Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан эфир орқали учрашиб турганимдан бағоят миннатдорман. Ўйлаймизки, биз тайёрлаётган эшиттиришларимиз сиз, азиз радио тингловчилар учун манзур бўляпти. Азиз биродарлар, Хушхабар – бу Худонинг барча инсонларга кечирим берганлиги ҳакидаги хабардир. Бу хабарни бизга Худо атрофимздаги инсонларга етказиш ва моҳиятини тушунтириш жавобгарлигини берган. Инсон гуноҳкор Иезекиил китобининг 33 боби 7 оятидан 15 оятигача бўлган жойларида айнан шу ҳақида ёзилганини ўқиб кўришингиз мумкин бўлади. Уларнинг гуноҳкорлигини ва тавбага муҳтожлигини айтиш учун сени танладим. Айтмасанг, уларнинг гуноҳи сенинг бўйнингда булади.
Хушхабар айтаётганимизда биздаги Худодан келган имонни бошкаларга берамиз, шу тарика ўзимиз Мукаддас Руҳга тўлиб имонда мустаҳкам буламиз.
Азиз радио тингловчи биродарлар, имон эшитишдан, эшитиш эса Масиҳ каломини ваъз этишдан ҳосил бўлади. Забур китобининг 80 боби 11 оятида айтилганки, “Оғзингни катта оч, Мен тулдираман” — деб. Худони хислатларидан яна бири, У Ўзини иродасини изловчиларни қидириб топади ва мукофот беради. Чунки Ибронийларга мактубининг 11 боби 6 оятида: “ …Худо Уни изловчиларга мукофот беришига эътикод қилмоғи шарт,” — деб айтилган. Уни изловчилар ким?- деган саволга жавоб берсак. Улар ҳақиқат ва руҳда топинувчилар! Юҳанно китобининг 4 боби 24 оятида: “Худо – Руҳдир. Унга топинувчилар эса Руҳ ва ҳакикат билан топинмоклари лозим,”- деб айтилади. Эски Аҳд даврида ҳам Худо Унга топинувчиларни қидирган. У доимо Ўзига бўйсунадиганларни излайди ва уларни доимо марҳаматлайди.
Худованд ҳеч бир инсонни эсидан чиқармайди. Лекин Иезекиил китобида 22 боб 29 ва 30 оятларда: “Халкни тарафини оладиган инсонни кидирдим, лекин тополмадим,” — деб айтади. Демак, У доимо Ўзига маъқул масиҳийни излайди. Агар кимнидир ҳали топмаган бўлса, балки ўзимиздаги яна қандайдир нарсаларни ўзгартиришимиз керакдир. Айтмоқчиманки, янада Худога яқинлашмоғимиз керакдир. Худони марҳаматли қули Ездрани бошида эди, чунки унинг юрагини мақсади — Худони қонунини ўрганиш, қонунига итоат қилиш ва бу қонунни халқига ўргатишга йўналтирилган эди. Азиз биродарлар, Худо ҳар биттамизни ҳаётимизга марҳамат берган. Шайтон бу баракани ўғирламоқчи бўлади. Биз руҳий дунёмизда жанг қилиб баракамизни олишимиз керак. Азиз биродарлар, “танавий масиҳий” деган сўзни кўп бора эшитганмиз. У ким ўзи? Исо Масиҳ у учун хочда қонини тўкганлигини билади, лекин У билан шахсий муносабати йўк.
У Худони онгида ва тилида билади, юрагида эса Худо йук. Марк китобининг 7 боби 6 ва 7 оятларида айтиладики, “Бу халк Мени ҳурматлар тилида. Лекин дили эса Мендан узокдир”. У ҳаётига режани ўзи тузади ва Худодан марҳамат сўрайди. У ҳаетидаги муваффакиятсизликларни сабабини бошка инсондан кидириб уларни айблайди. Танавий масиҳийнинг юраги ҳасад ва нолишга тула. У билан суҳбатлашган инсоннинг юраги огирликни ҳис килади. У ҳиссиети билан яшайди. Келинг азизлар, биз Худо билан яшашга ҳаракат қилайлик. Шунинг билан эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон манзилимиз: dilkash@najot.com яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.