3:08

Худога итоатсиз эркак

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон оилапарварлар. Жамиятимиз соғлом ва кучли инсонларга эга бўлиши учун, оилалар ҳар томонлама соғлом бўлиши ва оқил, меҳрибон, кучли шахсларни тарбияламоғи лозим. Оилада фарзанд тарбияси, инсоннинг яхши томонга ўсиши, муваффақиятлар қозонишида оила бошлиғи муҳим рол ўйнайди. У оилани қай томонга қараб бошқарса, оила ҳам ўша томонга қараб юради. Агар у оилани тўғри юргиза олмаса, бундай оиладан фақат қалбан жароҳатланган, руҳан заиф ва носоғлом фарзандлар ўсиб-улғаяди. Ўғил фарзандларнинг келажакда кучли ва меҳрибон, соғлом бошқарувчилик сифатига эга бўлган инсон бўлиши отанинг қай даражада шу ҳислатларга эга бўлишига боғлиқ. Агар ота оилада аёлига ва фарзандларига муҳаббат билан муносабатда бўлса, ҳар бир ишда ўз ташаббусини кўрсатса, донолик билан бошқарувчилик қилса, ҳар қандай ўғил фарзанд фаҳр билан отасига ўхшашни истайди.

Narrator 2 Оила боши бўлган эркаклар икки турга бўлинади: 1. Қутқарилмаган; 2. Қутқарилган аммо Худо йўлидан узоқлашган. Оилада бундай эркакларга қандай муносабатда бўлиш керак. Художўй аёл бундай тоифадаги эрини ҳурмат қилиши, унга бўйсуниши керак. Оилада фарзандлар ота қандай тоифада бўлишидан қатъий назар уни ҳурмат қилиши, унга бўйсуниши кераклигини ўрганиши лозим. Бундай вазифа кўпроқ онанинг зиммасига тушади. У фарзандларини отасига тўғри муносабат қилишига ўргатади. Муқаддас Калом шундай дейди: «Масиҳдан ибрат олиб, сиз, хотинлар ҳам ўз эрларингизга бўйсунинглар. Худо каломига ишонмайдиган баъзи кишилар сиз, аёлларнинг ор-номусли, покдомон хулқ-атворингизни кўриб, имон ҳақида бирон сўз айтилмасиданоқ қойил қолсинлар.» (1 Бут 3:1-2).

Narrator 1 Ҳаётда турли хил вазиятлар бўлади. Муваффақиятлар ва омадсизликлар. Бундай вазиятларда оила бошини қўллаб қувватлаш, унинг оғирини енгил қилиш, дардига дармон бўлиш ва тўғри йўл топишига ёрдам бериш учун оила аъзолари доимо ёрдамга тайёр бўлиши керак. Ўз ҳурматларини, уни қанчалик қадрлашларини кўрсатиш билан унга руҳий тиргак бўлишлари мумкин. Шундай пайтда аёлнинг ёрдами ва қўллаб қувватлаши оиланинг бошқа аъзолари ёрдамидан муҳимроқ саналади. Бундай оилада қандай қийинчиликлар бўлмасин, Худованд уларнинг ҳаммасини оила бошини Ўзига яқинлаштириш учун ишлатади. Ҳар бир қийинчилик шундай буюк хурсандчиликка сабаб бўлар экан, аёл ҳам фарзандлар ҳам бунинг учун Худога шукр қилишлари керак. Ëдингизда бўлсин, Худованд сизни, фарзандларингизни ва турмуш ўртоғингизни сиздан-да кўпроқ севади ва Ўзига яқин бўлишини истайди.

Narrator 2 Оила бунёд бўлар экан, ҳеч бир жуфт мукаммал бўлмайди. Ҳар бирининг ўзига яраша камчиликлари ва ютуқлари бўлади. Ҳар бир аёл ёки эркак ўзига муносиб, ҳар томонлама етук инсон топаман, деб ўйлаши мумкин. Аммо ҳар қандай етук ҳисобланган ёки муносиб ҳисобланган инсоннинг ҳам ўз заифликлари ва камчиликлари бўлади. Бу заифликлар ва камчиликлар оила қурилганидан кейин ўзини намоён қила бошлайди. Оиласининг гуллаб-яшнашини истаган эр-хотинлар ўз устиларида ишлаши, фарзанд тарбиясига эътиборсиз бўлмаслиги, ҳамда руҳий ҳаётларини изига тушириб олишлари керак бўлади. Хуллас, бу оила деганлари бир кишининг ҳаракати билан яшнаб қолмайди. Унда ҳар бир аъзо ўз-ҳиссасини қўшиши керак, айниқса оила боши! Азизлар, муваффақиятли оила қуриш ва ривожлантириш учун нималарни билишни истайсиз? Сиз истаган маълумотларни бизнинг www.najot.com сайтимиздан топишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top