MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Бугун суҳбатимизни афиналиклар ҳақида бошлашдан олдин, Муқаддас Каломда ҳаворий Павлус уларни қандай тасвирлаганига бир диққатимизни қаратсак. «Павлус Афинада Сила билан Тимофейни кутиб тураркан, бу шаҳарнинг бутлар билан тўлганини кўриб, кўнгли жуда ғашланди. Шу тариқа, у гоҳ яҳудий ибодатхонасида яҳудийлар ва Худодан қўрққан бошқа кишилар билан сўзлашар, гоҳ бозор майдонида учрашиб турганлар билан ҳар куни мунозара қилар эди. Айниқса «эпикурчи» ва «стоик» файласуфлар у билан баҳслашардилар. Павел Исо ва тирилиш тўғрисидаги Хушхабарни баён ўтди. Бири: «Бу маҳмадона нима демоқчи экан», деса, бошқалари «У бегона тангриларнинг ваъзхони шекилли», — деб айтишарди» (Ҳав 17:18).

Narrator 2 Ҳозиргина тинглаганингиз Муқаддас Каломдан олинган парча эди. Энди тарихга назар ташласак. Афина ҳаворий Павлус даврида гуллаб яшнаган ва 520 фут баландликдаги тошли текисликда қад кўтарган шаҳар эди. Бу текисликни Акрополис деб аташган. Бундай тепаликда жойлашан шаҳарда кўп устунли Парфенон ҳам қад кўтарган. Бу ажойиб бино ўзининг архитектрлик жозибасига кўра кўпларни ҳайратга соларди. Шунинг учун ҳам кўплар уни кўп маъбадли Акрополис деб аташган. Акрополиснинг шимолий қисмида кўпчилик учрашадиган бозор бор эди. Бу жойни Агора деб аташган. Бу ерда одамлар нафақат савдо-сотиқ билан шуғулланишган, балки ўша пайтдаги қизиқишлар борасида, янгиликларни муҳокама қилишган.

Narrator 1 Акрополиснинг шимолий – ғарбий қисмида ундан салгина пастроқда Ареопагус деб номланган жой мавжуд бўлган. Бу ерни Марснинг тепалиги деб ҳам аташган. У ерда Олий оқсоқоллар кенгаши олиб борилган. Бу икки машҳур жойлар Павлусга жуда яхши таниш бўлган. У худди ўша бозорда гоҳ яҳудийлар билан, гоҳ Худодан қўрққан бошқа кишилар билан сўзлашар ва бозор майдонида турганлар билан ҳар куни мунозара қилар эди. Ўша ерда турган Стоиклар эса унга ғалати қарар эдилар. Стоиклар – милоддан аввалги 335 – 263 йилларда яшаган юнон файласуфи Зеннонинг фалсафаси тарафдорлари эдилар. Бу фалсафага кўра киши фақат ҳаётнинг яхши-ёмон томонлаирга қаноат қилиши билан, яъни шодликка ҳам, қайғуга ҳам бепарво қараши билангина саодатга эришиши мумкин.

Narrator 2 Эпикурчилар эса – юнон файласуфи Эпикурнинг таълимотига асосланган фалсафа, бунга кўра руҳ худди тана сингари ўлади, у дунё йўқ, киши ўз руҳини тинчлантириб қаноқат ҳосил қилиши керак. Бу файласуф эрамиздан аввалги 341 – 270 йилларда яшаб ўтган. Хуллас, мана шу Стоикчилар ва Эпикурчилар ҳаворий Павлуснинг сўзларини тинглаб, бегона худолар таълимотини ёйиб юрибди, деган фикрга келишган. Шунинг учун ҳам уни ўша Марснинг тепалиги деб номланадиган, кенгашлар ўтказиладиган жойга олиб келиб кенгаш аъзолари ва бошқалар олдида гапиришга таклиф қилишди. Ўша даврда бўлиб ўтган воқеалар кўпинча бозор майдонларида содир бўлган. Америкалик археологларнинг шарофати билан, ўша қадимги бозор майдонининг ўрни топилди. Шу каби қимматбаҳо маълумотларга эга бўлишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга беминнат ёрдам беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top