3:33

Ибодатга ва итоаткорликка мухтожлик

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Исо шогирдларига ҳосилнинг кўплигини кўрсатиши билан кейинги қадамини қандай босди деб ўйлайсиз? У уларни тез орада ҳосил майдонига жўнатди деб тахмин қиламиз. Лекин, йўқ, У бундай қилмади. У деди: «Ўз ҳосилингни йиғиб-терадиган юмушчилар юбор, деб ҳосил Эгасига илтижо қилинглар!» (Луқо 10:2). Бир куни Синай тоғида Худо Мусога, Исроил халқини унинг итоатсизлиги ва гуноҳи туфайли йўқ қилиб юборишини айтди. У ҳаммасини янгидан бошлаб Мусодан янги халқ яратишини айтди. Мусо бу нарсанинг ўзига шуҳрат келтиришини билса ҳам, бунга рози бўлмади. Ўз халқини севиши туфайли тез орада ибодат қилишни ва иноят ва кечирим сўрай бошлади. Худо унинг ибодатларини эшитди ва сўраган нарсасини берди (Чиқиш 32:32). Худо Эллигинчи Куни 120 одамнинг устига Муқаддас Руҳини ёғдирганига ишонаман, чунки У уларнинг адашганлар учун жуда катта қайғусини кўрди (Ҳаворийлар 2:1-4). Шогирдлардан кўпчилиги, Отанинг олдига кўтарилаётган Исони кўрди. Уларнинг ҳаммаси Муқаддас Руҳ устиларига келиб тушмагунича, Қуддусда кутиб туриш амрини эшитди (Ҳаворийлар 1:1-5). Лекин улардан бир юз йигирматасигина ваъдалар олиш учун йиғилишиб ибодат қилиб туришди. Булар эса Раббимиз йиғим-теримга юборадиган юмушчилар эди. Шахсий хушхабарчиликда юмушчи учун энг катта хавф – бу эришилган ютуққа ўз кучи билан эришгандек қарашдир. Биз Худо томонидан юборилганмиз. Гувоҳлик бераётганимизда Раббимизнинг исмини ишлатамиз. Агарда ҳосил Эгаси бизнинг меҳнатимизни баракаласа, меҳнатимиз самара беради, биз эса мағрурланиб кетишдан эҳтиёт бўлишимиз керак. Аксинча, бизни Юборган Худодан миннатдор бўлиб қувонишимиз керак. Ҳатто, хоҳлаган нарсасига эга бўлиб, шуҳрат қозониши мумкин бўлган Раббимиз Исо, барча шон-шуҳратни Отасига бериб, Ўзи итоат қилган. Довуд Гўлиёт билан курашишни ўзи таклиф қилди (1-Шоҳлар 17:34-37). Унинг мақсади нима эди? У Гўллиётга нима деганини эшитамиз: «Сен қилич, найзаю ханжарлар билан устимга бостириб келяпсан. Мен эса сен ҳақоратлаган Исроил лашкарининг Худоси, Сарвари Оламнинг номи билан қуролланиб устингга бостириб боряпман. Бугуннинг ўзида Эгамиз сени менинг қўлимга беради. Сени ўлдириб, бошингни танангдан жудо қиламан. Бугуннинг ўзида Филист лашакарларининг жасадларини кўкдаги қушларга, даштдаги йиртқичларга ем қиламан. Шунда Исроилда Худонинг борлигини бутун жамоат билиб, олади. Эгамиз қиличу найза билан нажот бермаслигини бутун жамоат билиб олади, чунки бу урушда Эгамизнинг Ўзи жанг қилади. У сизларни бизнинг қўлимизга беради» (1-Шоҳлар 17:45-47).

Довуд ўзининг довюраклигини бутун ер билиб олади демади. У Худонинг поёнсиз эканлигини, одамлар Унинг ҳар қандай вазиятда ҳам қутқаришини билишларини хоҳлаган эди. Майдон юмушчилари сифатида биз итоаткор бўлишимиз ва қилинган иш учун мақтов олишга уринмаслигимиз керак. Барча шон-шуҳратни ҳосил Эгасига беришимиз лозим. У бизни Ўз шуҳратини намоён қилишида ишлатишини хоҳлашимиз зарур. Худо йўлида шахсий хушхабарчилик ишида меҳнат қилаётганларнинг асоси шунда.

Азизлар, ушбу туркумдаги хикояни электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. У ерда сиз нафақат қизиқарли, балки, фойдали хикояларни кўчириб олишингиз мумкин. Бордию фикр-мулоҳазаларингизни билдирмоқчи бўлсангиз, dilkash@najot.com электрон манзилига мактуб йўлланг. Хайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top