Narrator 1 Ассалому алайкум. Бу гувоҳлик Хитойнинг Нанянг провинциясида туғилиб вояга етган биродар Йуннинг гувоҳлиги. У отаси ҳақида шундай дейди: «Отам онам билан танишишидан олдин, Миллий армиянинг капитани бўлган. Миллий армия Хитой ерларини босиб олиб, уни бошқаришга интилаётган коммунистларга қарши жанг қилганди. Бироқ коммунистларнинг қўли баланд келиб, ўзлари истаганидай Хитойни ўзлаштириб олишди. 1949 йилга келиб Хитой бутунлай Коммунист давлат деб эълон қилинди. Шундан сўнг миллий армия тарқалиб кетди. Отам ҳарбий бўлгани учун унинг феъли жуда оғир эди. Ундан ҳамма қўшнилар қўрқишарди. У чиндан ҳам қаттиққўл ва жаҳлдор киши эди. У коммунистларга қарши жангдан кейин ҳам жуда кўп қийноқларга чидаган.
Narrator 2 Коммунистлар кейинчалик отамни олиб кетиб, жангда нечта коммунистни ўлдиргани ҳақида сўроқ қилиб азоблашган. Отам эса чидамлилиги ва қатъиятлилиги билан уларга бир оғиз ҳам гапирмаган. Отамдан сўз олишолмагач, эса бунга қўл силташдан бошқа иложлари қолмаган. Отамнинг икки томони бор эди. У қўшнилар билганидай, қаттиққўл ва жаҳлдор киши бўлгани билан иккинчи томондан меҳрибон эди. У ҳар доим оиласи ва аёлини ташқи хавфдан ҳимоя қилишга ҳаракат қиларди. У биз болаларига иккита асосий нарсани инсонларга нисбатан шафқатсиз бўлишни ва қаттиқ меҳнат қилишни ўргатган. У ўта қаҳрли киши бўлиши билан бирга ашаддий иримчи одам ҳам эди. Оиламиздагиларнинг бирортаси касал бўлиб қоладиган бўлса, дарҳол маҳаллий Даосист муллани чақириб, ёвуз руҳларни қувдириб қўярди.
Narrator 1 Аммо шундай қаҳрли, ҳаддан ташқари иримчи ва эскичага ишонган отамни Худованд мўъжизавий тарзда ўзгартирди. Ўшанда ёш бола бўлганим учун бу нарсани тўлиқ мушоҳада қила олмаганман, аммо энди отамнинг қаттиқ касал бўлиб ётиб қолиши Худонинг иродаси эканини биламан. Отам бирданига туролмайдиган даражада қаттиқ касал бўлиб ётиб қолди. Онам эса анчадан бери биздан ва отамдан яшириб юрган сирини ошкор қилди. Биз ўша тунда отам учун Исо Масиҳ номи билан дуо қилдик. Бизнинг нима қилаётганимизни отам элас-элас англаб ётарди. Шундан сўнг Худованд бизга умид берди. Отам аста-секин тузала бошлади. Бир ҳафтада оёққа турди. Тузалаётгандаёқ онам отамга уни қандай куч шифолаганини сўзлаб берди. Отамнинг ҳаёти бутунлай ўзгарди. Улар хурсандликларидан ҳамма қўшниларни йиғиб бу мўъжиза ҳақида сўзлаб беришни маъқул кўришди.
Narrator 2 Ўша пайтда кундуз куни бирор бир хонадонга ошкора тўпланиш жуда хавфли ҳисобланар ва бу давлат томонидан таъқиқланган эди. Биз болалар қўшниларни ва қариндош-уруғларни чақиришга кетдик. Ҳамма қўшнилар отам ўлгани учун чақираяпмиз деб ўйлашган. Ҳаммалари бирин-кетин уйимизга кириб келишди. Уйга келиб отамни тирик кўриб ҳайрон қолишди. Биз деразаларни ва эшикларни бекитиб унга парда тортдик. Отам эса Худованд унинг ҳаётида қандай ажойиб мўъжиза қилганини гапириб берди. Отамнинг гувоҳлигини эшитган қўшнилар ва қариндошлар тиз чўкиб Исо Масиҳни Раббий ва Нажоткор, деб қабул қилишди. Ўша воқеадан сўнг отамнинг ҳаётга, инсонларга бўлган қараши ўзгара бошлади. У авваллари қаттиққўл, шафқатсиз ва жахлдор инсон бўлган бўлса, энди меҳрибон, садоқатли ва қатъиятли кишига айланди. »