Narrator 1 Ассалому алайкум. Инсон дунёга келиб эсини таний бошлаганидан атрофида одамлар орасида бўлаётган адолатсизликларнинг гувоҳи бўлиб, ҳайратга тушади. У бу нарсаларга дастлаб ҳайрат ва нафрат билан қарайди. Яшаган сари эса, адолатсиликка ҳам бошқа ёмон ишларга ҳам оддий кўз билан қарай бошлайди. «Дунёнинг бўлгани шу-да!», — деб ўйлайди. Сиз-чи қадрдон тингловчи, дунё ҳақида қандай фикрдасиз? Сиз-у биздан олдин яшаб ўтган инсонинг дунё ҳақидаги фикрларини ва унда бўлаётган адолатсизлиг-у уларга Худонинг муносабатини кўрган инсонинг дил изҳорларини билишни истайсизми? Шундай бўлса, суҳбатимизга диққат билан қулоқ солинг. Бу инсон жуда қадимда эрамиздан аввал яшаб ўтган. У буюк шахс бўлишидан ташқари донишманд номини ҳам олган. Бу донолик унга Худодан келган.
Narrator 2 У шундай дейди: «Мен яна бу дунёда адолат ҳукм суриши керак бўлган жойда – қозихонада ҳам, тўғрилик ўрнида ҳам эгрилик кўрдим. Ўзимга: «Яхшини ҳам, ёмонни ҳам Худо ҳукм қилади, чунки Худонинг Ўзи ҳар бир нарсанинг, ҳар бир ишнинг вақтини белгилаган дедим.» Мен яна одамзод ҳақида шуни тушундим: «Инсонлар ҳам худди ҳайвонлардай экан. Шуни кўрсатиш учун Худо инсонларни синар экан. Ахир, одамлар билан ҳайвонларнинг тақдири бир хил, униси ҳам буниси ҳам ўлади. Инсонларга ҳам, ҳайвонларга ҳам Худо жон берган, одамлар ҳайвонлардан устун эмас. Ҳаммаси беҳуда экан. Ҳамма битта жойга боради, тупроқдан яралганлар тупроққа қайтади. Инсонинг руҳи тепага чиқадии, ҳайвонларнинг руҳи пастга – ернинг остига тушадими, ким билади?! Шунда мен тушундим: инсон учун ўз меҳнатидан роҳат олишдан бошқа яхшироқ нарса йўқ экан, чунки бу унинг тақдири.»
Narrator 1 Чиндан ҳам шундай. Худованд Одам Ато ва Момо Ҳавони яратар экан, уларнинг тақдирини ҳам яратди. Уларга ўз вазифаларини тайин қилди. Аёл ҳам эркак ҳам ўзига тайинланган вазифаларни ҳаёти давомида бажариб яшайди. Бироқ эркак ва аёл инсон сифатида вазифаларидан ташқари ёки яхши ишларни қилади ёки ёмон. Воиз эса мана шундай ёмонлик қиладиган инсонларнинг охирати ҳақида сўзлайди. «Мен яна бу дунёда бўлаётган зулмни кўрдим. Мана эзилганларнинг кўз ёшлари, лекин уларнинг юпатувчиси йўқ. Уларга зулм қилаётганларда куч бор, эзилганларнинг эса юпатувчиси йўқ. Шунда мен: «Марҳумлар тириклардан кўра бахтлироқдир, чунки улар бу дунёда қилинаётган қайғули ишларни кўрмаганлар. Мен яна бир нарсани кўрдим: инсон ҳамма ишни моҳирлик билан қилади, лекин бу ишни ўз яқинига ғайирлик билан қилса, бу ҳам беҳуда, шамол ортидан қувишдайдир.»
Narrator 2 Воиз яна шундай дейди: «Ҳеч қачон гапиришга шошилма, қалбингда Худога ваъда беришда ховлиқма. Худо жаннатда сен эса ердасан шунинг учун камгап бўлгин. … Шундай қилиб (ёмон ишларинг, зулминг ва адолатсизлигинг билан) Худонинг қаҳрини келтирсанг, ўз қўлларинг билан қилган ишларингни Худо бузиб ташлаши мумкин. Пуч ниятлар-у, кўп гапириш беҳуда оқибатларга олиб боради. Шундай қилиб (бошқаларга озор етказиш, кимнингдир ҳаққини ўзлаштириш, адолатсизлик ва зулм қилиш) ўрнига Худодан қўрққин. » (Воиз 4, 5)
Ҳар нарсанинг ўз вақти бўлганидай, қудратга эга бўлган ва бечораларга адолатсизлик қилганни жазолашнинг ҳам ўз вақти бор. Худо буни ҳам назардан қочирмаган. Шундай экан, ҳар ким экканини ўради.