Ассалому алайкум қадрдон опа-сингиллар. Бугунги суҳбатимизда мен Лола сизлар билан ҳаммамиз учун қизиқарли ва мухим бўлган мавзу ҳақида сухбатлашаман. Бугунги мавзу сизларнинг бутун диққатингизни олишига шубҳам йўқ. Мавзуни эшитиб, ўз-ўзини ёқтирмаслик ҳам бўларканми, дейдиганлар ҳам топилади. Бироқ ўз-ўзини ёқтирмаслик ёки бошқақа қилиб айтадиган бўлсак, ўз-ўзини қабул қила олмасликнинг қандай бўлишини биладиганлар ҳам бор. Агар орамизда ўз-ўзин ёқтирмайдиганлар ёки ўзини қабул қила олмайдиганлар бўлса бугунги суҳбатимизни диққат билан тинглашларини сўрайман. Биз олдинги суҳбатларимиз давомида жахл, ҳавотир, қўрқув, нафрат, худбинлик каби ҳис-туйғуга оид ҳислатлар ва одатлар ҳақида суҳбатлашдик. Улардан қандай ҳалос бўлиш ҳақида ҳам йўл-йўриқларни билиб олдик. Жахл, қўрқув, ва худбинликка ўхшаш ҳислатлар каби ўз-ўзини рад этиш ёки ёқтирмаслик ҳам тезда пайдо бўлган ҳислат эмас. Ўз –ўзини рад қилиш одати кишини бошқаларга қўшилмаслигига ва ишхонасидагилардан ўзини олиб қочишга сабаб бўлади. Ўз-ўзини рад қиладиган кишилар тез-тез тушкунликка тушадилар. Ўз-ўзини ёқтирмайдиганларнинг бундай бўлиб қолишига бир нечта сабаблар бор. Буларга улардаги темперамент, ота-оналарининг ёшликларида уларни ёқтирмаганликлари ёки бўлмаса тез-тез мақтаб турмаганликлари сабаб бўлади. Баъзида бундай кишилар ёшликларида ота-оналаридан ёки атрофдаги қариндошлардан кўп танқид эшитган ва рад этилган бўлади. Одатда оилада ота-онасидан меҳр ва илиқлик кўрган фарзандлар ўз-ўзини ёқтирмаслик муаммосига учрамайдилар. Кучли меланхолик темпераментли кишиларда ёшлигида меҳр кўриб ўсган бўлса ҳам бу муаммо учраши мумкин. Меланхолик темпераментли кишиларнинг заиф томонларидан бири уларда танқид руҳининг кучлилиги. Ўзларидаги танқид руҳини кўпроқ ўзларига қарата ишлатадилар. Бундай муаммодан озод бўлишнинг ягона йўли Муқаддас Руҳга тўла ҳаёт кечиришдир. Ўз-ўзини ёқтирмайдиган ёки ўз-ўзини рад этадиган кишилар кўп ҳолларда ўзларидаги қобилиятларни рад этадилар. Улар ўзларининг кўринишидан озғин ёки семизлигидан, атрофидаги нарсалардан, ота-оналаридан боринг-ки келажагидан ҳам нолийдилар. Баъзилар эса ҳозир санаб ўтилганларининг баридан нолиб, қабул қила олмайди. Агар шундай бўлса уларнинг аҳволи оғир. Бундай одамлар «Нега бундайман?”, деб ўзларини ёмон кўрадилар. Бу савол эса улардаги темпераментга боғлиқ. Улар ўзларидаги темпераментни ёқтирмайдилар. Агар орамизда шундай кишилар бўлса бир нарсани айтиб қўйсам. Ҳеч бир темперамент, бири бошқасидан яхши эмас. Ҳар бир темпераментнинг ўзига яраша яхши ва ёмон томонлари бор. Бир темперамент баъзи жиҳатлардан бошқасидан яхши бўлиши мумкин, бироқ бутунлай яхши эмас. Ҳар бир темпераментли кишиларнинг яхши сифатлари бор. Ўзларида ўз-ўзини рад қилиш сифати борлигини билган кишилар бу одатдан ҳалос бўлиши учун нима қилишлари керак? Ўз-ўзларини рад этадиган кишилар Худога жахл қилган бўладилар. Биз ўзимизнинг ташқи кўринишимизни, танамизни, темпераментимизни ёки бўлмаса қобилиятларимизни ёқтирмасак бу билан кимни айблаймиз? Албатта Худони-да. Чунки У бизни шундай қилиб яратган. «Агар Худо мени севганида, мени бундай қилиб яратмаган бўларди?”, деб ўйлаш гуноҳгина эмас, бундай фикрлаш кишини ҳасталикка олиб боради. Ношукрлик, ишончсизлик, Худоқа қайсарлик қиладиган кишилар ўзларини қабул қилишни ўрганишлари керак.
Қуйидаги босқичлар ўз-ўзини рад қиладиган кишиларга аста-секин ўзларини қабул қилишни ўрганишларига ёрдам беради.1) Ўз-ўзини рад қилишни гуноҳ деб билинг.2) Худодан бу одатингизни олиб ташлашини сўранг.3) Муқаддас Руҳга тўлдиришини сўранг.4) Қандай бўлсангиз шундайлигингиз учун Худога раҳмат айтинг. 5) Ҳар сафар сизни шу ҳислат безовта қилганида юқоридаги босқичларни қайтаринг. Кейин эса Худо сизга берган талантларни Унинг йўлида қандай ишлатишингиз мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Ишонаман-ки, бу усуллар сизга албатта ёрдам беради.