3:08

Охуннинг гуноҳи

MP3

Narrator 1 «Исроил халқи гуноҳ қилди, улар билан қилган ахдимни бузди. Улар Менга бағишланган нарсалардан ўғирлаб олишди. Бунинг устига алдаб, ўғирланган нарсаларни ўзларининг нарсалари орасига яшириб қўйидилар. Шунинг учун Исроил халқи душманларига бас кела олмайдилар» (Ëшуа 7:11-12).

Ассалому алайкум. Ҳозиргина тинглаган оятларингиз Ëшуа китобидан олинган. Агар каломдан парчани диққат билан тинглаган бўлсангиз, бу оят айнан сиз-у бизга ҳам тегишли эканини англаган бўлсангиз керак. Бу ерда чиройли ва ҳаётимиз учун шубҳасиз тўғри бўлган ҳақиқат ётибди. Агар имонли Худо билан қилган ахдини бузиб, нопок ишлар қилишни бошласа, Худони ва бошқаларни алдашга ҳаракат қилса, оқибати нима бўлиши аниқ ёзилган. Бундай одам душманларига қарши чиқа олмайди. Худо энди унинг томонида бўлмайди.

Narrator 2 Қадимда Исроил халқи ваъда қилинган ерга кириб келиб, ўзларига тегишли бўлган ерларни забт этгач, Худо айтганидай, уларнинг нарсаларига қўл теккизмасликлари керак

эди. Бироқ бир одамнинг қилган гуноҳи бутун Исроил халқи бошига бало бўлиб ёғилди. Унинг исми Охун эди. Каломда у ҳақида шундай ёзилган: «Охун исмли бир киши бағишланган нарсаларнинг бир нечтасини олган экан. Охун Яҳудо қабиласидан бўлиб, Зерах уруғидан бўлган Зимрининг невараси, Кармининг ўғли эди. Эгамиз Исроил халқидан қаттқи ғазабланди.» (Ëшуа 7: 1) Шу орада Ëшуа Исроил халқидан бир неча кишини танлаб, ҳужум қилиши керак бўлган Ай шаҳрига текшириш учун юборди. Улар қайтиб келиб, шаҳар унчалик мустаҳкам эмаслигини, Исроил халқининг ҳаммаси эмас, икки-уч мингта одам борса етарли, деган маълумотни келтиришди.

Narrator 1 Улар айғоқчиларнинг хабарларига ишониб, икки-уч мингта одам билан ҳужумга киришди. Бироқ жангда Исроилликлардан ўттиз олтита одам ўлдирилди. Ëшуа ва Исроил қабилалари оқсоқоллари бу ишдан саросимага тушишди. Худованд улар билан нега бундай иш тутганини билмай қолишди. Сўнг мук тушиб ибодат қилишди. Худованд эса, Охуннинг гуноҳини очиб берди. «Исроил халқи гуноҳ қилди, улар билан қилган ахдимни бузди. Улар Менга бағишланган нарсалардан ўғирлаб олишди. Бунинг устига алдаб, ўғирланган нарсаларни ўзларининг нарсалари орасига яшириб қўйидилар. Шунинг учун Исроил халқи душманларига бас кела олмайдилар» Худованд Ëшуа ва Исроил халқи оқсоқолларига шундай деди: «Орангиздаги бағишланган нарсаларни йўқ қилмасангиз, Мен сизлар билан бирга бўлмайман» (Ëшуа 7:12).

Narrator 2 Худованд яна улар билан бирга бўлиши учун Ëшуа яширилган нарсаларни топиб, йўқ қилиши ва гуноҳкорни жазолаши керак эди. Худованд солиҳ ва адолатли Худованддир. У Ўз аҳдига қарши иш қилганларни жазоламай қўймайди. Ўз халқи орасида нопоклик, гуноҳ ва бошқа ёмон ишлар содир бўлишини истамайди. У бугун ҳам мана шундай. У сиз ва бизнинг ёлғон гапиришимизни, қинғир ишлар қилишимизни, Худога қарши иш қилишимизни мутлақо оқламайди. Шундай иш қилганларни эса жазолайди. Агар мана шундай ҳаёт кечираётган бўлсангиз, огоҳ бўлинг. Худованд энди сиз томонда эмас. Сиз то қилган гуноҳингизни бўйнингизга олиб, тавба қилмагунингизча, лойиқ бўлган жазони олмагунингизча, Худо билан бирга бўла олмайсиз. Ҳаётингизда бундай ҳолат бўлишини сира ҳам истамаймиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top