Ассалому алайкум “Дилкаш” радиомизнинг азиз мухлислари. Радио тўлқинларида сиз учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Марҳамат, тинглаб ором олинг. Азиз биродарлар, кўпчилигимиз сувда чўмиб имон келтириш нималигини яхши биламиз. Лекин минг афсуски шунга қарамай, ушбу маросимни нотўғри тушунадиган дўстларимиз ҳам бор экан. Гўёки сувда чўмиб имон келтириш умуман бошқа халқларга ва бошқа миллатларга тегишли маросимлар эмиш. “Баптизмо” деган сўзнинг маъноси аслида “сувга чўмиш” ёки “сувга чўмдирилган” деган маънони билдиради.Сувда чўмиб имон келтиришнинг ўзи эса инсон Раббимиз Исо Масиҳнинг қони билан ювиб тозаланди деган маънода амалга оширилади. Ўйлайманки, бунда ҳеч қандай ортиқча гап-сўзларга изоҳ йўқ. Буларни барчаси оддий ҳолат ахир. Янги Аҳд даврида одамлар кўлларда, дарёларда чўмиб ўзларининг гуноҳларини ювишган. Сувга чўмиш пайтида инсон тўлиқ сувга киради шу пайтда У Раббимиз Исо Масиҳ билан бирга ўлади, эски гуноҳларини эса қолдиради ва сувдан гавдасини кўтариб ташқарига чиққан пайитда эса, янги ҳаётга эга бўлганлигини билдиради.
Янги ҳаёт эса, барча гуноҳлардан фориғ бўлиб янгича яшаш деганидир. Ҳаворийлар китобининг 22 боби 16 оятида шундай ёзилганини ўқиб кўришимиз мумкин: “Энди нимани кутиб ўтирибсан? Ўрнингдан тур, сувда имон келтир ва Исонинг исмини чақириб, гуноҳларингдан фориғ бўл!” Худованд бобомиз Иброҳимни танлаб чақириб олган пайитда унга учта нарсани ваъда қилгани барчамизга яхши маълум. Биринчиси — унга ер ато этмоқчи эди, иккинчиси эса у орқали ва унинг авлоди орқали катта бир халқни вжудга келтиришни ваъда берган эди ва охирги учинчиси — Иброҳим орқали бутун ер юзидаги одамларни марҳаматламоқчи бўлган эди. Азиз радио тингловчи биродарлар, ушбу ҳақида сиз Муқаддас каломингиздаги Ибтидо китобининг 12 боби 1 ва 3 оятларидан ўқиб кўришингиз мумкин. Шунингдек, Худованд Иброҳим билан ўзига яраша аҳд тузади ва шу аҳдни бажаришга ваъда беради. Аслида Худованд Иброҳим билан аҳд тузиши шарт эмасди. Чунки Худованднинг ҳар бир айтган гапи ва берган ваъдаси сўзсиз амалга ошади. Лекин Худованд инсонларнинг кучсизлигини билиб шундай аҳд тузишга қарор қилди. Яна бир сабаб: Худованд Иброҳимнинг васвасаларга дуч келишини ва ҳаётида турли муаммолар бўлишини била туриб аҳд тузган эди.
Бундай аҳднинг тузилиши Иброҳимнинг имонда янада мустаҳкамланиб боришига йўл очар эди. Худованднинг Иброҳим билан тузган аҳдларидан бири бу — барча унинг авлодига тегишли бўлган эркак зоти суннат қилиниши керак эди. Римликларга китобининг 4 боби 11 оятида ҳаворий Павлус ушбу аҳднинг нима учун тузилганини тушунтириб беришга ҳаракат қилган. “Иброҳим ҳали суннат бўлмасидан, имони туфайлигина Худо олдида оқланди. Сўнг имонининг муҳри ўлароқ суннат белгисини қабул қилди. Шундай қилиб, Иброҳим суннатсиз ҳолатда имон келтирган ҳамманинг ҳам маънавий отасидирки, улар ҳам унга ўхшаб, имон туфайли Худо олдида оқланадилар”. Азиз биродарлар, имонда мустаҳкам туриб Худога содиқ қолиш ҳам Худованд билан бизнинг орамиздаги муҳим аҳдлардан бири десак бўлади. Шунинг билан азизлар, эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернетдаги сайтимизнинг манзили эса ҳамон ўша: www.najot.com Хайр, саломат бўлинг.