3:48

Худонинг муқаддаслиги 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. «Шундай қилиб, имон —эшитишдан, эшитиш эса — Масиҳ Каломини ваъз қилишдан ҳосил бўлади» (Рим. 10:17). Эътиқодий билим — бу шундай муҳитки, ҳақиқат имонни юзага келтиргунга қадар, Руҳ бу муҳит орқали инсон қалбига қуйилади. Худонинг Руҳи ҳақиқат

Руҳидир. Инсон қалбида Руҳга эга бўлмасада, ўз онггида қандайдир миқдорда ҳақиқатга эга бўлиши мумкин, бироқ Руҳ ҳеч қачон ҳақиқатсиз бўлиши мумкин эмас. У «яратилган мавжудот томирларида симоб каби оқадиган» доимий эътиқодий инстинкт, кўзга кўринмайдиган ҳозирликнинг номсиз ҳис-туйғуси сифатида сақланиб қолади ва баъзан ўзини илоҳий ва ақл бовар қилмайдиган тарзда намоён қилиб, бизнинг ақлимизни шоширади.

Бу каби кўринишга дуч келган инсон зарбага учрайди, саросимага тушади ва фақатгина титраб- қақшаган ҳолда сукут сақлайди. Бу ақлга сиғмайдиган қўрқув, дунёнинг яратилмаган сири эътиқод доирасидан ташқарида ётади. Соф Муқаддас Китоб эътиқоди ялонғоч юрган ибтидоий одамларнинг тубан бутпарастлигидан паст бўлмаган даражада фақатгина ана шу асосий инстинктнинг инсон табиатида борлиги туфайли мавжуддир. Албатта Ишъайё пайғамбар ёки ҳаворий

Павлусларнинг эътиқоди билан бутпарастнинг эътиқоди орасидаги фарқ шундан иборатки, Ишъайё пайғамбар ёки ҳаворий Павлуснинг эътиқодида ҳақиқат мавжуд, бутпарастнинг эътиқодида эса ҳақиқат йўқдир; бутпарастда фақатгина

«илоҳий» инстинкт бор, холос. Ишъайё ва Павлус Худо Ўз борлиғини намоён этган, Илоҳий илҳом билан руҳланиб ёзилган Муқаддас Ёзувлар туфайлигина ҳақиқатга эришганлар.

Сирни, ҳатто Буюк Сирни бундай ҳис қилиниши инсон табиатининг асосини ташкил қилади ва эътиқоддан ажралмасдир, бироқ бу ҳис-туйғунинг ўзи етарли эмас. Яҳудий ва масиҳийларнинг Муқаддас Ёзувларида Худо Ўз борлиғини Ўзи очиб беради ва унга шахсий хусусиятлар ҳамда маънавий мазмун бахш этади. Бу улуғвор ҳозирлик нимадир сифатида эмас, балки чинакам шахснинг барча фазилатларига эга бўлган аҳлоқий мавжудот сифатида кўрсатилади. Бундан ташқари У — маънавий баркамолликнинг мутлақ гавҳаридир, У адолатлилик, поклик, ҳаққонийлик ва

эришиб бўлмас муқаддасликда комилу бенуқсондир. Шу барча хусусиятлари билан У яратилмаган, ҳеч кимга қарам эмас, инсон ақл-идроқи учун эришиб бўлмасдир ва Уни инсон тилидаги сўзлар билан ифода этишнинг иложи йўқ.

Муқаддас Ёзувларда Худо Ўз-Ўзини очиб берганлиги ва Муқаддас Руҳ берган илҳом туфайли масиҳий ҳамма нарсага эга бўлади ва ҳеч нарсани йўқотмайди. Ўзининг Худо ҳақидаги тасаввурига бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлган иккита

концепция қўшилади: шахс коннепцияси ва аҳлоқий ҳулқ-атвор концепцияси, бироқ бунда дунёни тўлдирган сир қаршисидаги таажжуб ва қўрқувнинг илк туйғуси сақланиб қолади.

Азизлар, бордию сизларда бирон бир савол ёки фикрингиз бўлса, уларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти сизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top