Narrator 1 Ассалому алайкум бизни доимий равишда тинглаб бораётган эътиборли тингловчи. Ўтган сафарги гувоҳлигимизни тинглаган бўлсангиз, айни қизиқ жойида тўхтаб қолган эдик. Йигит билан ўша бегона кишига нима бўлди? Келинг, гувоҳликни келган жойидан давом эттирамиз.
«Мени таътил пайтида ётоқхона масаласи бўйича институтга чақиртиришди. Мен ўша ерда бир икки кун қолиб, ётоқхона бўйича бир нечта қоғозларни тўғирлашим керак эди. Бу ҳақида янги танишим Френкка айтдим. У эса бу ишни кечиктирмай эртагаёқ қилишимни маслаҳат берди. – Мен ҳам эртага эрта билан бошқа шаҳарга опамнинг олдига бориб келаман. Агар ўша ер маъқул келса, опамнинг олдига кўчиб кетишим ҳам мумкин», — деди. Шу куни кечки пайт уни кузатиб қўйиб, нарсаларимни йиғиштирдим. Эртаси куни эса, институтга йўл олдим. Шу кетганча 3-4 тўрт кун қолиб кетдим.
Narrator 2 Менга ҳам талабалар ётоқхонасидан бир хона ажратишди. У ерда ўзимга ўхшаш қишлоқдан келган бир йигит билан турар эканман. У билан гаплашдим, жуда дилкаш ва истарали йигит экан. Энди фақат ижара уйимга қайтиб бориб, пулини ва калитини топшириш қолган эди ҳолос. Қайтиб борсам, уй аввалгидан ҳам баттарроқ аҳволда эди. Мен турган қават бутунлай йўқ бўлиб кетганди. Кейин билсам, мен кетгандан кейин тепа қаватдаги бир хонадондан газ қувури тешилиб, уй эгасининг хатоси билан портлаб кетибди. «Худо деган йигит экансан, бўлмаса сен ҳам омон қолмасдинг», — деди, нима бўлганини гапириб берган қария.
Narrator 1 Ўшанда танишим Френкни эсладим. Таътил бўлгани учун аввал бир-икки кун қолиб, уйдагиларга совға салом ҳарид қилиб, кейин қишлоққа бориб келмоқчи эдим. Аммо Френкнинг маслаҳати билан ётоқхона ишини биринчи тугатишга киришгандим. Френк келган келмаганини суриштирдим. Ҳеч ким у ҳақида билмади. Ҳатто ундай одам борлигини ҳам эшитишмаган экан. Ўшанда Худованд мени Френк орқали ижара уйдан чиқиб кетишга огоҳлантирган экан. Мен ўша ерда яшаган бир нечта қариялардан ҳамда уйини менга ижарага берган онахондан ҳам Френк ҳақида сўрадим. Уларнинг ҳеч бири бундай одамни ҳеч қачон кўрмаганликларини айтишди.
Narrator 2 Шундан сўнг Френкни бошқа кўрмадим. Бироқ шуни билдим-ки, Худованд у орқали мени шаҳарга мослашиб кетишимга, менга зарур бўлган нарсаларни ўрганишимга ёрдам берган. У мени катта шаҳарда ёлғиз қолдирмади. Френк менга доимо керакли маслаҳатларни берарди. У ўзини худди катта акамдай тутарди. Ҳеч қачон мендан жаҳли чиқмасди. Шундай қилиб, бегона жойда бўлган биринчи эсда қоларли воқеа Френк билан содир бўлганди. Агар чиндан ҳам унинг исми Френк бўлса! Қадрдон тингловчи Худованд паноҳида бўлган инсонлар ҳаётидаги гувоҳликлардан боҳабар бўлишни истасангиз, бизнинг дастурларимизни ўтказиб юборманг.