3:20

Тирикчилик ташвишлари ҳақида

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастурга хуш келибсиз. Азизлар, биз одамларга бир нарса ўта табиийдир, у ҳам бўлса, тирикчилик ташвишлари. Биз тирикчилик ташвишларига шу қадар берилиб кетамизки, хатто яқинларимиз, мухим бўлган нарсаларни ва хатто Худони ҳам унутиб юборамиз. Бу бор гап. Келинг, ундан кўраси Муқаддас Каломга назар ташлаб Раббимизнинг ўзидан ушбу масала ҳақидаги баъзи ҳақиқатларни кўриб чиқсак. Луқо хушхабарининг 12чи бобида шундай оятлар бор. “Исо шогирдларига яна деди: «Бинобарин, сизларга айтаманки, нима еймиз, деб жонингиз учун, нима киямиз, деб танингиз учун ташвишланиб юрманглар. Жон овқатдан, тан эса кийимдан аълодир. Қарғаларга қаранглар: улар на экади, на ўради, на омборлари ва на қўрхоналари бор.

Шунга қарамай, Худо уларнинг ризқини беради. Сизлар эса қушлардан нақадар қадрлисизлар! Пиёзгулларга қаранглар, улар қандай ўсади! Улар меҳнат ҳам қилмайди, чарх ҳам йигирмайди. Аммо сизларга айтаманки, ҳатто подшоҳ Сулаймон ўзининг шуҳрат чўққисида ҳам буларнинг биридай кийинмаган эди. Бугун бор бўлиб, эртага ўчоққа ташланадиган дашт ўтига Худо бундай зеб берган бўлса, сизларни ундан кам кўрармикин, эй имони сустлар! Нима еймиз, нима ичамиз, деб қайғуриб юриб безовта бўлманглар. Сизлар яхшиси Худо Шоҳлиги пайида бўлинглар ва қолгани сизга насиб этади.” (Луқо 12:22-29).

Азизлар, бу оятлар нафақат доно маслаҳат, балки шаҳсан Раббимиздан келаятган тирик ва хаётбаҳш оятлардир. Бу оятлар устидан фикр юритинг. Азизлар, мен хозир айнан ташвишларга бошимиз билан шўнғиб кетмаслик, ва пул топаман деб Раббимизни четга суриб қўймаслик ҳақида ибодат қиламан. Истасангиз ибодатимга шерик бўлинг, чунки биргаликда қилинган ибодат катта кучга эга. Осмондаги Отажон, Нажотинг учун миннатдормиз. Сенинг севгинг шу қадар ажойибки, хаётимиз ҳақида ташвишланишни ҳам хожати йўқ. Худойим, ушбу дунёда яшар эканмиз, тирикчилик ташвишлари бизни ўзига қул қилиб олмасин. Қандай қийинчиликка дуч келмайлик, қандай маблағ муаммолари бизни ўраб олмасин, барча диққат эътиборимиз айнан Сенда бўлсин. Барча ташвишларимиз Сенинг нажотинга ва севгинга қаратилган бўлсин. Худойим, нима киямиз, нима ичамиз деб бош қотирмайлик. Ундан кўраси барча диққатимизни, вақтимизни, кучимизни айнан Сенинг муқаддас шоҳлигинга қаратайлик. Худойим, шундай юракка эга бўлишимизга Ўзинг ёрдам бер. Сен ҳам шундай бўлишини истайсан, лекин буни биз ҳам истасак нақадар ажойиб бўлар эди. Худойим, юрагимизни ўзгартир.

Уни янгила! Юрагимизнинг хар бир уруши, Сенинг шохлигинг пайида бўлсин. Сенинг Севгинг билан қалбимиз кўмилсин. Худойим, бизни Ўзинг мархаматлаб дуо қилгин. Бизни шу қадар Руҳинг билан тўлдиргинки, ушбу қоронғу дунёда Сенинг нуринг бўлайлик. Сенинг муқаддас исминг сўнги нафасимизгача муқаддас бўлсин. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун раҳмат. Бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top