3:23

Бушмен ҳаёти

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрли тингловчи дўстлар. Сизнингча, одамлар бирор нима экиб ҳосил олишни, ҳайвонларни қўлга ўргатиб, гўшт, сут қатиқ олишни билгунга қадар қандай ҳаёт кечирган экан? Ҳаёт бундан 20,000 йил олдин қай кўринишда бўлган. Бундай саволлар тарих ва одамзот ҳаётига қизиқадиган ҳар бир одамда бўлиши табиий. Аммо еримизнинг ҳали цивилизация етиб бормаган ерлари жуда кўп. Масалан, улардан бири Калахари чўли. Бу майса унмас чўл дунёдаги энг қолоқ ҳаёт кечирадиган одамлар – Бушменларнинг маконидир. Бушменларнинг баландлиги 5фут ва оғирлиги 100 фунт келади. Улар Африка қитъасидаги бошқа одамлар билан чатишмаган. Балки бир замонлар кўчманчи бўлиб яшаган Монголлардан тарқалгандир. Уларнинг тили ҳам жуда ажойиб. Улар ундош ҳарфларни томоқларини таққиллатиб талаффуз қиладилар. Уларнинг сўзлашуви эса бироз Хитой тилига ўхшаб кетади.

Narrator 2 Бир пайтлар бутун Африка Бушменларнинг уйи бўлган. Бироқ йиллар ўтиб, оқ танлилар Африканинг жанубий томонини, Бантулар эса шимолни эгаллаб олишди. Бушменларни эса Калахари чўлига ҳайдашган. Бушменлардан бошқа ҳеч ким бу чўлда омон қолмаган бўларди. Бугунги кунда фақат 15,000та бушмен қолган. Бушменларнинг ҳаёти қандай кечишини истасангиз, улар билан бир куни яшаб кўринг. Келинг, бу ҳақида фактларга асосланган ҳолда тасаввур қилиб кўрамиз.

Тутей эндигина 25 ёшга кирди, аммо қуёш нури ва шамол унинг терисида аллақачаон ажинларни пайдо қилган. Шунинг учун у қари кишига ўхшайди. У шох-шаббалар ва ўтлардан қурилган чайласидан чиққанида эндигина тонг отаётган эди.

Narrator 1 У ва унинг қабиласидаги бошқа 59та одам қуёш тиккага келгунча ўз ишларини қилиб битириши керак. Чунки бу пайтда чўлда иссиқлик даражаси 130га етади. Кейин эса улар бирорта бута ёки туя-янтоқ дарахтининг соясида жон сақлашади. Бушменлар ҳеч қаерда топилмайдиган уйғунликда яшашади. Уларнинг бошлиқлари йўқ, аммо ҳар бир бушменга туғилганидан бошлаб, нима қилиш кераклиги ўргатилади. Уларда ҳасислик йўқ, чунки емиш кам. Ким нима топса, уни бошқалар билан бўлишиб танаввул қилади.Уйлари деярли жиҳозланмайди, чунки улар доимо кўчиб юришади. Ораларида жанжаллар ҳам бўлмайди, мабодо кимдир ўзини ёмон тутадиган бўлса, шунчаки унга эътибор қилишмайди. Бушменлар 45 ёшдан ортиқ яшашмайди. Улар ҳам ораларидаги қарияларни жуда ҳурмат қилишади.

Narrator 2 Бироқ уларнинг тириклиги, жойдан-жойга кўчишга боғлиқ бўлгани учун, юра олмайдиган ёки уларни орқада қолдирадиган қарияларни ташлаб кетишади. Унинг чайласи ичига имкон қадар кўпроқ егулик ва сув қолдиришади. Уларда йиғи-сиғи билан ҳайрлашиш йўқ. Ҳар бир бушмен ўлганидан кейин ойга, аждодлари олдига олиб кетишини билади. Мана шу ғамгин пайт келгунга қадар, ҳар бир бушмен жуда ҳам самарали ҳаёт кечиради. Масалан, ёшлигида ота-оналарига ёрдам беради, кейинчалик ёшларни ўргатади. Бушменлар орасида қизлар ва аёлларнинг ўрни қандай? Қизалоқ ўсмир ёшга етгунча чўлнинг қаеридан сув топиш мумкинлигини, ейиш мумкин бўлган томирларни кавлаб олишни билади. Чунки уларга буни бувилари ўргатишади. Ўсимликдан сув сўриб олиб, бўшаган туяқуш тухуми ичига йиғиб кўмиб қўйишни ҳам билади. Вақти келиб сувга зориққанларида, шу тухумни кавлаб олишади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top