3:02

Ëшларга маслаҳат

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳалқимизда қарияларнинг донолигига шама қиладиган ўгитлар, мақоллар жуда ҳам кўп. «Қари билганни пари билмас», «Ëки қариси бор уйнинг париси бор», — дейишади. Чиндан ҳам бу ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотган, ҳаётнинг қандай бўлишини билган қарияларимиз ёшларга қўлларидан келганча насиҳат қилишга, ҳаётда учрайдиган нохушликлардан огоҳлантиришга ҳаракат қилишади. Агар ёшлар доно бўлса, бу маслаҳатларга қулоқ солиб, ҳаётида бўладиган кўнгилсизликнинг олдини олади. Нодон бўлса-чи? Унда ўз нодонлиги натижасидан қочиб қутула олмайди. Қуйида эрамиздан аввал яшаб ўтган бир донишманднинг ёшлар ҳақидаги гувоҳлигини тингланг. У ҳаётдан кўрганларига кўра, ёшларга гувоҳлиги орқали маслаҳат беради. Бу ҳам унинг ёшларни ҳато ишлардан қайтаришни ният қилганини билдиради.

Narrator 2 «Ëруғлик лаззатлидир, қуёшни кўриш кўзлар учун ҳам ёқимлидир. Узоқ йиллар яшайдиганлар ҳам ҳар бир яшаган кунларидан завқ олсин, ҳали кўп қоронғу кунлари бўлишини эсда тутсин. Ҳамма келадиган нарсалар елдай ўтиб кетади. Эй, йигит, ёшлигингда роҳатлан, юрагинг сени завқлантирсин. Кўнглинг орзу қилган, кўзларинг хоҳлаган ишни қилгин, лекин билиб қўй, ҳар бир қилган ишинг учун Худо сени ҳукм қилади. Қайғурмагин, тананг оғриқни билмасин, чунки ёшлик ҳаёт тонги каби елдай тез ўтиб кетади.

Ëшлигингда, қайғули кунлар келишидан олдин Яратганни ёдда тут, шундай йиллар келадики, сен: «Бу вақт менга ҳеч қандай роҳат келтирмайди», — дейсан. Ҳаётингнинг ўша йилларида: Қуёш, ёруғлик, ой ва юлдузлар қораяр, ёмғирли булутлар ўтиб кетмас.

Narrator 1 Сени ҳимоя қилган қўлларинг қариликдан қалтирар, кучли оёқларинг заифлашар. Тишларинг камлигидан чайнай олмайсан, кўзларинг яхши кўрмайдиган бўлиб қолар. Қулоқларинг ҳам кўчада буғдой янчилаётганинию ашулачилар овозини эшитмайдиган даражада кар бўлиб қолар. Қушларнинг овози эса сени уйғотиб юборар. Баландликлардан қўрқадиган бўлиб қоларсан. Эҳтиётлик билан қадам ташларсан. Сочларинг гулга кирган бодом дарахтидай оппоқ бўлиб қолар. Туриб юришга қийналарсан. Белингнинг қуввати кетиб судралиб юрарсан. Ҳар бир инсон дунёдан ўтгандай, сен ҳам вафот этарсан. Азадорлар кўчаларни тўлдирарлар. Кумуш занжир узилар. Ҳаётнинг тилла чироғи тушиб кетиб, бузилар. Булоқ бошидаги сув кўзаси синиб кетар, қудуқнинг арқони узилиб кетар. Сенинг ўткинчи тананг ернинг тупроғига қайтар.

Narrator 2 Воиз доно одам эди. У ўз билганларини одамларга ўргатди, сабр-тоқат билан ҳикматларни ўрганиб, уларни тўғрилаб ёзди. Воиз маъқул келадиган сўзлар топишга ҳаракат қилиб, ҳақиқат сўзларини очиқ ёзди.» Воиз шундай дейди: «Ҳамма нарса айтилди, мана энди хулоса: Худодан қўрқ, Унинг амрларини бажар, чунки бу ҳамманинг бурчидир. Ҳар бир ишни, ҳатто яширин қилинган ишларни ҳам, яхши ёки ёмон бўлишидан қатъий назар, Худо ҳукм қилади» (Воиз 11,12) Сиз воизнинг гувоҳлигини эшитдингиз. Воизнинг имони Худо тайинлаган ҳамма нарсани қабул қилишни ўргатди. Барча нарсаларни Худо ўз мақсадига кўра жойлаган, уларнинг ҳаммасини, ҳатто инсон камчиликларини ҳам Худо белгилаган. Шунинг учун инсон сабр-тоқатли бўлиб, Худо берган ҳаётдан завқланиши керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top