3:12

Кўринмас Меҳмон

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Оналар фарзандлари учун ҳамма нарсага тайёр бўладилар, ҳатто жонларини ҳам беришга розилар, шундай эмасми?! Бугунги гувоҳлигимиз бир она ва боланинг ҳаётида бўлган ажойиб, мўъжизавий воқеа ҳақидадир. Бу аёлнинг исми Лори. У бўлган воқеани мана шундай эслайди: «Биз яшаб турган жойимиздан Кановерга кўчиб кетмоқчи эдик. Ҳамма нарсаларимизни йиғиштирар эканмиз, болаларимиз ҳеч нарсадан ғам емай ўйинларини ўйнаб ўтиришарди. Ҳовлимиз олдида эски трейлер ва унинг устида темир устунларга маҳкамланган соябони бор эди. Турмуш ўртоғим ҳам ташқарида каттароқ ва оғирроқ ишларни бажараётганди. Бирдан ҳовлимиз томондан шовқин эшитилди ва эрим жон ҳолатда мени чақирди. Мен ҳовлига югурдим.

Narrator 2 Қарасам, беш ёшли ўғлим Жордан ўша эски трейлер устига ўрнатилган соябон ва темир устунлар тагида ётарди. Унинг боши, қулоқлари ва оғзи қонга беланганди. Биз Жорданни олиб энг яқин шифохонага бордик. У ердагилар керакли ёрдамни кўрсатишди, бироқ ўғлим жиддий шикастланганди. Уни каттароқ шифохонага кўчиришди. Каттароқ ва керакли жиҳозлар билан жиҳозланган шифохонада докторлар унинг миясини операция қилишди. У ҳали ҳам ўзига келмаётганди. Уни хонага олиб келишган ҳамшира бизни қолдириб чиқиб кетди. Эрим билан Худовандга ёлвордик. Ўғлимиз омон қолиши учун тепасида соатлаб ибодат қилдик. Бир пайт у кўзлари юмуқ холда бошини кўтарди. Қўлларини олдинга чўзди. Мен қувончдан бақириб юбордим. Доктор ва ҳамширалар келганида кўрганимни айтиб бердим. Аммо улар ишонишмади.

Narrator 1 Жорданнинг бош суяги жиддий шикастланган ва ичкарига эзилган, унинг ҳаракатланишига ва сўзлашига жавоб берадиган жойлар жароҳатланган, бундай бўлиши мумкин эмас, дейишди. Ўша кундан кейин мен ва эрим умид билан тинимсиз ибодат қилишда давом этдик ва ўғлимиз аста секин ўзига кела бошлади. Докторлар гапирмайди дейишганди, гапирди. Бироқ унга қилинаётган муолажалар жуда оғриқли бўларди. Ўғлим ҳар сафар томиридан томчи дори қабул қилаётганда оғриқдан бақирарди. Унинг азоб чекаётгани бизнинг ҳам юракларимизни эзиб юборарди. Эрим ўғлимизнинг азобларига дош беролмай хонадан чиқиб кетади. Мен ҳам ортиқ тоқат қила олмайдиган ҳолга келиб қолдим.

Narrator 2 Шу пайт Жорданнинг оёқ томонига тиз чўкиб ибодат қилдим. «Худовандим, мен бошқа чидай олмайман ўғлимга ҳам ёрдам бера олмайман. Қила олганим фақат Сенга ишониш, илтимос, ўғлимнинг оғриқларини олиб ташла.» Ўшандан кейин Жордан томчи дори қабул қилаётганда бақирмади. Худованднинг қудрати билан ўғлимиз тузалиб уйга қайтди. Бироқ нима бўлганини эслай олмасди. Бир куни ўйнаб ўтирганида ҳаммасини эслади. Унинг айтишича, ўшанда унинг устига темир устунлар тушиб кетганида, Исо Масиҳ келган. Масиҳ унинг олдига шифохонада ҳам, мен ибодат қилганимда ҳам келган. Бу қувончли воқеа бизнинг имонимизни мустаҳкамлади.» Азиз тингловчи, Худованднинг ажойиб ишлари ҳақида тинглашни истасангиз, бизнинг суҳбатларимизни ўтказиб юборманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top