3:11

Омадли ва Омадсиз 2 қисм

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Инсон ҳаётда бирор натижага эришиш учун ўз устида тинимсиз ишлаши керак, деган гапни эшитган бўлсангиз керак. Бу тўғри. Ҳаётда муваффақиятга эришиш учун бу йўлда сизга ҳалал берадиган одатларингиздан воз кечишингизга тўғри келади. Бугун сизга керакли натижаларга эришиш йўлида керакли тавсияларни берамиз. Биринчи бўлиб, орзу ва мақсадларингизни рўйҳатини тузинг. Бунинг учун оқ қоғозга ҳаётингиз давомида эришмоқчи бўлган энг муҳим мақсадларни ёзиб чиқинг. Кейин эса ишларингизнинг муваффақиятли бўлишига ҳалал бераётган одатларингиз рўйхатини тузинг. Масалан, дангасалик, сабрсизлик, худбинлик, ўз-ўзига ишончсизлик ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Энг муҳими, ўз камчиликларингизга нисбатан адолатли бўлинг. Яъни ҳар бир нуқсонли одатларни эринмасдан бирма-бир ёзинг.

Narrator 2 Зарарли одатларингизни фойдалиларига алмаштиринг. Юқорида тузган рўйхатингиздан иккита энг зарарли одатингизни танлаб олинг. Ўзингиз учун кундалик сотиб олинг ва унга кун давомида салбий одатларни йўқотиш учун олиб борган фаолиятингизни қайд қилиб боринг. Буни албатта, камида 21 кундан 40 кун давом эттиришнгиз лозим. Масалан, сизда дангасалик одати бор, уни йўқотиш учун тана ва руҳиятингизни мажбурлаб, яъни бўйсундирган ҳолда ўзингиз учун фойдали бўлган бир қанча ишларни бажарасиз. Ва ҳар куни уйқуга ётишдан олдин бу ҳақида ўзингизга ҳисобот берасиз. Бу одат билан курашиш бир ўзингизга қийинлик қилади. Шунинг учун зарарли одатларингиз билан курашишда Худованддан мадад сўранг.

Narrator 1 Тўртинчи қадам энг муҳими ҳисобланади. Ҳар куни ўзингиздан мамнун ҳолда уйғонинг. Кичик ўзгаришлар учун ҳам ўзингизни мақтанг. Бу усул келажакда ҳам катта натижаларга эришишингизда ёрдам беради. Кейинги қадам кечиримли бўлиш. Ўзингизни ўтмишда қилган хатоларингиз учун кечиринг. Бўлиб ўтган омадсизликларни янги ҳаётингизга таъсир этишига йўл қўйманг. Агар бу хатолар учун Худованддан кечирим сўраган бўлсангиз, У сизни кечирган. Энди сиз ўзингизни кечиришингиз ва сизга озор етказган инсонларни кечиришингиз керак. Шундай қилсангиз тез орада қанчалик енгил тортганингизни ҳис қиласиз. Ҳеч қачон кўнглингизда афсус-надомат ва ғам-аламга жой қолдирманг. Унинг ўрнини инсонларга муҳаббат, ишонч, шодлик, ҳаётдан завқланиб яшаш туйғусини тўлдиринг.

Narrator 2 Муқаддас Каломда Худованд бизга бу ҳақида шундай дейди: «Одамлар сизга қандай муносабатда бўлишини истасангиз, сиз ҳам уларга шундай муомалада бўлинг» (Мат 7:12). «Бошқаларга беринг, сизларга ҳам қайтади – яхшилаб босилган, силкитилган, тўлиб-тошган ўлчов билан қўйин-қўнжингизга тўкилади. Чунки сизлар қандай ўлчов билан ўлчасангизлар, худди шундай ўлчов сизларга ҳам тадбиқ этилади.» (Лука 6:38). Таниқли буюк шахс Ренди Гейж айтганидек, «Сиз қанчалик кўп муҳаббат бахш этсангиз, уни шунчалик зиёда оласиз». Шундай экан ҳаётингизни меҳр-муҳаббатга тўлдиринг. Суҳбатимиз охирида самарали ҳаёт кечиришингиз йўлидаги ҳар қандай тўсиқларни олиб ташлашингизга муваффақият тилаймиз. Худо ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top