3:53

Руҳий ғалаба 231

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг доимий тингловчилари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар, хонадонингизга тинчлик бўлсин. Азиз радио тингловчи биродарлар, “нажот” сўзи, яъни “қуткарилиш” грек тилида “мукаддаслик сари интилиш” деган маънони билдиради. Нажот — бу кеча, бугун ва эртага давом этадиган жараёндир. Кеча – бу товба, ва нажот товбадан бошланади. Келинг азизлар, биргаликда Римликларга мактубининг 10 боби 9 ва 10 оятларини ўқиб кўрамиз: “Агар сен Исони Раббим деб, оғзинг билан очиқ иқрор этсанг ва Худо Уни тирилтирганига чин юракдан инонсанг, нажот топасан. Чунки оқланиш учун юрак билан эътиқод қилмоқ, қутилиш учун оғиз билан иқрор бўлмоқ лозимдир”.

Бугун ва эртага – бу бизнинг башарий табиатимиздаги гуноҳларни англаш ва товба килиб улардан бутунлай воз кечишдир, дунё ва ҳаёт ҳакидаги инсон фикрини тубдан бутунлай ўзгаришидир. Нажот – Худони ва Унинг кўз ўнгида асл ўзлигимизни, яъни кимлигимизни англаш жараёнидир.1Бутрус китобининг 2 боби 9 оятида шундай ёзилган: “Аммо сизлар танланган бир авлод, Шоҳаншоҳ руҳонийлари, муқаддас халқ, Худонинг азиз қавмисизлар. Худо сизларни қоронғуликдан Ўзининг ажойиб нурига даъват этган, сизлар Унинг фазл-камолотидан хабар бериш учун танлангансизлар”. Азиз биродарлар, энди сизлар билан окланиш ҳақида ҳам икки оғиз суҳбатлашсак. Инсон самимий товба килган пайтида Худонинг кўз ўнгида беайиблигини билдиради. Бу ҳақида Муқаддас каломингизнинг Колоcсияликларга мактуби 2 боби 13 оятидан 15 оятигача бўлган жойлардан ва Римликларга мактубининг 5 боби 8 оятидан ўқиб олишингиз мумкин бўлади.

Азиз биродарлар, оқланиш бу тавба килган пайтимизда Худо бизга берган табиатни ўзлаштириш жараёни. Ўзгариш жамоатни ичида бўлади, шунинг учун тавба килган инсон жамоат аъзоси бўлиши зарур. Жамот эса ташқаридаги турли хил Худога номақбул ишларда қатнашаолмайди. Инсон тавба қилганидан сўнг бирданига ўзгача янги, солиҳ инсонга айланиб қолмайди. Бу жараён аста-секин пайдо бўлиб шаклланиб боради. Шундай бўлишига қарамай, Худонинг инсонларга бўлган муносабати эса умуман бошқача. Худо инсонларни севади ва уларнинг гуноҳларига карамай, биринчи бўлиб муносабатни тиклашга ҳаракат килади. Худованд Ўзига тегишли бўлган инсонлар билан Аҳд тузади. У ҳеч қачон масиҳий инсонни ёлғизлатиб қўймайди. Худо килган Аҳдини ҳеч качон унутмайди. У Ўз сўзида содик. У ҳар бир Аҳдини қон тўкиш билан тасдиқлаган.Тўкилган ҳар бир томчи қон эса кечирим рамзидир. Азиз биродарлар, шу ерда Ибронийларга мактубининг 9 боби 22 оятидан биргаликда ўқиб кўрсак.

“Зотан Таврот Қонуни бўйича қарийб ҳамма нарса қон билан покланади, қон тўкилмасдан умуман кечирим бўлмайди”. Шунинг билан азиз биродарлар, эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб қолди. Сиз азизлар билан хайрлашар эканмиз, ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини сиз, азизларга айтиб ўтмоқчи эдик: dilkash@najot.com яна “Дилкаш” радиомизнинг қувноқ тўлқинлари орқали учрашгунча омон бўлинглар, деб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top