Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радио тўлқинларимиз орқали соғ-саломатлик билан учрашиб тўрганимиздан бағоят миннатдормиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Азиз биродарлар, кичик уй гуруҳларининг кўпайиб туриши учун жуда оддий усуллардан фойдаланиш керак. Хизмат қилмоқчи бўлган биродарларни қаердадир ўқиб келиши унчалик ҳам шарт эмас. Энг муҳими, ҳар бир хизмат қилишни истаган биродарларнинг Худованд билан бўлган муносабатидир. Агар хизмат қилишни истаган биродар мустаҳкам имонда бўлса, ўйлайманки, шунинг ўзи хизматни бошлаши учун етарли.
Кейинчалик имкон қадар бемалол ўқиши ёки қандайдир семинарларда иштирок этиб, янада руҳланиб келиши мумкин. Азиз биродарлар, шунинг учун ҳам гуруҳни бошқаришда фойдаланиш мумкин бўлган оддий усулларни қўлланг, деб айтган эдик. Агарда биродарларни ўқишга юбориб уларни хизмат қилишини кутиб турсак, гуруҳларнинг кўпайиши секинлашиб қолади. Шунинг учун гуруҳдаги катта хизматчиларнинг вазифаси янада ошади. Чунки шу хизмат қилишни истаган биродарларни ўзингиз уй шароитида тайёрлашингиз мумкин.
Албатта қайсидир ўқишда ўқиб келган яхши, лекин юқорида айтиб ўтганимиздек, вақт — олий ҳакам. Келинг азиз биродарлар, Муқаддас Каломдан айрим оятларни келтириб ўтсак. Демак, 1 Коринфияликларга мактубининг 9 боби 19 оятдан 22 оятгача бўлган жойида шундай ёзилган: “Мен ҳаммасидан озод бўлсам ҳам, янада кўпроқ одамни эргаштирай деб, ўзимни ҳаммасига қул этдим. Яҳудийларни эргаштирай деб, яҳудийларга яҳудий каби бўлдим. Ўзим Таврот Қонунига қарам бўлсамда, қарам бўлганларни эргаштирай деб, улар учун Қонунга қарамдай бўлдим. Мен Худо олдида қонунсиз ҳам эмасман, аксинча, Масиҳнинг Қонунига бўйсунаман.
Аммо Илоҳий Қонунни билмаганларни эргаштирай деб, улар учун Қонундай бехабардай бўлдим. Заифларни эргаштирай деб, улар учун заиф бўлдим. Ҳеч бўлмаса баъзиларни қутқарай деб, ҳаммага ҳамма нарса бўлдим”. Ажойиб оят, тўғри эмасми? Ушбу гапларнинг муаллифи хизмат қилиб, Худовандни улуғлаш учун ҳамма нарсага тайёр бўлди. Азиз биродарлар, ўйлайманки, бугунги эшиттиришимиздан сўнг, орамизда янада хизмат қилишни истовчилар кўпайиб боради. Кимдир хизмат қилишни истаган бўлса, Худованднинг Ўзи билим ҳам, тажриба ҳам беради.
Азиз биродарлар, шахсан мен кимнингдир ўқишига асло қаршилигим йўқ, аксинча, барча биродарларни билимли хизматчи бўлиши тарафдориман, лекин барчасини ўз вақти имконияти бор. Ахир поезд ҳеч кимни кутиб турмайдику. Худованд барчангизга ёр бўлсин. Ҳурматли радио тингловчи дўстлар, шунинг билан эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб қолди. Сиз азизлар билан хайрлашиб, ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини эслатиб ўтсам: www.najot.com яна радиомиз тўлқинларида учрашгунча хайр соғ-саломат бўлинг, азиз тингловчилар.