4:08

Муқаддас Каломни ўрганиш.

MP3

Ассалому алайкум қадрдонлар. Мен Худо сўзини яхши кўраман. Унинг сўзини ўқишни, ўрганишни ва ундан янги нарсалар олишни ёқтираман. Мен хар йили Худо каломидан кўпроқ ўрганяпман. Ибодат қилиш, улуғлаш, Масихдаги опа-сингиллар билан муносабатлар ёки дунёдаги бирор бир нарсани Худо каломини ўрганишга тенглаштиролмайман. Хар куни Худонинг сўзини эшитиш қийин пайтларда хам хурсандчиликда хам менга далда беради. Ўзининг Каломи орқали бизни янги дўстлар билан «таништириш”, Унинг бизга гапириш усулларидан бири. Бу дўстлар ўтмишда Худовандга эргашган, Унга хизмат қилган аёллардир. Худованд Муқаддас Каломга киритган хикоялари орқали бизни Муқаддас Рух билан рухлантиради.

Менинг сизларга бу хақида айтишимдан мақсад хам ана шу. Сизларни уларнинг хикоялари билан таништириш ва уларнинг хаётлари орқали далда олишингизга ёрдам бериш. Шунда сиз хам ўрганганларингизни атрофингиздаги бошқа аёлларга ўргатасиз. Мен жуда кўп имонли кишилар билан сухбатлашганман. Ўша кишиларнинг сухбатларидан маза қилганман. Улар гапираётганда янги нарсаларни ўрганганганман. Тўғрисини айтадиган бўлсам, кейинчалик ўша ўрганганларимни унутиб қўйганман. Бир куни биттаси менга янги бир нарса ўргатди. Бу шунчалик оддий ва Амалий бўлганидан бир умр эсда қолади. Бунинг учун ёзиш хам шарт эмас. Бугун эса сизлар билан Муқаддас Каломдан ўрганганларимизни эслаб қолишнинг энг оддий усулини бўлишмоқчиман. Бу усул «ўн бармоқ” ли усул дейилади. Одатда биз ўнта бармоқ деганимизда, бешта ўнгдаги, бешта чап қўлдаги бармоқларни ўйлаймиз. Аммо биз сизлар билан бармоқларни уч қисмга бўламиз. Биринчиси, чап қўлингиздаги учта охирги бармоқ – бир, икки, уч. Бу бармоқларни Муқаддас Каломдаги аёллар хақида ўрганганимизда учта муносабатни эслаб қолиш учун ишлатишимиз керак. Аниқроғи ўқишдаги учта қоидани эслашда ишлатамиз. Иккинчидан, иккала қўлингизда хам бош бармоқ ва кўрсаткич бармоқлар бор. Хаммаси бўлиб – тўртта бармоқ. Кўрсаткич бармоқлар юқорига қаратилиб, иккита бош бармоқларнинг учлари бирлаштирилади. Бирлаштирилганда қути ёки челак шаклига хосил бўлади. Хўш қути ёки челакка ўхшадими? Бу бармоқлар бизга Худо ўргатмоқчи бўлган нарсаларни тушунишга ва эслашга ёрдам беради. Булар билан Каломдаги аёллар хақидаги хикояларга берадиган тўртта саволни эслашимиз осон бўлади. Саволлар ва уларнинг жавоблари Худованд бизга кўрсатган хамма жойларда пайдо бўладиган челакдай бўлади. Ва нихоят бизда ўнг қўлимизда охирги учта бармоқ қолди. Булар ўқиган хикоямизга уч хил йўл билан муносабатда бўлишимизни билдиради. Бу уч хил йўл билан биз “Худо каломини тингловчилари эмас бажарувчилари” бўламиз.

Муқаддас Китобдан битта хикояни танланг. Масалан Эски Ахддаги Ханна хикоясини. Уни диққат билан ўқинг. Бироқ хикояни ўқишингиздан олдин сизга амал қилишингиз керак бўлган учта қоидани айтиб ўтишим керак.

1)ХАр доим Каломни ўқиётганингизда юрагингиз Муқаддас Рухга очиқ бўлсин. Биз очиб ўқиётганимиз Худонинг Каломи! Шунинг учун, хикояни ўқишдан олдин ибодат қилинг Худодан Унинг каломига тўғри қарашни ва У бизга ўргатмоқчи бўлган нарсаларни тушунишингизга ёрдам беришини сўранг.

2)Биринчи қоида сизга янгилик бўлмаган бўлса керак. Менимча иккинчи қоида хам сизга таниш. Хикоянинг ёзилиш сабабини хам топишга харакат қилинг. Нима учун Худонинг Рухи билан бошқарилган ёзувчи бу аёл хақидаги хикояни Каломга киритди? Бу саволга жавоб топишда сиз ўқиётганингиз қандай адабиёт эканини аниқлашингиз керак бўлади. Бу тарихий хақиқатларми, шеъриятми, ёки таълимотми? Китобдаги умумий мавзулар ва фикрлар бизга нима учун бу аёл хақидаги хикоя Муқаддас Каломга қўйилганини тушунтириб беради. У хикоя мураккаб бўлмаслиги ва бошқа материаллардан фойдаланилмаслиги керак. Азизлар Муқаддас Каломдан ўрганишнинг оддий усулини кейинги сухбатимизда давом эттирамиз. Кейинги сухбатимизда биргаликда Ханна хикоясини кўриб чиқамиз. Бу сиз учун хам мен учун хам қизиқарли бўлади деган умиддаман. Сизлар билан хар доимгидай Лола бўлди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top