3:09

Худонинг севгиси 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. «Худо севгидир» деган сўзлар севгининг Худо атрибутларидан бири эканлигини билдиради. Севги — бу Худо

ҳақида айтиш мумкин бўлган қандайдир ҳақиқат, бироқ у Худо бўлолмайди. Бу «муқаддаслик», «адолатлилик», «содиқлик» ва «ҳақиқат» сўзлари каби Худонинг бўлинмас борлиғининг кўринишларидан биридир.

Худо ўзгармас бўлганлиги учун, У ҳар доим Ўзига муносиб тарзда ҳаракат қилади ва Худо ягона борлиқ бўлганлиги туфайли, У Ўз хусусиятларидан бирини иккинчисидан фойдаланиш учун ҳеч қачон бекор қилмайди. Худонинг бошқа атрибутларини ўрганиш давомида биз Унинг севгиси ҳақида кўп нарсалар билиб олишимиз мумкин.

Масалан, Худо Ўз-Ўзидан мавжуд бўлганлиги учун Унинг севгиси бошланишга эга эмас; Худо абадий бўлганлиги учун Унинг севгисининг охири йўқ; Худо чексиз бўлганлиги учун, Унинг севгиси чегара билмайди; Худо муқаддас бўлганлиги

туфайли Унинг севгиси жамики бенуқсон покликнинг жавҳаридир; Худо буюк бўлганлиги туфайли, Унинг севгиси чексиз даражада улкандир, бу биз қувончга тўла сукут билан қаршисида тиз чўкадиган ва ҳузурида энг юксак сўзамоллик

ҳижолат ҳамда саросималик билан орқага чекинадиган тубсиз, қирғоқсиз денгиздир.

Нима бўлганда ҳам, агар биз Худони билсак ва бошқаларга ўзимиз билган нарасалар ҳақида сўзлаб беришни истасак, биз Худонинг севгиси ҳақида гапиришимиз керак. Барча масиҳийлар шундай қилишга ҳаракат қилиб кўришган, бироқ буни жуда аъло даражада амалга ошириш ҳеч кимнинг қўлидан келмаган. Эзгулик ва қизиқиш уйғотувчи бу мавзуни ҳаққоний ёритиб беришга бўлган уринишларим — гўдакнинг самодаги юлдузни ушлаб олишга бўлган интилишидан ортиқ нарса эмас.

Шундай бўлсада, юлдузга қўл узатган ҳолда гўдак атрофдагиларнинг эътиборини юлдузга жалб қилиши ва ҳатто уни кўриш учун қайси томонга қарашлари керак эканлигини уларга кўрсатиши ҳам мумкин. Мен ўз қалбимни юксакликда

нур сочиб турган Худо севгиси томон узатган пайтимда, эҳтимол бу севги ҳақида аввал билмаган бирор киши ҳам осмонга қарар ва унда умид учқуни пайдо бўлар. Севгининг нима эканлигини биз билмаймиз ва балки ҳеч қачон била олмасмиз ҳам.

Бироқ биз унинг қандай қилиб намоён бўлишини билишимиз мумкин ва шунинг ўзи биз учун етарлидир. Аввалом бор биз севгининг эзгу ният кўринишида

намён бўлишини кўрамиз. Севги барчага эзгулик тилайди ва ҳеч кимга нисбатан ёмонлик ёки ёвузлик тиламайди. Бу ҳаворий Юҳаннонинг сўзларида аниқ кўриниб турибди: «Севгида қўрқув йўқ, аксинча, комил севги қўрқувни қувиб чиқаради» (1Юҳанно 4:18).

Азизлар, бордию сизларда бирон бир савол ёки фикрингиз бўлса, уларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти сизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top