3:12

Уй гуруҳлари 92

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан эфирда “Дилкаш”радиоси. Ҳурматли тингловчилар, Худованд бизга яна радио тўлқинларимиз орқали учрашишга имконият бергани учун Унга раҳмат айтамиз. Ҳурматли кичик уй гуруҳидаги биродарлар, сиз билан биз кичик уй гуруҳларининг қандай ишларни амалга ошириши кераклигини яхши биламиз. Шундай бўлсада, айрим вазифалар ҳақида сиз азиз биродарлар билан суҳбат олиб бориш ниятида бугунги эшиттиришимизни бошлаймиз.

Ўтган сафардаги ишларни амалга ошириш учун биз нималарни қилишимиз лозим? Ёдингизда бўлса, Раббимиз Исо Масиҳ Муқаддас Руҳни Ўз шогирдлари устига юборганидан кейин имонли биродарларимиз илк жамоатларни ташкил қила бошлади. Раббимизнинг шогирдлари биринчи бўлиб қуйидаги ишларга бел боғладилар. Ҳаворийлар китоби 2 боб 38 оятдан 47 оятгача бўлган жойда айнан шу ишлар ҳақида ўқиб олишингиз мумкин. Шу бобнинг 38 оятида биз шогирдларнинг Хушхабар айтганлиги тўғрисида ўқиб олишимиз мумкин.

Яна шу бобнинг 41 оятида эса шогирдлар одамларни қандай қилиб сувга чўмдиргани ва қандай қилиб имонга киритгани ҳақида ўқиймиз. Азиз биродарлар, 42 оятда шогирдлар Муқаддас Каломдан таълим бериш, биродарли муносабатлари, нон синдириш маросими ҳамда биргаликда ибодат қилиши ҳақида ёзилганини кўришимиз мумкин. Яна 43 оятдан шуни кўришимиз мумкинки, Муқаддас Руҳнинг таъсири остида бошқа инсонларга ёрдам бериш, 44 ва 45 оятларда эса муҳтож бўлган инсонларга молиявий ёрдам бериш тўғрисида ўқиймиз.

46 оятда барча биродарларнинг биргаликда кимларнингдир уйларида биргаликда овқатланганлиги тўғрисида ёзилган. Азизлар, охирги 47 оятда эса барча биродарларнинг биргаликда Худовандни улуғлаши ҳақида ажойиб сўзлар битилганини кўрамиз. Азизлар, шу илк жамоатларнинг биргаликда қилган ишлари, албатта, бугунги кун жамоатларига ҳам тегишлидир. Чунки орадан вақт ўтиши билан Худованднинг режалари ўзгармайди.

Худованд бугунги кунда шу ажойиб ишларни амалга ошиши учун ҳар бир имонли биродарни ва кичик уй жамоатларини ҳам иштирок эттирмоқчи. Ҳурматли биродарлар, Муқаддас Каломни ўқиганимизда Худованднинг бошқа ажойиб ишлари ҳақида ўқишимиз мумкин. Мақсадларни қандай амалга ошириш эса, албатта ҳар биримизга боғлиқдир. Худованд доимо хизмат қилмоқчи бўлганларни қўллаб- қувватлашга тайёрдир. Азиз биродарлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда, сизлар билан хайрлашишдан аввал сиз, азиз биродарларимизга ўзимизнинг интернетдаги сайтимиз манзилини айтиб ўтсам: www.najot.com яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, соғ-саломат бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top