4:29

Муқаддас Каломни ўрганиш

MP3

Ассалому алайкум қадрли аёллар. Сизлар билан бажонудил сухбатлашадиган мен Лола ўтган сафарги мавзумизни яна давом эттираман. Ўтган сафар Муқаддас Каломдан ўрганишнинг оддий усули хақидаги сухбатимизни бошладик. Аммо тугатмаган эдик. Муқаддас Каломдан ўрганишнинг оддий усулини “ўн бармоқ”ли усул деб атадик. Чунки ўрганганларимизни эслаб қолишда ўша бармоқларимиз асқотади. Биринчиси, чап қўлимиздаги учта охирги бармоқ – бир, икки, уч. Бу бармоқларни Муқаддас Каломдаги аёллар хақида ўрганганимизда учта қоидани эслашда ишлатамиз. Иккинчидан, иккала қўлимизда хам бош бармоқ ва кўрсаткич бармоқлар бор. Хаммаси бўлиб – тўртта бармоқ. Кўрсаткич бармоқлар юқорига қаратилиб, иккита бош бармоқларнинг учлари бирлаштирилади. Бирлаштирилганда қути ёки челак шаклига хосил бўлади. Бу бармоқлар бизга Худо ўргатмоқчи бўлган нарсаларни тушунишга ва эслашга ёрдам беради. Ва нихоят ўнг қўлимиздаги охирги учта бармоқ қолди. Булар ўқиган хикоямизга уч хил йўл билан муносабатда бўлишимизни билдиради. Бу уч хил йўл билан биз “Худо каломини тингловчилари эмас бажарувчилари” бўламиз. Аввалги сухбатимизда Ханна хикоясини танлаган эдик. Хўш, Ханнанинг хикоясида биз нималарни топамиз: Ханна хикояси тарихий хақиқатлар китобида жойлашган. Бу хикоя оддий ва тушунарли. Асосий қахрамон ким? Шомуил. Қандай калит мавзулар ва воқеалар бор? Худо Шомуилни Исроил халқини ўзгартиришда қандай ишлатди? Ўз халқини кўчманчи ва қулоқсиз қабиладан Ўз улуғворлиги ва Шохликка айлантириш учун Шомуилни ишатди. Сиз Исроил халқининг хаёти қандай бўлганини билишни истасангиз Хакамлар китобини хам ўқишингиз мумкин. Бу китоб яқинда Таврот китоби билан бирга чиқди. Ханна хикояси асосан Шомуилнинг туғилиши хақида айтади. Хикоя замирида Худованд Шоумуилни туғилишидан олдин солих ва қудратли етакчига айлантириш учун унинг хаётини Ўз қўлига олганини кўрамиз.

Энди нечта қоидаларни ўрганганимизни кўриб чиқамиз.

Ўқишдан олдин юрагингиз Муқаддас Рухга очиқ бўлсин. 2. Хикоянинг асосини топинг.

3.Қоидаларимизнинг энг охиргиси бу ўқиган хикоянгизни “мойланган тасаввур” билан айтиб беринг.

Мен хикояни «мойланган тасаввур” билан айтиб бериш деганда нимани назарда тутганимни биласизми? Муқаддас Калом 3500 йилллик тарихни ўз ичига олади. Унда таълимот, башорат ёки тарихга алоқасиз ва одамларнинг хаётини хикоя қилмайдиган шеърият хам бор. Шундай бўлса хам, китобнинг чоп этилганига ва қоғознинг қалинлигига қараб битта китоб, 1,5 смлар атрофида бўлади. Ўша китобда хикоялар ва хикоя қахрамонлари хақида ёзилган бўлса, Худованд бизга тасаввуримизни ишлатишга рухсат беради. Бироқ Муқаддас Рухнинг ёрдами билан тасаввур қилишимиз керак. Шунда биз хикоядаги хар бир детални кўриб чиқиб унинг тўлиқ маъносини тушуниб оламиз. Бу билан тасаввур орқали хикояда бўлмаган фикрларни қўшишимиз мумкин, деб ўйламанг. Хикояда бўлмаган фикрларни қўшишимиз тўғри бўлмайди. Бироқ биз ўша хикоядаги аёлни кўпроқ тушуниш учун текстдаги фактлар билан тасаввуримизни кенгайтиришимиз мумкин. Хўш, буни қандай қилишни кўрсатиш учун хозир мен сизларга Хана хикоясини айтиб бераман. Хикояни айтаётганимда эса текстдаги деталларга асосланиб, ўз фикрларимни ва сўзларимни қўшаман. Рама қишлоғининг тепаликларида Исроил халқидан Эфраим қабиласи яшар эди. У ерда Елқана деган киши хам бор эди. У жуда машхур оиладан эди. У хақиқий Исроиллик бўлиб, унинг аждодлари бўлган қабила оқсоқоллари биринчи бўлиб шу ерга яшашга келган эдилар. Элқананинг иккита хотини бор эди. Бирининг оти Пенина, иккинчисининг оти Ханна эди. Пенинанинг болалари бор бўлса, Ханнада эса афсуски йўқ эди. Элқананинг ота-боболари бутпарастлар билан алоқада бўлмаганлар. Улардан ўзларига хотин олмаган ва ўзлари хам қиз бермаганлар. Элқана хам «тоза Исроиллик бутпарастликдан ўзини ва оиласини сақлар эди. Уларни бутпарастликдан сақлаш учун, хар йили оиласини Шилога, Худованднинг рухонийлари хизмат қиладиган маъбадга олиб борар эди. Хар йилги Шилўга саёхати пайтида унинг оиласи Худога берган ваъдаларини бажарар ва гунохлари учун қурбонликлар қилар эдилар. Шу йўл билан улар Худованд ва ўзлари ўртасидаги муносабатни тиклаб, имонларини мустахкамлаб уйга қайтардилар.

Улар уйига қайтгунга қадар биз хам сухбатимизни кейинги сафарга қолдирамиз. Хикояни тинглашни ва янги нарсалар ўрганишни истасангиз Мен билан бирга бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top