3:16

Ваҳийга мухтожлик

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Биз хавотирли вақтларда яшаяпмиз. Баъзи бир одамлар Худога бўлган имонидан воз кечяптилар. Бошқалари эса ёлғоннинг домига кириб, ёлғон таълимот орқасидан эргашадилар. Худди бутун дунё ёмондан кетиб янада баттарроғига бораётгандек туюлади. Ахлоқий қадриятлар алмашиб кетяпти. Радио, телевидение, ахборотлар эса, қотиллик, уруш, очликдан ўлаётган одамлар ҳақида хабарлашади. Дунёнинг барча бурчакларидан «SOS!!!» офат сигнали берилади.

Ҳаворий Павлус ваҳийда Македонияликнинг ёрдамга чақираётганини кўриб (Ҳаворийлар 16:9), вақтини бекорга кеткизмади. Ҳамкасблари билан биргаликда ишга киришди, бунинг натижаси сифатида Европанинг шу қисми бошдан-оёқ оёққа турди. Ўшандан бери юз минглаб одамлар Масиҳга келди. Исо Қуддусдаги одамларнинг умумий ҳолатини кўриб, ачинганидан йиғлаб юборди. Агарда улар Унинг севгисини англаб, Уни қабул қилишса, У уларни макиён ўзининг жўжаларини қўрғаганидек қўрғашини У биларди (Луқо 13:34).

Ваҳий бизнинг гуноҳ билан ҳар кунги жангимизда куч ва бардамлик бериб туради. Ваҳий бизга яқин ҳосилни кузатишга ва одамларни Худо қандай кўрса, шундай кўришимизга ёрдам беради. Ваҳий бизга одамларни ўлимдан сақлаб қолишимизга ёрдам беради. Биз ўша қудратли ваҳийни олмагунимизча атрофдаги одамлар гуноҳларида ўлиб кетаверади. Вақтни бой бермаслигимиз керак. Келинглар ҳосил Эгасидан, Унинг иродасини бажаришимиз учун бизга ўша ваҳийни беришини сўраб ибодат қилайлик.

Шахсий хушхабарчилик айтиб ўтганимиздек – бу барча масиҳийлар учун амр ҳисобланган хушхабарчиликнинг бир шакли. Аммо биз унга ўзимизни тўлиқ бағишламагунимизча, унга ҳаётимизнинг бир қисми сифатида баҳо бермагунимизча ижобий натижани кўра олмаймиз. Исо шунчалик Ўзини бағишлаганликдан: «Менинг овқатим, Мени юборганнинг иродасини адо қилиб, Унинг ишларини бажаришдир», – деди (Юҳанно 4:34). Исо қачонлардир ер юзида яшаганлардан ҳам буюк Хушхабарчи. Ўша «озуқани», «Бажо бўлди!» деб хитоб қилгунга қадар ейиш учун келган. У қандай иш берилган бўлса ўшани бажарди.

Шунингдек ҳаворий Павлус ҳам шахсий хушхабарчиликка ўзини бағишлаган одам эди. У Муқаддас Руҳ орқали, Қуддусга кўп қийинчиликлардан ўтиб келишини билган эди. Унинг ҳамкасблари уни инсоний йўл билан Қуддусга боришдан сақлаб қолмоқчи бўлди. Лекин Павлус шундай деди: «Нима қиляпсизлар? Нега йиғлаб, дилимга озор беряпсизлар? Мен Қуддусга бориб асир бўлишгина эмас, Раббим Исо учун ҳатто ўлишга ҳам тайёрман» (Ҳаворийлар 21:13). Павлус бу ишга, нимадир жуда муҳим нарса каби, ҳатто ўзининг ҳаётидан ҳам муҳимроқ нарса каби қарарди. Чунки унга ўлишнинг ёки тирик қолишнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ эди. У нимага юборилган бўлса шуни қилди.

Азизлар, ушбу туркумдаги хикояни электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. У ерда сиз нафақат қизиқарли, балки, фойдали хикояларни кўчириб олишингиз мумкин. Бордию фикр-мулоҳазаларингизни билдирмоқчи бўлсангиз, dilkash@najot.com электрон манзилига мактуб йўлланг. Хайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top