4:09

Унинг учун ёқимли сухбатдош бўлишга харакат қилинг

MP3

Ассалому алайкум қадрли ва бетакрор аёллар. Бизнинг хар бир сухбатларимиз биз учун мухим бўлган оила мавзусида. Турмуш ўртоқларимиз билан муносабатларни яхшилаш ва бахтли хаёт кечириш хақидадир. Мен Лола бу мавзулар хақида сизлар билан бажонудил сухбатлашаман. Худoванд менга шундай хохиш берганидан хам хурсандман. Биз бир неча марта эрларимизнинг бизга бўлган мухаббатларини ошириш учун нималар қилиш кераклиги хақида сухбатлашдик. Бугунги мавзумиз хам айнан эримизнинг бизга бўлган мухаббатини ошириш мавзусининг кичик бир бўлаги хисобланади. Тасаввур қилинг сиз эрингиз учун ёқимли сухбатдошсиз. Доимо унга ёқадиган ва қизиқарли мавзуларни топиб гапирасиз. У сиз билан соатлаб гаплашса хам тўймайди. Бу ёқимли тасаввур тўғрими? Мен хам қанийди шундай бўлса, деб ўтирибман. Агар хар куни эрталаб бир хил йўналиш бўйлаб югурсангиз, бир икки хафтадан сўнг жонингизга тегади. Зерикасиз. Бироқ янги йўналишлар бўйича югуриш қизиқарли, бу турли хиллик сизда югуришга қизиқиш уйғотади. Турмушдаги холатни хам шунга ўхшатиш мумкин. Хар куни бир хил тартиб, бир хил хаёт зерикарли бўлади. Бундай тартибда яшайдиган кўпгина оилалар осонгина ажрашиб кетадилар. Аммо хаётингизда турли хил воқеалар ва холатлар бўлса яшаш қизиқроқ бўлади. Бундай турли хиллик хаётга завқ беради. Шундай экан оилага завқ беришга харакат қилайлик. Агар сухбатларингиз турли хил мавзуларда бўлса, зерикарли турмуш тарзига кечки сайрларни қўшсангиз, кутилмаган кечки овқатларни ташкиллаштирсангиз ва кутилмаган ташқи қиёфангиз сиз билан эрингиз хаётига завқ бағишлайди. Унга қандай мавзулар ёқишини билмасангиз, уни кузатинг, вақти-вақти билан унинг ўзидан секингина сўранг. Бу хақидаги тасаввурингизни бойитинг. Турли хил мавзулар топишга харакат қилинг. Бундай пайтда дўстларингиздан сўрашингиз, китоблардан ўқиб билишингиз, журналлардан ўқишингиз мумкин. Нима бўлганда хам қизиқарли мавзулар топиб у учун ёқимли сухбатдош бўлишни ўрганинг. Баъзан аёллар эрларининг улар билан сухбатлашмаслигидан нолийдилар. Бунинг учун албатта жиддий сабаб бўлиши керак деб ўйлайман. Ўйлаб кўринг, нима учун эрингиз сиз билан сухбатлашмайди? Балки у билан гаплашганда фақат оилавий муаммолар хақида гаплашарсиз? Ёки бўлмаса келгусида қилинадиган ишлар режаси хақида гаплашарсиз? Униси хам буниси хам эркак кишини бездиради. Шусиз хам кундалик ташвишлар, пул топиш муаммоси, ишидаги омадсизликлар ва миясидан ташқарига чиқмаган майда муаммолардан чарчаган эрни бундай сухбат толиқтиради. Шу хақидаги мавзулардан қочиш учун хам сиз билан сухбатлашмайди. У ишдан бўш пайтида дам олишни истайди, сиз эса унинг миясини яна муаммоларга тўлдирасиз. Эр ишдан чарчаб келганида мумкин қадар унинг дам олишини таъминлайдиган холатлар яратинг. Сўнг эса унга ёқимли бўлган мавзуларда сухбатлашинг. Бундай сухбатлар мавзусини юқорида айтганимдай, дўстларингиздан, китоблардан ёки журналлардан топишингиз мумкин. Баъзи эрлар аёлларининг бирор ёқимли машғулот билан шуғулланишини исташади. Баъзилар хотинларининг кулинарияни ўрганишларини истаса, яна бошқалари турли халқларнинг таомларини ўрганишини ёқтиришади. Эрингиз сизнинг нима билан машғул бўлишингизни ёқтиради? Мен ўз оиламдан мисол келтирадиган бўлсам, эрим уйғурча таомларни ўрганишимни ва уларни уйда тайёрлашимни истайди. Ўзим эса массажни ўрганишни истайман. Менинг фикримча бу жуда фойдали ва керакли машғулот. Бироқ эримни севганим учун хам биринчи бўлиб унинг хохишларини амалга оширишни истайман. У турли халқларнинг таомномасига қизиққани учун мумкин қадар тез-тез таомлар хақидаги янгиликлардан хабардор бўлиб, у билан сухбатлашганда шу мавзуда гап бошлайман. Сиз хам ёлғиз қолганингизда эрингиз нималарга қизиқиши мумкин бўлган мавзуларни рўйхат қилиб чиқинг, кейин эса у билан сухбатлашганда навбати билан ўша мавзулар хақида гаплашиб кўринг. Шу тажрибадан эрингиз хақиқатда қандай мавзуларга қизиқишини билиб оласиз. Эрингизни чин дилдан севсангиз харакатларингиз омадсиз чиққанда хам эрингиз унинг учун харакат қилаётганингизни сезади ва сизни қаттиқ хурмат қила бошлайди. Шунинг учун харакатларингиз омадсиз чиқса асло хафа бўлманг. Асосийси харакат қилишдан тўхтаманг. Сизга омад ва хушнудлик тилаб хайрлашаман. ОМОН бўлинг!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top