3:15

Бузилган муносабат

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи дўстлар. Менинг бир қизиқ одатим бор. Одамлар устидаги футболкалар ёзувига эътибор бериб юраман. Кўпинча бу ёзувлар инглиз тилида ёзилган бўлади. Қайси тилда ёзилган бўлса ҳам маъноси чиройли бўлган футболкалар менга жуда ёқади. Бу футболкани кийган инсон ҳам қайсидир маънода ёқимли кўринади. Яқинда бир футболкада «Тинчлик ўрнатувчилар бу тарихни яратувчилардир», — деган ёзувни ўқиб қолдим. Мана шу ёзув миямга ўрнашиб қолди. Узоқ вақт у ҳақида ўйлаб юрдим. Чиндан ҳам тинчлик ўрнатиш жуда ажойиб иш. Қадимдан, бузилган муносабатларни тиклайдиган инсонлар борлиги маълум. Бундай одамлар кўпчиликнинг ҳурматига сазовор бўлган, табиатан тинчликсевар шахслар бўлишган.

Narrator 2 Бугунги кунда бундай инсонларни топиш бироз мушкуллашди. Аммо бутунлай йўқ дея олмаймиз. Хўш, аслида бузилган муносабатларни тиклайдиган, тинчлик ўрнатадиган ҳислат қандай бўлади? Агар сиз ҳаётингизда Худованднинг марҳамати бўлишини ва Худованднинг ҳақиқий фарзанди бўлишни истасангиз, тинчлик ўрнатувчи бўлишни ўрганишингиз керак. Тинчлик ўрнатиш бу жанжаллар ва келишмовчиликлардан қочиш дегани эмас. Муаммодан қочиш ва унинг мавжудлигини инкор этиш бу қўрқоқлик белгисидир. Баъзан биз жанжаллар ва келишмовчиликлардан қочишимиз керак. Баъзан эса уни яратишга мажбур бўламиз. Бошқа пайтларда эса мана шу жанжалларни яхшиликча ҳал қилишимиз керак бўлади. Буни ўз кучимиз билан ҳал қила олмаймиз. Бунинг учун бизга Худованднинг ёрдами зарур.

Narrator 1 Тинчлик ўрнатиш бу бошқаларга ёқиш дегани ҳам эмас. Ҳар доим улар истаган нарсани бериш, бошқалар сизни хўрлаб, тахқирлашларига изн бериш ҳам тинчлик ўрнатишга кирмайди. Муаммони ҳал қилиш йўлида бир нечта босқичлардан ўтишга тўғри келади. Биринчи босқич: одамзотга гапиришдан олдин Худо билан гаплаш. Муаммони Худованд билан бирга муҳокама қилинг. Дўстингизни ёки танишингизнинг нотўғри иши ҳақида гапириб ғийбат қилишдан олдин, Худовандга бу ҳақида ибодат қилинг. Шундай қилсангиз, ё Худованд сизнинг юрагингизни ўзгартиради ё бўлмаса дўстингизнинг ўша муаммога муносабатини ўзгартиради. Агар бу ҳақида Худовандга биринчи бўлиб ибодат қилсангиз, бошқа ҳамма ишлар силлиқ кечади.

Narrator 2 Иккинчи босқич: Ҳар доим ташаббусни қўлингизга олинг. Сизни ҳафа қилишдими ёки сиз бировни ҳафа қилдингизми, барибир ҳаракатни биринчи бўлиб сиз бошланг. Худованд сиз биринчи бўлиб ҳаракат қилишингизни истайди. Бузилган муносабатларни тиклаш жуда ҳам муҳим. Муаммони ҳал қилмоқчи бўлсангиз, ўртадаги муносабатни тикламоқчи бўлсангиз, ҳеч қандай баҳоналар қилманг. Айбингиз бўлса, айбингизни борича тан олиб узр сўранг. Икки киши ўртасидаги муносабатнинг бузилишида ҳеч қачон бир киши мутлақо айбдор бўлмайди. Бунда ҳар иккисининг ҳам қанчадир миқдорда айби бўлади. Шунинг учун айбингизни тан олиб, узр сўранг. Ҳеч қачон муносабатни тиклашни ортга сурманг. Бу муаммонинг чуқурлашиб кетишига сабаб бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top