3:10

Худо истаган никоҳ

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Сизга маълум қилмоқчи бўлган гувоҳликларимиз талайгина. Худованд ўз фарзандлари ҳаётида Муқаддас Руҳи орқали ишлаяпти. Унинг фарзандлари мудраб қолгани йўқ. Уларнинг Худованд билан кўпроқ олға қадам ташлагани сари руҳий тажрибага бой бўлиб бормоқдалар. Бугун сизларга айтиб бермоқчи бўлган гувоҳлигим икки кишининг ҳаётини боғлаган Худованднинг иши ҳақидадир. Яқинда бир тўйда бўлдим. Уларнинг иккисини ҳам яхши танийман. Куёв бўлмиш жуда ҳам камтарин ва меҳнатсевар йигит. У жуда ҳам оддий йигит. Шу туфайли бўлса керак ҳалигача уйланмаган эди. Қиз эса яқин дугонамнинг синглиси. Энг қизиғи шундаки, Худованд опа-сингилнинг ибодатига бирин кетин жавоб берди. Аввал опа ибодатига жавоб олди, кейин эса сингил.

Narrator 2 Келин бўлмиш ҳам жуда сипо, мулойим ва жуда эҳтиёткор қиз. Эҳтиёткор дейишимга сабаб, унинг қўлини сўраганлар, ёки у билан суҳбатлашишни истаган жуда кўп йигитлар бўлди. Бироқ уларнинг ҳамма таклифларига Худованднинг фикрини сўради. Бошқа ҳавойи қизлар каби, йигитларнинг таклифига хурсанд бўлиб, улар билан учрашиб юрмади. У йигитларнинг таклифига юмшоққина аммо қатъий қилиб, Худонинг жавобини кутишини айтди. Шундай бўлдики, Худонинг назарида ўша йигитлар ўша қиз учун танланган инсон бўлиб чиқмади. У яна умид билан турмуш ўртоқ сўрашда давом этди. Ëши ўтиб қолаётганини, қўшнилар ва танишлар гап қилишаётганини айтиб, уйидагилари ҳам турмушга узатишга ҳаракат қилишди. Бироқ у Худованд ўзи учун танлаган инсонни кутишга қарор қилди.

Narrator 1 Мана яқинда ўша қиз ҳақида яхши янгилик эшитдим. Албатта унинг тўйига бориб, улар учун ибодат қиламан, деган фикр билан тўйга бордим. Жуда ҳам чиройли келин-куёвларни кўриб, тўлқинландим. Бу келин-куёвларнинг кўнгиллари ҳотиржам. Улар бир-бирлари учун яратилганини, никоҳлари Худонинг марҳамати билан самода боғланаётганини билган ҳолда мамнун эдилар. Уларнинг шодлигига шерик бўлиб тўйга келганлар, тўйни ташкиллаштирганлар ҳам келин-куёвнинг никоҳидан кўнгиллари тўқ эди. Бу иккиси узоқ вақт ўз жуфтларини кутишди. Ҳар куни ибодатда Худодан тўғри инсонни учратишини сўрашди. Мана ниҳоят Худованд уларни кўриштирди. Чиндан ҳам Худованд биз имонлиларнинг ҳаётида ноодатий тарзда ишлайди. Худованд биз кутмаган пайтда, ажойиб мўъжизасини тақдим қилади.

Narrator 2 Никоҳ – муқаддас. Унинг тузилиши енгил-елпи фикрларга, бойликка ва манфаатга бориб тақалмаслиги керак. Бугунгки кунда кўпчилик ёшларнинг чирой, бойлик ва манфаат юзасидан турмуш қураётганларини кўриб, уларнинг ҳаётига ачинасан, киши. Нотўғри танланган киши учун катта дабдабали тўй ўтказилади. Жиддий ўйлаб қурилмаган никоҳ эса ўз-ўзидан пароканда бўлади. Кўп ўтмай тўйи бўлган ёшларнинг ажралишаётгани ҳақида эшитасиз. Аммо никоҳ Худонинг иродаси билан бўлса, уни Худованд марҳаматласа, ҳеч ким ва ҳеч нарса ҳатто турмуш қийинчиликлари, муштлари ва йўқчилик ҳам уни буза олмайди. Юқорида биз келтирган никоҳ ана шундай Худо марҳаматлаган никоҳ бўлди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top