3:47

Каломни чуқурроқ ўрганиш

MP3

Ассалому алайкум қадрли аёллар. Мен Лола сизлар билан уч тўрт сафардан буён Каломдаги бир аёл хикоясини топиб, ўша хикояга кўра хақиқатларни топишни ва ўрганишни давом эттираяпман. Бугун ўша сабоқларимизнинг охирги босқичини эътиборингизга хавола этаман. Охирги босқични айтишдан олдин аввалги ўрганганларимизни бир қайтариб олсак. Муқаддас Каломдан ўрганганларимизни эслаб қолишнинг энг оддий усули «ўн бармоқ” ли усул дейилади. Одатда биз ўнта бармоқ деганимизда, бешта ўнгдаги, бешта чап қўлдаги бармоқларни ўйлаймиз. Аммо биз сизлар билан бармоқларни уч қисмга бўламиз. Биринчиси, чап қўлингиздаги учта охирги бармоқ – бир, икки, уч. Бу бармоқларни Муқаддас Каломдаги аёллар хақида ўрганганимизда ўқишдаги учта қоидани эслашда ишлатамиз. Иккинчидан, иккала қўлингизда хам бош бармоқ ва кўрсаткич бармоқлар бор. Хаммаси бўлиб – тўртта бармоқ. Кўрсаткич бармоқлар юқорига қаратилиб, иккита бош бармоқларнинг учлари бирлаштирилади. Бирлаштирилганда қути ёки челак шаклига хосил бўлади. Бу бармоқлар бизга Худо ўргатмоқчи бўлган нарсаларни тушунишга ва эслашга ёрдам беради. Булар билан Каломдаги аёллар хақидаги хикояларга берадиган тўртта саволни эслашимиз осон бўлади. Саволлар ва уларнинг жавоблари Худованд бизга кўрсатган хамма жойларда пайдо бўладиган челакдай бўлади. Ва нихоят бизда ўнг қўлимиздаги охирги учта бармоқ қолди. Булар ўқиган хикоямизга уч хил йўл билан муносабатда бўлишимизни билдиради. Бу уч хил йўл билан биз “Худо каломини тингловчилари эмас бажарувчилари” бўламиз.

Каломни ўқишдан олдин нималарга эътибор беришимиз кераклигини хам бир эслаб ўтайлик.

Ўқишдан олдин юрагингиз Муқаддас Рухга очиқ бўлсин.

Хикоянинг асосини топинг.

Қоидаларимизнинг энг охиргиси бу ўқиган хикоянгизни “мойланган тасаввур” билан айтиб беринг

Хар бир хикояни ўқиганингизда шуларга амал қилсангиз, шунинг ўзидаёқ кўпгина нарсаларни ўрганасиз. Энди эса сабоғимизнинг охирги босқичида нималар қилиш кераклигини тингланг.

Каломни ёки хикояни ўқиганингиздан сўнг ибодат қилинг. Худодан «Хозир ўрганганларимга кўра нима қилишимни хохлайсан? Сен мени худди Ханнани ишлатгандай ишлатмоқчимисан? Менга иродангни кўрсат”, — деб сўранг. Мен учун ибодатларимни дафтарга ёзиб қўйиш жуда фойдали. Чунки кейинчалик шу дафтар орқли сиз Худонинг иродасини ёки У сизнинг ибодатларингизга жавоб берганини кўришингиз мумкин.

Уни улуғланг: Ханнанинг хикояси Худони улуғлашга жуда яхши мисол. Чунки ўша хикояда Ханнанинг Худони улуғлаб қилган ибодати бор. Сиз ўша улуғлаш ибодатини Худога айтишингиз ёки уни қўшиқ қилиб куйлашингиз мумкин. Худо Ханнани қандай ишлатганини ўйланг. Унинг улуғлаш ашулласи Худонинг халқига 3000йил давомида мархамат бўлиб келган! Ораларингизда Худонинг Каломини ўқигандан кейин уни бутун жон тани билан улуғлаганлар борми? Бу қандай бўлган?

Ўқиган хикоянгизни бирорта аёлга ўргатинг. Мен ўша хикоядан ўрганганларимни кимгадир ўргатсам ўзим учун жуда фойдали бўлади. Чунки кимгадир ўргатиш орқали мен ўрганганларимни яна хам чуқурроқ ўрганаман, хам узоқ вақтгача эсимдан чиқмайди. Бу учун хам сиз Худодан сўранг. Ундан: « Худованд мен шу хикоядан ўрганганларимни кимгадир ўргатмоқчиман. Менга ўша аёлни ёки қизни кўрсат.”, — деб сўрашингиз мумкин. Бизларнинг хар биримиз бу нарсаларни ўрганмаган бўлсак хам ёки бунга уқувимиз бўлмаса хам, Худо каломидан ўрганганларимиз билан опа-сингиларимизни рухлантиришга ва фарзандларимизга ўргатишга жавобгармиз.

Бугунги машғулотимизни тугатишдан олдин мен хаммангизни Исо Масих номи билан мархаматлайман Худованд Унинг каломини ўрганишингизда, хаётингизда ва хизматингизда сизга барака берсин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top