3:33

Руҳий ғалаба 230

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан радиомиз тўлқинлари орқали соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Марҳамат, тинглаб дам олинг: эфирда “Дилкаш” радиоси. Бизнинг аждодларимизни ўтмишда қилган гуноҳлари бизга ҳам таъсир қилиши мумкин, яъни улар бизнинг ҳаётимизга носоғлом тарзда таъсир қилиши учун эшикларни очиб беради, бунинг оқибатида, масалан, одамда одатий гуноҳ ёки маълум бир касаллик бўлиши мумкин. Худо Ўзининг қонунида,Уни севганларнинг минглаб авлодларига баракат беришини айтади, лекин гуноҳнинг оқибатлари гуноҳкорларнинг болаларига учинчи ҳамда тўртинчи авлодигача ўтиб боришини айтади.

Исо Масиҳ Ўзининг хочи орқали бу қонуннинг кучини йўқ қилди ва У орқали шу гуноҳларнинг таъсиридан озод бўлишимиз мумкин. Ҳаворийлар мактубининг 19 боби 18 ва 20 оятларини биргаликда ўқиб кўрамиз: “Имон келтирганлардан кўплари келиб, қилмишларини очиқ эътироф этишарди. Шунингдек, сеҳргарлик қилганлардан кўпчилиги ўз китобларини тўплаб, ҳамманинг кўз олдида ёндирди. Китобларнинг қийматини ҳисоблаганда, эллик минг кумуш тангага тенг келди. Ана шу йўсинда Раббимиз Каломи қудрат билан ёйилар, таъсири тобора ортиб борар эди”.

Чиқиш китоби 20 боб 4 ва 5 оятлари: “Ерда ҳам, осмонда ҳам, сувда ҳам, қуруқликда ҳам ўзингизга бут ясаманг; Уларга сажда қилманг, билингки, Мен рашқчи Худоман, Мендан нафратланганларни учинчи ва тўртинчи авлодигача жазолайман”. Азизлар, Kолосаликларга мактубидан ҳам бир оятни ўқиб кўрамиз,

2 боб 14 ояти: “Бизга қарши ёзилган, маҳкумлигимизни билдирувчи айбномани Худо ўчирди, яъни уни Масиҳ билан бирга хочга михлаб, кучдан қолдирди”. Азиз радио тингловчи биродарлар, агар сиз Раббимиз Исо Масиҳни юрагингизга қабул қилган бўлсангиз, энди янгича ҳаёт бошлашингиз лозим. Энди қиладиган биринчи ишингиз, уйингиздаги барча Худони улуғламайдиган нарсаларни ташлаб юборишингиз лозим, яъни туморлар, исириқ, кўзмунчоқ ва ҳоказолар.

Сабаби, буларнинг бари Худованднинг улуғланиши учун тўсқинлик қиладиган нарсалар ҳисобланади. Мана шуларни амалга оширгандан сўнг, ўзингиз ёки иложи бўлса гуруҳингиздаги имонда мустаҳкам бўлган бир-иккита биродарлар билан уйингизни марҳаматлаб, ҳалоллаш учун биргаликда ибодат қилишингиз мумкин. Ҳатто янги уйга кўчиб ўтган пайтингизда ҳам уйингизни марҳаматлашни ёдингиздан чиқарманг. Азиз биродар, энди фақатгина Худованднинг ҳимоясини изланг. Чунки энди сизни фақатгина У ҳамма ёвуз руҳлардан ҳимоя қилаолади. Бутун ҳаётим давомида Сен мени бошқаришингни ва мен билан бирга бўлишнгга ишонаман, деб Худованд учун юрагингизни эшикларини очинг. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Сизлар билан хайрлашар эканман, барчангизга Отамиз Худонинг марҳамати ёр бўлсин. Азизлар, бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.najot.com омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top