3:10

Мидиёнликлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Дунёда турли хил халқлар бор. Уларнинг аниқ нечталигини санашга бармоқларимиз ҳам етмайди. Қадимда эса ҳозиргидан ҳам кўпроқ халқлар бўлган. Улардан бири Мидиёнликлар эди. Худованд Мусога айтди: «Исроил халқ учун Мидиёнликлардан қасос ол. Шундан кейин сен оламдан кўз юмасан.» (Саҳ 31:1). Хўш, Худованд нега бунча Мидиёнликлардан ғазабда. Бунинг жуда жиддий сабаби бор. Мидиёнликлар аслида Иордан дарёсининг шарқий томонида яшайдиган, мўаб халқи билан аралашиб кетган бир халқ эди. Улар устидан Мўаб шоҳи ҳукмронлик қиларди. Исроил халқи Пиёр деган жойга келганида, Мидиёнликлар Исроил халқини йўлдан оздириш мақсадида Мўаб аёлларини Исроил эркакларига рўбарў қилишди. Исроил эркаклари эса бу аёллар билан зино қила бошлашди.

Narrator 2 Мўаб аёллари Исроилликларни ўз Худосидан айнитиб, ўзларининг сохта худоларига бағишланган қурбонлик зиёфатларида иштирок этишга ундашди. Исроил халқи уларнинг қурбонликалридан танавул қилиб, худоларига ҳам сажда этди. Бундан Худованд қаттиқ ғазабланди. Худованд Баалга сажда қилган ҳар бир одамни ўлдиришни буюрди. Мидиёнликларнинг ҳийласи Исроил халқининг кўпчилиги қирилиб кетишига сабаб бўлди. Бу уларнинг ягона ёмонлиги эмас эди. Исроил халқи Иордан дарёсини кечиб ўтишдан олдин Худо айтганидай Мидиён халқидан қасос олиши керак эди. Шунинг учун ҳам Мусо халққа деди: «Одамларингизнинг бир қисмини қуроллантиринглар. Улар Мидиён халқи билан жанг қилиб, улардан Эгамизнинг қасосини олишсин. Ҳар бир Исроил қабиласидан мингтадан одамни урушга жўнатинглар.» (Саҳ 31:3).

Narrator 1 Исроил халқи Мусо айтганидай қилишди. Худованд Мусога амр қилганидай, Исроил сипоҳлари Мидиёнликлар билан жанг қилиб, уларнинг бутун эркак зотини қириб ташлашди. Мидиён халқининг бешала шоҳини, Бавўр ўғли Баломни ҳам қиличдан ўтказишди. Бироқ Мидиён халқининг аёллари-ю болаларини асир қилиб, жамики подаларини, сурувларини ва мол-мулкини ўлжа қилиб олишди. Олган ҳамма ўлжаларини қароргоҳга Мусо ва Исроил халқи ҳузурига олиб келишди. Уларнинг қилган ишидан Мусонинг жаҳли чиқди. «Нимага ҳамма аёлларни тирик қолдирдингиз? Баломнинг маслаҳати билан Пиёр тоғида Исроил халқини Эгамизга хиёнат қилишга ундаган шулар-ку? Ўшаларнинг дастидан Эгамизнинг жамоаси орасида ўлат пайдо бўлган эди! Қани бўлинглар, ҳамма ўғил болаларни ва эр кўрган аёлларни ўлдиринглар» (Саҳ 31:7-11,15).

Narrator 2 Шундай қилиб бир пайтлар Исроил халқини ўз Худосидан айнитгани учун, Худованд Мидиён халқидан қасос олди. Халқни Худодан айнитишга ҳаракат қилиб, Мидиён халқи жуда катта гуноҳ қилди. Улар Худонинг асосий душманига айланди. Исроил халқи эркаклари ҳам нодонлиги ва садоқатсизлиги учун ўлатга рўбарў келди. Хуллас, Мидиёнликлар ҳам Исроил халқининг Худога қарши гуноҳ қилган эркаклари ҳам қилган гуноҳлари бадалини ҳаётлари билан тўлашди.

Худога қарши чиқиш жуда хатарли. Бу энг ёмон ва оқибати қўрқинчли гуноҳ саналади. Бу нарса сиз-у бизга сабоқ бўлсин учун Худованд бу воқеани Муқаддас Каломга киритган. Азиз тингловчи, қадимда Худо йўлидан юрган ва юрмаган кишилар ҳаётидан сабоқ олишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга керакли маълумотларни беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top