4:19

Агар хохласак бахтли бўламиз 2 қисм.

MP3

Ассалому алайкум қадрли аёллар. Сизлар билан бугун бахтли бўлишимиз учун нималар қилишимиз кераклиги хақида сухбатлашамиз. Сухбатга тайёрмисиз? Ундай бўлса бошлаймиз. Эндиги мақсадимиз сизни ижобий фикрлашга ўргатишдир. Яхши ният – ярим давлат, деб бежиз айтишмаган ота-боболаримиз. Биргина мисол. Катта оилада, катта ховлида улғайган дугонам “дом”га келин бўлиб тушди. Эри машина хайдар, кечқурун ўқир, ўзи хам талаба эди. Катта ховлидан кейин уч хонали тор уйга кўникиш жуда қийин бўлди. Хар сафар учрашганимизда катта ховлида туришни, эрталаблари туриб, самоварлар қўйишни, ховлисига сув сепишни орзу қилишини айтарди. Орадан йиллар ўтиб, унинг отаси бошқа жойдан ер олди. Ховлисини эса суйган қизига совға қилди. Шундай қилиб дугонам орадан йиллар ўтгач, кенг ховлининг бекаси бўлди. Инсон фикран хар нарсани яратиши мумкин. Бир кун келиб эса унинг орзу-истаклари албатта амалга ошади. Балки бунинг учун вақт керакдир, аммо орзуларнинг рўёбга чиқиши аниқ. Орзуларга берилар эканмиз, биз истагимизни латиф холда яратамиз. Тимсолий фикрлашда давом этиб, рамзий истагимизга қувват берамиз, шу туфайли уни янада мустахкамлаймиз. Нихоят истагимиз латиф холатдан моддий холатга айланади. Нега шундай бўлади? Буни оддий мўъжиза деб ўйламанг. Ёки бизни ёш боладан авраяпти деб хам ўйламанг. Негаки бу усул илмий асосга эга. Гап шундаки, бизни ўраб турган хамма нарса қувватдан иборат. Моддият хам қувватнинг бир кўриниши. Фақат бу қувват фикрий қувватга нисбатан қуюқроқ тузилгандир. Агар биз бир турдаги қувват майдони махсули бўлсак, унда бу қувват турининг хаммаси бир бири билан чамбарчас боғлиқ ва ўзаро таъсирланиб туради. Агар киши олам билан уйғунликда, хотиржам яшаётган бўлса, омад унга ёр бўлади. Мухаббат, саломатлик хамрохидир. Албатта, орзуларимиз хамиша хам рўёбга чиқавермайди. Аммо шундай бир қонуният борки, эзгу орзулар албатта амалга ошади. Чунки Яратувчи бизга шунга яраша иқтидор, куч ато этади. Йўқ нарсанинг фикримизда зохир бўлиши қийин. Чунки ғоя албатта бирон шаклда намоён бўлади. Бу хам фазовий қонуниятлардан биридир. Зотан бирон нарсани бажаришдан аввал биз уни қандай амалга оширишни ўйлаб оламиз. Сурат чизасизми, уй қурасизми, кийим харид қиласизми аввал бир фикр қилиб оласизда кейин ишга киришасиз. Шундан сўнггина натижага эришасиз. Яратувчи шу қадар мархаматли, саховатпешаки, бандаларидан хеч нимани аямайди. Ора-сира яхши нарсаларни орзу қиламиз-ку, нега амалга ошмайди деган савол туғилиши мумкин. Уларнинг бош сабаби – истакнинг рўёбга чиқишига ўзимиз ишонмаймиз. Дунёда хамма нарса ишончингизга, эътиқодингизга кўра берилади. Шу боис, аввал чин юракдан ишониш керак. Ахир Худованд шундай деган: «Сўраб туринг, сизга берилади. Излаб туринг, топасизлар. Тақиллатиб туринг, сизга очилади”. Дуо қилиш хам тимсолий фикрлашнинг бир кўриниши. Дуо айтилганда шарт қўйилмайди. Орузингизнинг ижобат бўлиши эса фақат Яратганнинг ўзига боғлиқ. Орзулар амалга ошмаслигининг яна бир сабаби – онгдаги, фикримиздаги бесаранжомликдир. Аввалига бирор нарсани истаб, орзу қиласиз. Орадан беш дақиқа ўтмай, унинг аксини ўйлай бошлайсиз. Бу билан эса ўзингиз яратган ижобий тимсолни барбод этасиз. Орзу қилганда ўзингизни бўш қўйган холда истакка берилинг. Кўпинча эрталаб уйқудан уйғонгач, ёки кечқурун дам олишга ётишдан олдин. Чунки бу пайтда вужудингиз бўшашиб, дам олишга хозирлик кўради. Ўтириб ёки ётган холатда фикрлаш керак. Айниқса умуртқа поғонасининг тик тутишга эътибор қилинг. Иложи бўлса мушакларингизни бўш қўйинг, танангиздаги қувват бемалол харакатлансин. Энди орзу қилишни бошласа хам бўлаверади. Ўзингизни қандай қиёфада кўришни истар эдингиз! Бой-бадавлат, соғ-саломат, қувноқ ва бахтиёр холдами? Шуни назарда тутинг-ки, битта нарсани орзу қилиш керак: уй жойни ёки саломатликни, пулни ёки обрў-эътиборни. Агар машина олмоқчи бўлсангиз, уни миридан сиригача кўз олдингизга келтиринг. Орзу қилиб бўлдингизми? Энди буни мустахкамлаб олишингиз керак. Орзуингиздаги нарсага эришганингизни хозирга замонда уч марта такрорланг: “Менинг машинам бор”, “Энди соппа-соғман!” Айни чоғда орзу қилган нарсангизни кўз олдингизга келтиринг ва ўша нарсанинг чинакам сохиби эканингизга ўзингизни ишонтиринг! Азизлар мен Лола сизларга чексиз бахт ва саломатлик тилаб хайрлашаман.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top