Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун дунё тиббиёти шунчалик ривожланган-ки, ҳатто инсон ўз гўзаллигини ошириш, орттириш учун ҳам жарроҳлик амалиёти қўлланилади. Бу амалиёт пластик жарроҳлик дейилади. Ҳақиқатдан ҳам бу амалиёт жуда кўп аёлу-эркакларнинг жонига оро киради. Қандай ҳолатларда пластик жарроҳлик амалга оширилади. Бугунги суҳбатимиз давомида мана шу саволга жавоб топасиз.
Ëшартириш мақсадида. Жуда кўп телеюлдузлар ва аёллар ажинларини йўқотиш, аввалгидан ёш кўриниш учун пластик жарроҳлик қилдиришади. Бу ҳолатда юз ҳолати аввалгидан таранглашиб, гўзаллашади. Аммо вақт ўтиб табиий ажинлар яна пайдо бўлишини инкор этиб бўлмайди. Ундан ташқари юз териси ҳаммада ҳар-хил тузилган. Шу сабабдан, жарроҳлик натижаси қанча муддатгача сақланиб қолиши кафолатланмайди.
Narrator 2 Баъзи касалликлар бу амалиётга тўғри келмайди. Пластик жарроҳлик амалга оширилишидан олдин бемор тўлиқ тиббий текширувдан ўтади. Текшириш натижалари жарроҳликка кўрсатма берсагина, жарроҳлик амалига рухсат этилади. Агар қўшимча касалликлар: юрак ҳуружи, қон томир касаллиги, жигар ферментлари юқори бўлса, ички аъзоларда, нафас йўлларида шамоллаш кузатилса, жарроҳлик амали вақтинчалик қолдирилади. Юқоридаги касалликлар даволангандан кейин пластик жарроҳлиги амалга оширилиши мумкин. Аммо баъзи касалликларда бу жарроҳлик рухсат этилмайди. Масалан, қандли диабет, терининг сурункали инфекциялари, бириктирувчи тўқима, ўсма касалликлари мавжуд бўлса пластик жарроҳлик амалга оширилмайди.
Narrator 1 Ортиқча вазндан қутулиш. Кўпчилик аёллар ортиқча вазндан қутулиш мақсадида бўкса, бел, қорин атрофида тўпланган ёғларни пластик жарроҳи йўли билан олдиришади. Жарроҳлик амалиёти пайтида тери остидаги ёғ қатламлари олиб ташланади ва унинг ўрнига терининг остида жарроҳликдан кейин иккиламчи тўқима пайдо бўлади. Аммо инсон кундалик овқатланиш тартибини ўзгартирмаса, яна вазн ортиши кузатилади. Туғиш ёшидаги аёлларга кўкрак ва қорин соҳасига тегишли пластик амалиётдан умуман фойдаланмаслик тавсия этилади. Чунки қориннинг олдинги девори тортишиши ҳомиланинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Narrator 2 Қулоқ, бурун ва лаб кўринишини ўзгартириш. Агар қулоқ шакли инсоннинг ўзига ёқмаса, буни жарроҳлик йўли блан тўғрилаш мумкин. Бемор ўзига қулай пайтда мутахассисга мурожаат қилса бўлади. Жарроҳлик қулоқнинг орқа томонидан қилингани учун қулоқ супрасида ҳеч қандай чандиқ қолмайди. Бироқ бу ҳолатга ҳам чекловлар бор. Бу жарроҳлик амалиёти ёш болаларга тавсия этилмайди. Бола 12 ёшдан ошгач, бу амалиётга рухсат этилади. Унгача қулоқнинг шаклини ўзгартириш учун қиш мавсумида қулоқни пахтали соч тасмалари билан ёпиб юриш, қулоқчинлар тақиб юриш тавсия этилади. Бурун шаклини ўзгартириш ҳам катта муаммо саналади. Жарроҳлик амалидан кейин, инсон ўзи кутган натижага эришмаслиги мумкин. Лаб билан ҳам шундай бўлиши мумкин.