3:17

Биз ернинг тузимиз

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Биз Масиҳ учун бир нима қилишимиздан олдин Унинг гувоҳлари бўлишимиз керак. Масиҳнинг гувоҳи бўлиш – бу нафақат бир нима қилиш. Масиҳ ҳақида гувоҳлик бериш – бу иш эмас, балки ҳаёт тарзидир! Мана шунинг учун Исо шогирдларига айтди: «Сиз – ернинг тузисизлар» (Матто 5:13). Нима учун Исо бизни тузга таққослади? Бизга маълум бўлишича тузни кўп нарсаларда фойдаланишади. Шунингдек Исо ҳам атрофимиздагиларни Худо билан бирлаштиришимиз учун бизни туз қилди.

Гуноҳ барча одамларни Худонинг душманига айлантирди. Уларни Унга қайтариш учун – биз Унинг тузимиз. Туз тинчлик келтиради. Бувамнинг ўткир шохли буқаси бор эди ва ҳеч ким унинг яқинига йўлай олмасди. Лекин бувамнинг бир сири бор эди. Тузни кўрган буқа бувамнинг олдига қўзига ўхшаб жимгина келарди.

Исо бизни ер юзига тинчлик ўрнатувчилар қилиб юборди. Агарда одамлар бизнинг уларга ғамхўрлик қилаётганимизни кўрсалар, унда улар билан Худонинг тинчлигини бўлиша оламиз. Туз сақлайди. Ернинг кўп жойларида айниқса ривожланаётган мамлакатларда тузни гўштнинг чиришидан сақлаш учун ишлатишади. Агарда Худо денгизларга тузни жойлаштирмаганида эди, ер юзида яшашнинг имкони бўлмас эди. Сув кучли даражада ифлосланган бўларди. Бизнинг туз сифатидаги иштирокимиз, одамлар билан Хушхабарни бўлишганимизда инсониятни гуноҳдан асрайди. Туз таъм беради. Исо бизни тузга таққослаши билан дунё тузсиз овқатга ўхшашини кўрсатади. Бу ҳақиқат, чунки Масиҳсиз, Худосиз ҳаёт – бу умидсиз ҳаётдир. Масиҳни билмайдиган одамларнинг ҳаётида ҳақиқий қувонч йўқ. Атрофдагилар учун туз бўлиб хизмат қилар эканмиз, уларга ҳаётдан янги маъно топишига ёрдам берамиз.

Тузнинг ўзи овқат бўлмайди. Туз овқатнинг асосий қисми эмас, шундай бўлса ҳам, биз унинг зарурлигини тан оламиз. Агарда бизнинг ҳаётимиз Масиҳнинг ҳаётига ўхшаса, унда Масиҳга бошқаларни ҳам олиб келишнинг уддасидан чиқа оламиз. Бизнинг ҳаётимиз сўзимиздан кўра кўпроқ гувоҳлик бериши мумкин.

Туз қаердан келиб чиққан? Одатда уни ердан қазиб оладилар. Африкада туз найзалари бор. Ердан яхши нарсалар чиқиши мумкинми? Мумкин. Худо бизни ердаги тупроқдан яратди. Биз ернинг ҳосилимиз.

Ўзининг душманига айланиб, Унга бегоналашиб кетган бизни тузга айлантиришни ўйлаб топди. Қабрдан яхши нарса чиқиши мумкинми? Мумкин. Масиҳ қабрдан қайтиб чиқди! Бу мўъжизали қудрат! Ҳамма ерда тузга эҳтиёж бор. Тузга эҳтиёж сезмаган ҳеч бир давлат, ҳеч бир хонадон, ҳеч бир оила йўқ. Шунингдек Масиҳнинг тузи ҳам бутун дунёга ёйилади. Масиҳ бизни оиламизда, меҳнат қилаётган жойимизда, бизнинг ҳаётимиз орқали бизни туз қилмоқчи, токи одамлар Масиҳнинг биздаги ажойиб ишларини кўриб Худони улуғласинлар.

Азизлар, ушбу туркумдаги хикояни электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. У ерда сиз нафақат қизиқарли, балки, фойдали хикояларни кўчириб олишингиз мумкин. Бордию фикр-мулоҳазаларингизни билдирмоқчи бўлсангиз, dilkash@najot.com электрон манзилига мактуб йўлланг. Хайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top