3:32

Охирзамонда яшашлик ҳақида

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастурга хуш келибсиз. Азизлар, агар хазрати Исо Масиҳни Раббим ва Нажоткорим деб қабул қилиб Уни хаётингизга таклиф қилган бўлсангиз, демак сиз аввалам бор Унинг ерга қайтиб келишини кутиб яшаяпсиз. Бу дегани, сиз охирзамонга тайёр бўлиб яшаяпсиз. Охирзамон дегани ўзи нима? Охирзамон қандай келади? Келинг, бу саволларга жавоб топиш учун Каломни ўзидан сўраймиз. Биринчи Солоникаликларнинг 5чи бобида шундай оятлар битилган. “Эй биродарлар, бу воқеалар рўй берадиган замон ва муддатлар ҳақида сизларга ёзишнинг ҳожати йўқ. Чунки ўзларингиз яхши биласизларки, кечаси ўғри қандай келса, маҳшар куни ҳам шундай келади. Худди ҳомиладор хотинни тўлғоқ тутиб қолганидек, инсонлар тинч ва осойишта деб юрганда, тўсатдан уларнинг бошига ҳалокат келади ва ундан асло қочиб қутула олмайдилар… 

Шунинг учун бошқалар каби ухламайлик, бедор ва ҳушёр бўлайлик. Ухлаганлар кечаси ухлайдилар, сархуш бўлганлар кечаси сархуш бўладилар. Лекин биз кундузга оидмиз. Шу туфайли имон ва муҳаббат қалқонини олайлик, нажотга умидворлик дубулғасини кияйлик, ҳушёр бўлайлик. Чунки Худо бизни ғазаб учун эмас, балки Раббимиз Исо Масиҳ орқали нажот топиш учун тайин этди. Раббимиз Исо Масиҳ биз учун ўлди. Биз ҳаёт бўлсак ёки ҳаётдан кўз юмсак ҳам, ҳамиша У билан бирга яшаймиз. Шунинг учун ҳозир ҳам қилаётганингиздек, бундан кейин ҳам бир-бирингизга далда бериб, ёрдам қилинглар.(1Сол 5:1-11). Азизлар, кўриб турганингиздек биз охирзамон қачон ва қаерда бошланишини билмаймиз. Буни хатто фаришталар хам билмайди. Лекин бир нарса доим ёдимизда бўлиши керак, у ҳам бўлса, Раббимиз Исо Масиҳ доим биз биландир. Азизлар, бугунги ибодатимни айнан шу мавзуга қаратмоқчиман.

Яъни, охирзамонни кутиб осмонга қаравермай аксинча, Раббимизга ва Унинг хочига кўпроқ диққат қаратиб Унга сиртқи дилдан хизмат қилайлик. Истасангиз, ибодатимга шерик бўлинг, чунки бирга айтилган ибодат катта кучга эгадир. Осмондаги Отажон, бизга нажот берганинг учун рахмат. Худойим, Раббимиз Исо охирзамон куни келади, бу Унинг биз учун Ўлгани каби фактдир. Худойим, бизни шу кунгача имонда махкам қилгин. Имон ва муҳаббат қалқонини олайлик, нажотга умидворлик дубулғасини кияйлик, хушёр бўлиб хаёт кечирайлик. Ахир Сен бизни ғазаб учун эмас, балки Раббимиз Исо Масиҳ орқали нажот топиш учун тайин этдинг. Худойим, охирзамон куни келгунича бир-биримизга далда бериб, ёрдам қилиб яшашга Ўзинг ёрдам бер. Сенинг ерга қайтиб келишинг бизга қўрқувни эмас, аксинча хурсандчиликни ато этсин. Сенинг оиланга тегишли эканимизни сира унутмайлик. Худойим, ушбу гуноҳга тўла хаётда яшар эканмиз, бизга пок ва муқаддас хаёт кечириб охирзамонга тайёр бўлишимизга ёрдам бергин. Отажон, Сен бизнинг отамизсан, биз эса Сенинг фарзандларингмиз. Биз Сен билан ярашиб олдик, демак буларнинг иложиси бор. Бунинг учун бизни имонда кучли қилгин. Омин.

Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун раҳмат. Бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top