3:16

Олимпиада ўйинлари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Орамизда спорт турларининг ҳеч бирига қизиқмайдиган инсонлар топилиши амри маҳол. Гарчи спортнинг бирор бир тури билан шуғулланмаса ҳам орамизда ҳамма спортга қизиқади. Бўлаётган спорт мусобақаларини телевизордан кўриб томоша қилиб завққа тўлмаган одамнинг ўзи йўқ. Бу спорт ўйинлари қандай пайдо бўлгани ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Спорт турлари инсонлар орасида даставвал ўйиндай ёки бўлмаса мусобақалашишнинг бир тури сифатида пайдо бўлган. Илк Олимпия ўйинлари эса бундан 2700 йил аввал Грецияда бўлиб ўтган. Қадимда Греклар ҳар баҳорда ўзларининг худоси Зевс шарафига Олимпия ўйинларини ўтказишарди. Зевснинг маъбади қадимги Олимпия шаҳрида ўрнатилганди. Уч жарчи Зевснинг маъбадидан чиқиб, ҳаммани баҳорги олимпия ўйинларига чорларди.

Narrator 2 Ҳар бир жарчи бошига зайтун шохларидан тож кийиб, Зевс маъбади ичидан олинган машъала билан яқин атрофдаги қишлоқларга бориб, Олимпиада ўйинлари бошланганини

эълон қиларди. Греклар Зевсни бутун инсониятнинг, ҳаво ва осмоннинг худоси деб билардилар. Фестивал очилиш кунида 30,000га яқин ташриф буюрувчилар кўчаларни тўлдиришарди. Аёллар олимпиада ўйинларида қатнашишга рухсат берилмасди. Ўйин бошланишидан олдин ҳар бир киши Зевс ҳайкали ёнига бориб, ҳалол ўйнашга қасам ичишарди. Бугун ҳам спортчилар Олимпиада ўйинларидан олдин шундай қасам ичишади. Биринчи ўйин югуриш мусобақаси эди. Спортчилар 607 фут узунликдаги масофага югуришга мусобақалашишарди. Кечқурун эса ҳамма базму-жамшид ва ваъзхонлик қиларди.

Narrator 1 Бу ўйинлар эрамиздан аввалги 776 йилда бошланган. Бу ўйин даставвал икки шох ўртасидаги битимни имзолаш шарафига ўтказилган. Бошида фақат югуриш мусобақаси бир кун давом этган бўлса, кейинчалик унинг сафига бошқа спорт турлари ҳам киритилди. Масалан, узоққа сакраш, диск отиш, кураш ва бошқалар. Мусобақада ютганлар уйларига бошларида зайтун баргларидан ясалган тож билан фаҳр билан қайтардилар. Бу ғолибнинг исми тошга ўйиб ёзиларди. Бу қадимги ўйинлар ҳар тўрт йилда бир маротаба ўтказиларди. Ҳеч қачон бу ўйинлар вақти ўтказиб юборилмаган. Бироқ эрамизнинг 393 йилида эса Рим императори ўйинларни тўхтатиб қўйди. Олимпиянинг шарафи ўчди. Табиат ўзгаришлари, жангдаги вайронагарчиликлар, ер қимирлашлари Олимпияни ер бағрига кўмди.

Narrator 2 100 йиллар олдин археологлар Грециядаги Олимпия шаҳрини кавлаб олишни бошладилар. Ердан 16 метр чуқурликдан улар маъбад ва ҳайкалларнинг қолдиқларини топишди. Бу ҳаробалар устида бугун ҳам иш олиб борилмоқда. Бугунги олимпия ўйинлари француз спортчиси Барон Пиер Кубертин томонидан қайта ташкил қилинган. У 1896 йилдан 1925 йилгача Халқаро Олимпия Қўмитасини бошқарган. У Олимпия қонунларини, рамзини, қасамёдини яратди. Олимпия Ўйинларининг мақсади унинг шиорида мужассам. «Тезроқ», «Баландроқ», «Кучлироқ». Жуда ҳам мураккаб бўлган бу ўйинлар натижасида спортчилар кучли, чидамли ва тартибли бўлишни ўрганишади. Антиқа ва қизиқарли хабарлардан боҳабар бўлишни истасангиз, суҳбатларимизни ўтказиб юборманг. Кўпроқ маълумотларга эга бўлишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга яхши кўмакдош бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top