Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман. Пудрат шартномасида пудратчи ишни лозим даражада, сифатли қилиб белгиланган муддатда бажаришга мажбур. Ишнинг сифати шартнома шартларига, буюртмачининг топшириғига, шунингдек, стандартларга, техник шартларга ёки шундай ишлар учун одатда қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлиши керак. Пудратчи ишни ўзи ташкил этиб, унга раҳбарлик қилиши лозим.
У ҳамма ишларни бажаришга буюртмачи олдида жавобгар шахс ҳисобланиб, бош пудратчи сифатида айрим ишларни бажариши учун бошқа ташкилотлар билан ёрдамчи пудрат шартномасини тузиши мумкин. Буюртмачининг бурчи асосан пудратчи томонидан бажарилган ишни қабул қилиш ва бунинг учун ҳақ тўлашдан иборат бўлади. Бундай мажбуриятлар хўжалик юритишнинг бозор иқтисоди шароитида тобора ривожланиб тадбиркорлар ўртасида хизмат кўрсатиш муносабати шаклида вужудга келадиган муносабатлардир.
Хўжалик фаолиятининг ушбу тури бошқа фаолият турлари маҳсулот тайёрлаш ва топшириш, ишларни бажаришдан ўзининг фақат хизмат кўрсатишга доир мажбуриятлар, яъни шартномалар орқали амалга оширилиши билан фарқ қилади. Хизмат кўрсатишга оид мажбуриятларга бир қанча шартномалар, чунончи: ссуда; комиссия; юк ташиш; хақ бараварига хизмат кўрсатиш каби шартномаларни киритиш мумкин.
Банк ссудаси шартномаси хизмат кўрсатишга оид шартномалар ичида алоҳида ўринни эгаллайди. Ушбу шартноманинг субьектлари бир томондан банк муассасаси ва иккинчи томондан қарз, яъни кредит олувчи мулкчилик шакллари турлича бўлган шахслар бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг “Банк ва банклар фаолияти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, мамлакатимиздаги давлат ва тижорат банклари банк тизимини ташкил этади. Ҳар бир банкнинг функцияси уларнинг уставлари билан белгиланади ва шу билан бирга тижорат банкларининг фаолияти уларга Марказий банк томонидан иқтисодий меъёрлар ўрнатиш ва уларнинг бажарилишини назорат килиш йўли билан тартибга солинади.
Банк хизмати бўйича пул маблағларини банкда сақлашга мажбур бўлган тадбиркорлар банк муассасалари билан ҳисоб-китоб шартномасини тузадилар. Ҳисоб-китоб шарномаси иштирокчилари бир томондан, банк ва иккинчи томондан, хўжалик ҳисоби асосида ишлайдиган тадбиркорлар бўлади.
Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.