MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Худованд гуноҳкор ҳалқни жазолар экан, уларга бегоналар қўли билан шафқат қилишни ҳам унутмайди. Буни Бобилга асир қилиб олиб кетилган Ëҳуйихин мисолида кўришимиз мумкин. Ëхуйихин шоҳ Ëхуёқимнинг фарзанди эди. Ëхуёқимдан сўнг Қуддусда уч ойгина ҳукмронлик қилган Ëхуйихин Бобилликлар томонидан асир қилиб олиб кетилди. Бу воқеа тахминан эрамиздан аввал 590 йилларда содир бўлган. Шоҳ Ëҳуйихин асирга олиб кетилганидан сўнг, Яҳудода ва Бобилда жуда кўп воқеалар содир бўлди. Бироқ шу воқеаларнинг ҳеч бирида Ëхуйиҳин ҳақида айтилмайди. У олиб кетилганидан то озод қилингунига қадар ўттиз етти йил ўтди. Хўш, уни ким озод қилди? Қайси инсофли шоҳ уни озод қилди экан? Бу Бобил шоҳи Эвилмарудах эди. Калом у ҳақида шундай дейди.

Narrator 2 «Яҳудо шоҳи Ëҳуйихин сургунда юрганига ўттиз етти йил бўлганда, Эвилмарудах Бобил шоҳи бўлди. Эвилмарудах ўша йилнинг ўн иккинчи ойи йигирма еттинчи куни Яҳудо шоҳи Ëҳуйихинни зиндондан озод қилди. Унга яхши муносабатда бўлди. Бобилга сургун қилинган бошқа шоҳлардан кўра баландроқ мартаба берди. Шундай қилиб, Ëҳуйихин зиндон кийимларини ечди. Умр бўйи доимо Бобил шоҳининг дастурхонидан таом еди. Умрининг охиригача шоҳ тарафидан кундалик эҳтиёжи ҳар доим қондирилди.» (4 Шоҳ 25:27-30). Эвилмурдах аслида шоҳ Навухадназарнинг ўғли бўлиб, Бобил шоҳлигида милоддан олдинги 562-560 йилларда ҳукмронлик қилган. У 561 йилнинг апрел ойида Яхудо шоҳи Ëҳуйихинни зиндондан озод қилди. Бундай қилишига нима сабаб бўлган экан? Бунинг сабаби Каломда ёзилмаган аммо бундан олдин бўлиб ўтган воқеалар асосида Бобил шоҳи Эвилмарудахнинг қилган ишини тушунишга ҳаракат қилиб кўрамиз.

Narrator 1Эрамиздан аввалги 686 йилда Бобил қўшинлари Қуддус шаҳрини забт этишади. Кейинроқ 609-598 йилларда Бобил шоҳи Навухадназар Қуддусга қўшин тортиб келади ва шаҳарни қамал қилиб, шоҳни асир олади. Ундан ташқари у бош мулозими Ашнапазга шундай буйруқ беради: «Исроил халқидан олинган асирлардан шоҳ ва зодагонларнинг оилаларига мансуб бўлган, ёш, жисмонан соғлом, хушқомат, зеҳни ўткир, қобилиятли, фаросатли ва шоҳнинг саройида хизмат қилишга лаёқатли йигитларни олиб кел. … Танланганлар орасида Яҳудо қабиласидан бўлган Дониёр … исмли ўспирин ҳам бор эди. … Шоҳ унинг донолигига қойил қолиб, саройда хизмат қилиш учун олиб қолди.» Дониёр шоҳ Навухадназарнинг тушини бекаму-кўст таъриф қилиб бергач, шоҳ мук тушиб Дониёрга сажда қилди. Уни юқори мансабга кўтариб, … Бобил вилоятининг ҳокими ва сарой маслаҳатчиларининг бошлиғи қилиб қўйди.

Narrator 2 Хуллас Яҳудо қабиласидан бўлган Дониёрнинг довруғи бутун Бобилга ёйилган эди. Табиийки, Дониёр ва унинг ҳалқи ҳақида ҳақиқат асосида яратилган турли ҳикоялар ҳам ёйилган. Эвилмарудах эса бу воқеаларнинг барчасини саройда туриб кузатиб борган. Ўшанда у ёш болакай бўлган бўлса-да, воқеаларни кузатиб, Яҳудо халқига ва Худосига нисбатан қалбида ҳурмат туйган бўлса ажаб эмас. Мана шу ҳурмат ҳисси, уни Яҳудо шоҳи Ëҳуйихинни зиндондан озод қилишга ундади. У бу ишни кечиктирмай, шоҳ бўлган йилидаёқ амалга оширди. Яҳудо шоҳи Ëҳуйихинга юқори мартаба берди, ўз дастурхонидан таом берди. У қилган ишларнинг бари ёшлигидан ўша халққа бўлган ҳурматининг намойиши эди. У қанча вақт ҳукмронлик қилган билмаймиз-у, аммо Яҳудо шоҳи умрининг охиригача, шоҳ тарафидан кундалик эҳтиёжлари қондирилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top