3:27

Бузилган муносабат 2

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Агар ўтган сафарги суҳбатимизни тинглаган бўлсангиз, биродарлар орасидаги бузилган муносабат ҳақида суҳбатлашган эдик. Тинчлик ўрнатувчи бўлишнинг афзалликлари, бундай одамларга нисбатан Худованднинг баракаси ҳақида батафсил тўхталганмиз. Тинчликсевар бўлиш ва муаммоларни яхшиликча ҳал қилиш йўлида бир нечта қадамлар ташлашингизга тўғри келади. Бу қадамлардан иккитасини ўтган сафар кўриб чиққан эдик. Улар: инсонга гапиришдан олдин Худованд билан гаплашиш ва ҳар доим биринчи қадамни ташлаш, яъни ташаббус кўрсатиш. Бугун эса кейинги қадамларни кўриб чиқамиз. Бу қадамларнинг ҳаммасини билиб олсангиз, албатта муносабатлардаги муаммони бартараф қила оласиз.

Narrator 2 Кейинги қадам – Уларнинг ҳис-туйғуларига ҳамдард бўлинг. Муносабатингиз бузилган инсон олдига бориб сиз томонингиздан қилинган хато учун узр сўрагач, уни кўпроқ эшитинг. Ҳар қандай келишмовчиликни ҳал қилишдан олдин, одамларнинг ҳис-туйғуларини эшитишингиз керак. Муқаддас Каломда ҳаворий Павлус бизга шундай дейди: «Ҳар бир киши ўз манфаатинигина эмас, балки бошқаларнинг манфаатини ҳам кўзласин» (Фил 2:4). «Кўзласин» сўзи грек тилида «спокос» бўлиб, кузатиш, яхшилаб ўрганиш маъносини беради. Бу ерда эса яхшилаб эътибор қилсин, деган маънони бермоқда. Уларнинг ҳис туйғуларига диққатингизни қаратинг. Муаммони ҳал қилишни уларга ҳамдардлик қилишдан бошланг.

Narrator 1 Сиздан ҳафа бўлган одам ёки ҳафа қилган одам ичидаги борини бўшатиб олмагунча унинг сўзларини бўлманг. Тинглаётганингизда эса унинг фикрларига қўшилмасангиз ҳам тушунганингизни билдириш учун бошингизни силкиб туринг. Туйғулар доим ҳам мантиқий ёки тўғри бўлавермайди. Ҳазрати Довуд ўзи ҳақида бир нарсани тан олганди: «Менинг юрагим қийнаб турганда, жон-таним азобда қолганда, мен нодон ва жоҳил бўлиб қолдим. Сенинг олдингда ҳайвон каби эдим» (Заб 72:21-22). Бирор нарсадан ҳафа бўлганимизда, жонимиз қийналганда ҳаммамиз ҳам инсонийлик чегарасидан чиқиб кетамиз. Бундан кейин можаронинг келиб чиқишидаги ўз хатоингизни тан олинг. Бу ҳамдардликдан кейинги қадам бўлади. Агар чиндан ҳам ўртадаги бузилган муносабатни тикламоқчи бўлсангиз, ўз хатонгизни тан олишингиз керак бўлади.

Narrator 2 Масиҳ бу нарсаларга тиниқ кўз билан қарашга ёрдам беришини айтганди: «…Олдин ўз кўзингдаги ходани чиқариб ол, кейин биродаринг кўзидан чўпни қандай чиқармоқ учун кўзинг очилади» (Мат 7:5). Агар муносабатнинг бузилишида ўз хатоингизни кўрмаётган бўлсангиз, Худованддан сўранг. Чунки У шундай деган: «Агар гуноҳимиз йўқ десак, ўз-ўзимизни алдаган бўламиз» (1Юҳ 1:8). Тан олиш ярашиш йўлидаги энг яхши қуролдир. Кейинги қадам эса инсонни айбламай, муаммони ҳал қилишга ҳаракат қилишдир. Бунда гапираётган нарсалардан кўра уларни қандай айтиш муҳимроқ. Сўзларни донолик билан ишлатинг ва мулойим бўлишга ҳаракат қилинг. Шунда сиз муносабатни тиклаб, ҳақиқий тинчлик ўрнатувчи бўласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top