3:39

Буюк қувғин

MP3

Narrator 1 1884 йилда Хитойнинг Хенан провинциясига миссионерлар ташриф буюришди. Улардан жуда кўплар Хенанда қаттиқ ишлаган бўлишларига қарамай, деярли кўзга кўринадиган иш қила олишмади. 1922 йилга келиб эса, деярли қирқ йилдан кейин бутун провинцияда атиги 12, 400 хитойлик имонлилар бор эди. Ажнабийларнинг динини қабул қилганларни аҳоли масхара қилиб, ўз жамоаларига қўшмасди. Тез-тез бундай кишиларни ўз маҳалладошлари, қишлоқдошлари аёвсиз калтакларди. Шундай калтаклашлар пайтида баъзи имонлилар ўлиб ҳам қоларди. Фақат хитойлик имонлилар эмас, чет-эллик миссионерлар ҳам бундай жиддий қувғинга дуч келишган. Чет-эллик миссионерларга бўлган нафрат айниқса 1900 йилга ўзининг энг юқори чўққисига чиққан эди. Ўша провинциянинг аҳолисидан таркиб топган маҳфий жамият одамларни чет-элликларга қарши қайрай бошлади.

Narrator 2 Халқ миссионерларга қарши иш бошлади. Хитойнинг бошқа имонлиларига қўшиб, уларни ҳам аёвсиз калтаклашлар, уриб-тепишлар тинимсиз давом этарди. Миссионерларнинг баъзилари қочиб кетишга муваффақ бўлган бўлса, кўпчилиги аҳоли кўзидан узоқ ерларга қочиб кетишди. Ўша йиллларда бир неча минг хитойлик имонлилар ва 150 дан ортиқ миссионерлар ёппасига қирғинга учради. Ўз ҳаётларидан кечиб бўлса ҳам Хитойга Масиҳнинг севгисини келтирган жасоратли кишиларни хитойликлар сўйиш билан тақдирлади. Шу буюк қувғинлардан сўнг кўпчилик энди Хенанда ҳеч қандай масиҳийлик бўлмайди, ҳеч қандай миссионер бу ерга қадам қўйишга журъат қила олмайди, деб ўйлашганди. Бироқ улар адашишди. 1901 йилнинг 1 сентябридан каттагина кема Шанхай портига келиб тўхтади. Норвегиялик ёшгина қиз Хитой ерига биринчи марта қадам қўйди.

Narrator 1 Мари Монсен — ўтган йилларда бўлиб ўтган буюк қирғиндан таъсирланиб, ўз ҳаётларини Хитойга Худо каломини келтириш учун ҳаётларини тиккан янги миссионерлардан бири эди. Бу ёшгина қиз бошқа миссионерлардан бутунлай бошқача эди. У хитойдаги жамоат бошлиқларида яхши таъсурот қолдиришга умуман уринмасди. Мари Монсенгача имонлилар Худо ҳақида фақат ўқиб-ўрганишга ҳаракат қилишарди. Аммо у ўқиб-ўрганиш эмас, инсон ҳаётини бутунлай Худога топшириши, Худо шоҳлигида бошқатдан туғилиши кераклигини ўргатди. Шунчаки билимга эга бўлмай, чиндан ҳам шундай ҳаётда яшашни хитойлик имонлилар Мари Монсендан ўрганишди. Шундан сўнг инсонлар юраги руҳий оловга тўлди, тиллар гуноҳларни эътироф этди, қишлоқларда руҳий уйғонишлар бошланди.

Narrator 2 Хитой 1949 йилда Коммунист давлатга айланди. Бир неча йил ичида яна ҳамма миссионерлар Хитой ерларидан қувилди, жамоатлар ёпилди, минглаб Хитойлик чўпонлар қамоққа олинди. Жуда кўплари қувғин ва қирғинда ҳалок бўлди. Фақатгина Хитойнинг Зежианг провинцияси Вензоу худудининг ўзидан 49та чўпон ҳибсга олиниб, қаттиқ тартибдаги меҳнат лагерларига юборилди. Ўша қирқ тўққизта чўпондан фақат биргинаси уйига тирик қайтиб келди. Қолган 48таси ўша лагерда оғир меҳнат ва тинимсиз калтаклашлар туфайли ўлиб кетди. Нанянгда эса имонлиларни Исо Масиҳдан воз кечмагани учун ўз жамоатлари деворларига михлаб кетишди. Бошқаларини машина ёки отга занжирбанд қилиб ўлгунларича қишлоқ ва шаҳарлар бўйлаб судрашди. Мана шундай даҳшатли қирғиндан кимдир омон қолдимикан? – деб ўйларсиз. Ҳа. Буни билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top