўзларини қабул қилишга тайёр бўлинг. Эрга кўр-кўрона бўйсунинг демоқчи эмасман. Худованд сиз билан бизга онг ва туйғулар берган. Мана шу онгимиз ва хис-туйғуларимиздан тўғри фойдаланган холда эрингизнинг фикрларига очиқ бўлинг. Унинг хохишларини эшитишга доимо тайёр бўлинг. Агар сизнинг виждонингизга қарши бўлмаса унинг хар қандай айтганларини қабул қилинг. Бундай кўринишдаги итоаткорлик – заифлик белгиси эмас, бу камолга етганликнинг белгиси. Муқаддас Каломда итоткорлик хақида шундай ёзилган: “ Эй хотинлар, сиз Раббингизга қандай бўйсунсаларингиз, эрларингизга хам шундай бўйсунинглар.” Болалар катта бўла бошлагач, бошқаларнинг талабларини англашни ва уларни бажариш бошлайди. Катталар хам шундай агар эрингизнинг талабини кўриб, унга бўйсунсангиз бу камолга етганлигингизни кўрсатади. Мухим қарорларни қабул қилиш пайтида эрлар хам аёлларнинг фикрларини хис-туйғуларини қабул қилишади. Бироқ бунинг учун сиз доимо итоатли бўлишга тайёр бўлишингиз керак. Биз камолга етганимиз сари ўзимизнинг талабларимизни эмас бошқаларнинг талабларини қондиришга ўрганамиз. Оилавий муносабатларда одатда аёл киши эрига итоатли бўлиши керак. Агар сиз ва мен итоатли бўлсак, Худованд оиламизни баракалайди. Чунки эрларимизга итоат этиш Раббимизнинг буйруғи. Иккинчи усул: Эрингизнинг айтаётган гапларига диққат билан қулоқ солинг ва салбий фикр билдиришга шошилманг. Унинг сўзларини юзаки қабул қилмай, бу сўзлар билан нимани тушунтирмоқчи эканини бир нечта саволлар бериб аниқлаб олинг. Худди унинг нима демоқчи бўлаётганини олдиндан биладигандай тутманг ўзингизни. У билан сухбатларда билағонлик хам қилманг. Агар доимо билағонлик қиладиган бўлсангиз, у ўзини сиздан олиб қочадиган бўлади. Бундай билағонлик уларнинг нафсониятига тегади. Чунки эркаклар оилада хамма нарса бўйича биринчи бўлишни истайдилар. Энди эрларимизнинг бизга бўлган мухаббатини ошириши учун нималар қилишимиз кераклигини қайтариб ўтамиз. Ташқи қиёфамизга эътиборли бўлишимиз, унга нисбатан мехрибон бўлиш ва итоатли бўлишга тайёр бўлиш яна унинг сўзларини диққат билан тинглаб, салбий фикр айтишга шошилмаслик. Бу нарсаларни кейинги сухбатгача қўллаб кўрайлик-чи! Кейинги сафар яна бу хақида сухбатлашамиз. Унгача эса соғ ва омон бўлинг!