2:55

Худонинг меҳрибонлиги 3 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Бугун сизлар билан Худонинг меҳрибонлиги ҳақидаги мавзуда сўз юритишни давом этамиз. Масиҳ одамларга Худонинг қандай эканлигини кўрсатиш учун ва Худо ҳақида нотўғри тасаввурга эга бўлган кишиларга Худонинг ҳақиқий табиатини очиб бериш учун ер юзида улар билан бирга бўлди. Бу Масиҳнинг танада мужассам бўлганида бажарган

ишларидан бири эди, холос. Бироқ У буни ажойиб тарзда амалга оширди.

Худонинг одамларга нисбатан муносабатини биз Масиҳда билиб олдик. Турган-битгани риёкорликдан иборат бўлган иккиюзламачилар қачонлардир Масиҳни кўрганлари каби, Худони ҳам совуққон ва бегонадек кўрадилар; аммо тавба

қилганлар эса Уни раҳмдил деб биладилар; ўз-ўзини ҳукм қиладиганлар Худони мурувватли ва меҳрибон ҳисоблайдилар. Худо қўрққанлар учун меҳрибон, руҳан камбағаллар учун — марҳаматли, билмайдиганлар учун — хушмуомала, заифлар

учун — нозик, ажнабийлар учун — меҳмондўстдир.

Худога нисбатан шахсий муносабатимизга қараб, У бизни қандай қабул қилиши мумкинлигини аниқлай оламиз. Гарчи Худонинг меҳрибонлиги чексиз ва улкан самимийлик оқими каби бўлсада, Худо бизга нисбатан Ўз эътиборини қаратмайди.

Агар биз дарбадар ўғил каби яхши қабул қилинишимизни истасак, у ҳолда ана шу дарбадар ўғил каби қайтиб келишимиз керак; биз шу тарзда қайтиб келган пайтда эса, эшик ортида турган фарзийлар тавфсирчилар тиш ғижирлатсалар ҳам,

барибир ичкарида бизнинг қайтиб келганлигимиз шарафига базм давом этади ва Ота Ўз фарзандини бағрига босганида куй-қўшиқ ва ўйин-кулгилар бўлди. Худонинг улуғворлиги бизда қўрқув ҳиссини ўйғотади, бироқ Унинг меҳрибонлиги Ундан қўрқмаслигимиз учун имкон беради.

Қўрқувда бўлатуриб, қўрқмаслик — имон-эътиқоднинг парадоксидир. Парадокс сўзи — умум томонидан қабул қилинган фикрдан кескин фарқ қиладиган ёки тўғри, соғлом фикрга қарама-қарши бўлган ўзига хос бир фикрдир.

Эй, Тангрим! Самодадир умидим ва тинчлигим,

Ерда эса менинг бутун бир бахтим.

Жавоб бергин менинг илтижоимга,

Менга, менга кўрсат меҳрибонлигинг;

Абадий куннинг нури бўлган,

Ўзингнинг марҳаматли жамолинг кўрсат.

Имонимнинг нурга тўлган кўзи олдидан,

Ўтсин Сенинг бутун бир меҳрибонлигинг;

Меҳр-шафқатингни мен юқори қўяман,

ґани энди жилмаяётган жамолинг кўрсам,

ґалбимга Ўз табиатинг ҳақида сўзлаб бергин,

Ўз севгингни, улуғ исмингни намоён қилгин.

Азизлар, бордию сизларда бирон бир савол ёки фикрингиз бўлса, уларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти сизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top