3:32

Болаларнинг ўсишига ёрдам 239

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радиомизнинг азиз тингловчилари. Сизлар билан яна радиомиз тўлқинлари орқали ғойибона бўлса-да учрашаганимиздан ғоят хурсандмиз. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, Исо–Худонинг Каломидир.

Нима деб ўйлайсиз, азиз болажонлар, бу дунёни ким ёки нима яратди? Биз қаердан келганмиз? Албатта ушбу саволга ҳеч иккиланмасдан, Худо бизни, барча борлиқни ва дунёни яратган, деб айта оламиз. Яратилган нарсалардан Худо ҳақида нима ўрганишимиз мумкин? Масалан, Худонинг сифатлари – яхши ёки ёмон, чиройли ёки хунук, кучли ёки кучсизлигини ўрганишимиз мумкин.

Бундан ташқари яратилган нарсалардан яна нима ўрганишимиз мумкин?Албатта Худо кудратли, ақлли, доно ва буюкдир. Муқаддас Китобдан биз дунёнинг яратилган пайтини кўп бора ўқиганмиз. Азиз болажонлар, баъзида Муқаддас Китобни ўқиган пайтимизда тушуниш қийин бўлган жойлари ҳам учраб туради. Шунинг учун Каломни ўқиб ўрганишдан аввал, албатта, ибодат қилинг. Худованд сизга донолик беришини сўраб илтижо қилинг. Худованд, албатта, марҳаматлашига мен ишонаман. Азиз дўстим, ибодат қилганда оддий сўзлар билан ибодат қилиш мумкин. Тахминан шундай сўзлар билан: “Xудовандим! Бугунги кунни берганинг учун Сенга шукр қиламиз.

Сенинг Муқаддас Китобингни яхши тушуна олишим учун менга донолик бергин. Бизларнинг орамизда сенинг тинчлигинг, хурсандчилигинг, севгинг бўлсин! Омин”. Ибтидо китобининг 1боби1оятидан 31оятигача бўлган жойларда Худованд дунёни қандай қилиб яратилгани ҳақида ёзилган. Ибтидодаги биринчи бобни ўқиганингизда Худо ҳақида нима ўрганиш мумкинлигини изланг. Каломни ўқиб доимо ўзингизга савол беринг. Бундан ташқари ўзингизни худди шу даврда яшагандек ҳис этсангиз, тушуниш янада осонроқ бўлиши аниқ. Дунё яратилишидан олдин Худо Ўзи мавжуд бўлган. Худо ҳеч қачон ва ҳеч ким томонидан яратилмаган. Худо ва унинг ижоди алоҳида мавжуд. Худо сўзи билан осмон ва ерни яратди.

Худо сўзи билан дунёни пайдо қилди. Худо дунёни яратишдан максади нима эди? Албатта У Ўзининг улуғворлигини, кучлилигини, донолигини, севгисини, ҳамма нарсага қодирлигини кўрсатмоқчи эди. Худо дунёни яратганидан кейин Унга Ўзининг ижоди ёқди. Худо дунёни яратганида, муаммосиз ва яхши эди. Нима учун дунё яхши эди? Чунки дунёда Худо ўйлаганидек ҳаёт бор эди. Ва шу ижод орқали Худо ўзининг улуғворлиги, кучлилиги, ақлилиги, севгиси, ҳамма нарсага қодирлиги кўринди. Азиз болажонлар, кўзингиз билан кўриб турган барча нарсалар Худованд томонидан яратилаган. Ёмғиру қорлар, тоғлару денгизлар барчаси Худоники.

Куннинг иссиқ пайтида дарахтнинг соясида дам олган пайтингизда Худовандни эсланг ва Унга шу дарахт учун раҳмат айтинг. Шунинг билан, азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Таклифларингиз бўлса, албатта, бизнинг электрон почтамизга мактуб йўлланг. Ҳеч бир мактуб бизда эътиборсиз қолмайди. Манзилимиз: dilkash@najot.com яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top