3:27

Худонинг қудратлилиги 1 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Бугун сизлар билан Худонинг қудратлилиги ҳақида сўз юритамиз. «Ваҳий» китоби муаллифи Юҳанно ўзига берилган башоратда кўп халойиқ, шовуллаган сувлар, бутун Коинот бўйлаб

гумбурлаган момақалдироққа ўхшаш садоларни ва бу садолар ҳамда шовуллашлар олий ҳукмронликни ва Худонинг қудратини олқишлаётганлигини эшитади:

«Ҳаллелуя! Ҳар нарсага қодир Худойимиз, Сарвари коинот Шоҳ ўрнини олди» (Ваҳий 19:6). Олий ҳокимият ва қудратлилик бирга юриши керак. Уларнинг бири иккинчисисиз мавжуд бўлолмайди. Шоҳлик қилиши учун Худо ҳокимиятга эга бўлиши керак, ҳамма нарса ва ҳамманинг устидан шоҳлик қилиши учун эса У барча

ҳокимиятга эга бўлиши керак. Жамики ҳокимиятга эга бўлиш — бу қудратли бўлиш демакдир. Муқаддас Китобнинг инглизча таржимасида бу сўз 56 марта учрайди ва у фақатгина Худога нисбатан қўлланилади.

Фақат Худогина қудратлидир. Худо У яратган бирорта ҳам мавжудот эга бўлмаган

чексиз тўла ҳокимиятга ва мутлақ қудратга эгадир. Биз бу ҳақда Илоҳий ваҳий ёрдамида билиб оламиз, бироқ шунинг билан бир қаторда бу бизга аввалдан маълум бўлган билимлардан чиқарилган хулосадир. Агарда биз Худонинг чексизлиги ва Ўз-Ўзидан борлигини зарур деб билсак, у ҳолда шу заҳотиёқ Худонинг қудратли ҳам бўлиши кераклигини кўрамиз ва Худонинг қудратлилиги қаршисида тиз чўкамиз.

«Қудрат Худодан… », — дейди Забур муаллифи (Забур 61:12), ҳаворий Павлус эса борлиқнинг ўзи Худо ҳокимиятининг абадийлигини исботидир, деб таъкидлайди (Рим. 1:20). Буни билган ҳолда биз Худонинг қудрати ҳақида қуйидагича

мулоҳаза юритамиз: Худо ҳокимиятга эга. Шунингдек, Худо чексиз бўлганлиги учун ҳам Худо ҳисобланган ҳамма нарса чегарага эга бўлмайди; шунинг учун Худо чексиз ҳокимиятга эгадир. У қудратлидир.

Шунингдек, Ўз-Ўзидан бор бўлган Яратувчи — Худо жамики мавжуд бўлган куч ва ҳокимиятнинг манбаи ҳисобланади. Манба эса ўз навбатида ҳеч бўлмаганда

ўзидан оқиб чиқаётган нарса билан тенг бўлиши кераклиги Худонинг қудратли эканлигини яна бир карра тасдиқлайди. Худо Ўз яратган мавжудотларга қудрат ато қилди, бироқ бу билан Унинг қудрати заррача бўлсада камайгани йўқ. Худо

беради, аммо қайтариб бермайди. Худо нимаики берса, Унинг Ўзида қолаверади ва яна Ўзига қайтиб келади. У ҳамиша аввал ким бўлган бўлса, шундайлигича, яъни Тангри Таоло Сарвари коинот бўлиб қолаверади. Агарда Муқаддас Ёзувларни диққат билан ўқийдиган бўлсак, у ҳолда Муқаддас Китобда таърифланган кишилар

дунёқараши билан замондошларимиз дунёқараши орасидаги улкан фарқни кўришимиз мумкин.

Бугунги кунда биз мушоҳадаларимизнинг дунёвий бўлиб қолганлигидан руҳан азоб

чекамиз. Муқаддас Ёзувлар муаллифлари Худони кўрган жойларда биз табиат қонунларини кўрамиз. Муқаддас Ёзувлар муаллифлари учун дунё тирик ва шахсий ҳисобланар эди, бизнинг дунёмиз эса кимсасиз ва ўликдир. Азизлар, бордию сизларда бирон бир савол ёки фикрингиз бўлса, уларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти сизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top