Narrator 1 Ассалому алайкум азиз тингловчи. Ишаё пайғамбар ҳақида эшитгансиз. У жуда ҳам қатъиятли, халққа таъсир ўтказа оладиган, билимли пайғамбар бўлган. Бироқ ундан кейинги пайғамбар ҳам ундан қолишмаган. У Ишаёдан фарқли равишда халққа ачинадиган, улар учун тинимсиз ибодат қиладиган, кўз ёши билан илтижо қиладиган пайғамбар эди. Хўш, бу қайси пайғамбар экан. Келинг у ҳақида Муқаддас Калом нима дейди, кўриб чиқамиз! «Бу Ҳилқиёнинг ўғли, Бенжамин ҳудудидаги Анатотдаги руҳонийлардан бири Еремиянинг сўзлари. Худованднинг каломи унга Яҳудо қироли Йўшиёнинг ўғли Амон ҳукронлик қилаётганининг 13 йилида келди.»
Narrator 2 У Каломда шундай гувоҳлик беради: «Худованднинг каломи менга келди: «Сени она қорнида яратмасимдан аввал сени билардим. Сен ҳали туғилмасингдан олдин сени ажратиб олдим. Сени ҳалқлар учун пайғамбар қилиб тайинладим.» «Эй, Оламлар ҳукмдори Худованд- дедим мен, «Мен қандай гапиришни билмайман. Мен ҳали боламан.» Аммо Худованд менга шундай деди: «Мен ҳали боламан, дема. Сен Мен бор деб юборган ҳамма ерга боришинг керак. Улардан қўрқма, Мен сен биланман ва сени қутқараман», — деди Худованд. Кейин эса Худованд қўлларини чўзиб менинг оғзимга теккизди ва деди: «Энди Мен каломимни оғзингга солдим. Кўрдингми, бугун Мен сени ҳалқлар ва шохликлар устидан тайин қилдим. Уларни қўпориб ташлаш, парчалаш, барбод қилиш ва қуриш, яратиш учун сени тайин қилдим.»
Narrator 1 Худованд менга яна шундай деди: «Нимани кўраяпсан Еремиё?» «Мен бодом дарахтининг шохини кўраяпман», — деб жавоб қайтардим. Эгам менга шундай деди: «Тўғри нарсани кўрибсан, чунки мен сўзларим ижобат бўлганини кўраяпман.» Эгамизнинг сўзлари менга яна келди: «Нимани кўраяпсан?» «Мен шимол томондан салгина қийшайган, қайнаётган қозонни кўраяпман», — деб жавоб бердим. Худованд эса шундай деди: «Бу юртда яшаётганлар устига шимол томондан фалокат қуйилади. Мен ҳамма шимолий шоҳлик одамларини чақирмоқчиман», — деди Худованд. «Уларнинг шоҳликлари келади ва ўз тахтларини Қуддус дарвозалари остонасида ўрнатадилар. Улар Қуддусни ўраб турган деворларига қараб, Яҳудо шаҳарларига қарши келадилар.»
Narrator 2 «Халқим Мени рад этиб, гуноҳ қилгани учун, бошқа худоларга хушбўй тутатқи тутатгани учун ва ўз қўллари билан яратилган нарсларга сажда қилгани учун, Мен ўз ҳукмимни эълон қиламан. Энди тур, тайёрлан! Уларга мен нимани буюрган бўлсам ўшни маълум қил. Улардан қўрма, йўқса мен сени улар олдида қўрқитаман. Бугун мен сени қалъаси бор шаҳар, темир устун ва бутун ер ва Яҳудо қиролларига қарши турадиган бронза девор қилиб яратдим. Улар сенга қарши курашишади, аммо сени енголмайдилар, зеро Мен сем биланман, сени қутқараман», — деди Худованд. Еремия китобининг биринчи бобида, мана шундай сўзлар битилган. Жуда ҳам муқаддас ва ҳаяжонга соладиган дақиқалар бўлгани аниқ. Агар Худованд Еремия томонда бўлган бўлса, у чиндан ҳам буюк ва қудратли пайғамбар бўлган.