3:37

Худонинг сўзи 157

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали ғойибона бўлсада дийдор учрашганимиздан бағоят миннатдорман. Азизлар, марҳамат, тинглаб дам олинг: эфирда “Дилкаш” радиоси.

Бирон-бир одам менга ҳужум қилиб, мени эзишга ҳаракат қилганида, мен бор кучимни ўзимни ҳимоя қилишга ёки шу одамга ҳужум қилишга ўринаман. Бундай ҳолат бизнинг қон-қонимизга сингиб кетган. Ўйлайманки, бунинг яна бир асосий сабабларидан бири, шу қонимизда оқаётган Одам Атонинг қилган гуноҳини оқибатидир. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, бундай ҳолат кўпинча муаммонинг давом этиши учун хизмат қилади. Аввалом бор инсон доимо ўзини контрол қила билиши лозим.

Кўпинча, биз ўз ҳис-туйғуларимизга берилсак, ўйламасдан қарор чиқарамиз. Шундай пайтларда энг яхши йўл, диққат-эътиборимизни ўзимизга ёки душманимизга эмас, балки бу муаммодан қандай қилиб чиқиб кетиш мумкинлигига қаратсак яхшироқ бўлар эди. Келишмовчилик юз берганда ҳар бир одам ўз ҳаракатларини оқлаб, бошқа одамнинг хатоларига эътиборини қаратади. Бунинг устига шайтон доимо инсонларни бир-бирига гижгижлаб туради. Низолар кўпинча шахс ёки мол-мулк ёки пул туфайли келиб чиқади.Бундан ташқари кўплаб жанжални келтириб чиқарадиган холатлар хам бўлиши мумкин. Хатто биз ўйламаган нарсалар хам турли жанжалларга сабабчи бўлиши мумкин.

Низо чиққан пайтда биз унинг сабабини аниқлаб, бу нарса тортишишга арзиш ёки арзимаслигини ўйлаб кўрсак яхшироқ бўлади. Албатта, ҳар қандай низони ҳал қилиш йўллари бор, умуман, низолар асосан арзимаган нарсалар туфайли келиб чиқади. Ғазабланишнинг ўрнига сабр қилиб камтаринлик билан жавоб берсак, низонинг кучайиб кетишининг олдини олган бўламиз. “Жанжалнинг бошланиши худди ёниб турган оловга яна керосин сепгандай гап. Аксинча, оловни тамоман учириш учун сув сепиш зарур. Албатта, бу жанжални ловуллаб кетишидан сақлайди.” Кўпгина муаммолар бирор-ким биз хоҳлаган ишни қилмаганлиги ёки биз кутганимиздек ўзини тутмаслиги сабабли келиб чиқади. Шунинг учун одамларни қандай бўлса, шундайлигича қабул қилишни ўрганишимиз жуда муҳим.

Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, Муқаддас китоб бизга яна шуни ўргатадики, ҳеч бир инсонга ёмонлик эвазига ёмонлик билан жавоб бермаслигимиз керак. Бунинг ўрнига доимо бир-биримизга яхшилик қилишни ўрганайлик. Бу ўринда бизга намуна бўладиган ким бор? Албатта, Раббимиз Исо Масиҳдан бошқа ҳеч ким бизга намуна бўла олмайди. Раббимиз Исо Масиҳ қандай қилиб Ўз душманларини сева олди? Биз инсонлар эса вақти келганида ўз туғушганларимиз билан ҳам чиқиша олмаймиз. Шундай инсонлар борки, жанжалсиз юра олмайди. Ўйлайманки, бугунги эшиттиришимиз орқали ҳар биримиз ўзимизнинг қай даражадаги инсон эканлигимиз ҳақида бироз ўйлаб кўрамиз. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ўз поёнига етиб қолди, сизлар билан хайрлашиб, сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини эслатиб ўтмоқчи эдим: www.najot.com Яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top